SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

«ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ISHONCH TELEFONI: +(371)-244-00-56 SOAT 09:00 DAN 17:00 GACHA ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE ///// Tashkent Islamic University Motto

TAVSIYA ETAMIZ

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва уларда илмий ишларга кўникма ҳосил қилиш, аждодлар меросидан фойдаланиш учун университетда Талабалар илмий жамияти фаолият олиб бормоқда. Талабалар илмий жамияти (ТИЖ) Низоми университет Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган.

    ТИЖнинг асосий вазифаларига университет талабаларининг илмий ва ижодий имкониятларини очиш ва ривожлантириш, талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини илмий кўникмалар орттиришга тўлиқ йўналтириш, илмий тадқиқотлар ва унинг тамойиллари бўйича изланиш олиб борадиган талабаларни тайёрлаш, талабаларни фундаментал илмий тадқиқот ишлари, муаллифлик гуруҳлари ва диссертация ҳимояларига жалб этиш, истеъдодли талабаларнинг илмий мақолаларини яоп этиш ҳамда уларнинг илмий ишларини амалиётга жорий қилишга кўмаклашиш, изланувчан талабаларни республика ва халқаро миқёсидаги илмий анжуманларда иштирокини таъминлаш кабилар киради.

   Илмий иш олиб бораётган талабаларга ўқув-услубий, илмий-ижодий фаолияти бўйича рейтинги юқори профессор-ўқитувчилар илмий раҳбар этиб тайинланади. Илмий раҳбарлар изланувчан талабаларга долзарб мавзу танлаш ва уни амалга оширишга раҳбарлик қилади. Шунингдек, ТИЖ раиси илмий иш режасини самарали бажараётган талабаларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича муайян тавсиялар беради. Илмий раҳбарлар талабанинг илмий иш доирасини қуйи курсдан бошлаб, аста-секин кенгайтириб, уни диплом, кейинчалик докторлик диссертацияси даражасига олиб чиқади.

  Бинобарин, ҳам диний, ҳам дунёвий фанларни уйғунликда ўрганиб, илмий-назарий ёндашиш тамойилларига асосланиб, бу соҳада ҳар томонлама илмий тадқиқотлар олиб боришга қодир юқори малакали кадрлар тайёрлашда ТИЖнинг ҳар йилги анъанавий анжумани муҳим аҳамият касб этади.

  ТИЖнинг янги режаларида республиканинг бошқа олий ўқув юртлари талабалари билан ахборот алмашиш ва илмий-амалий анжуманларида бевосита иштирок этиш, аждодлар меросини чуқурроқ ўрганиш ва таниқли фидоий олимлар билан бевосита мулоқот қилиш каби амалий тадбирлар белгилаб қўйилган.

Талабалари илмий жамияти раиси И.Ҳайдаров,

Телефон:244-96-53

 

 Talabalar ilmiy jamiyati raisi:Haydarov Islomiddin Bahromjon o`g`li

 e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

 Tel: +99894 497 15 91

yil

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top