SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

ISHONCH TELEFONI: +(371)-244-00-56 SOAT 09:00 DAN 17:00 GACHA ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE ///// Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» /////

          logoisesco

“Ўзбекистоннинг яна бир ташаббуси — Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилотининг махсус кафедрасини Тошкент ислом университети таркибида ташкил этиш билан боғлиқдир. 

Янги кафедра фаолиятининг асосий йўналишини мусулмон дунёсидаги таълим, илм-фан ва маданият тарихи ҳамда уларнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва улар ҳақида талабаларга чуқурлаштирилган махсус курсларни ўқиш ташкил этиши мумкин бўлур эди”.

Ш.Мирзиёев

 

“... Муқаддас динимизни асраш ва қадрлаш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Ислом — ҳақиқатни англаш демакдир…”.

Ш.Мирзиёев

 

 

Тошкент ислом университети “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедраси ҳақида

М А Ъ Л У М О Т

2016 йил 18-19 октябр кунлари Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси Тошкент шаҳрида “Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” – шиори остида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, Ўзбекистон ҳаётида тарихий воқеа, яъни Тошкент ислом университети таркибида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг Махсус кафедрасини ташкил этиш ҳақидаги ташаббусни тақдим қилди.

shmirza

Махсус кафедранинг расмий жараёнини ташкил этиш мақсадида Тошкент ислом университети ректори Р.Абдуллаев ва университет проректори И.Усмонов ҳамроҳлигидаги делегация 2017 йилнинг 22-26 май кунлари Марокаш давлатида бўлди. 

rektormirza

24 май куни ТИУ делегацияси Работ шаҳрида жойлашган ISESCO Бош қароргоҳида ташкилот Бош директори Абдулазиз бин Усмон ат-Тувейжрий билан ҳамкорлик масалалари юзасидан тегишли музокаралар ўтказди ҳамда Ўзбекистонда исломшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масаласидаги Ўзбекистон раҳбариятининг ташаббуслари ҳақида атрофлича маълумот тақдим этди. Учрашув якуни бўйича ISESCO Бош директори ва Тошкент ислом университети ректори иштирокида Тошкент ислом университети таркибида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” Махсус кафедрасини ташкил этиш бўйича англашув Меморандуми имзоланди.

 Saud8

2017 йил 26 август куни Тошкент ислом университетида “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедрасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан университетда ташкил этилган кафедранинг очилиш маросимига ISESCO Бош директори Абдулазиз Усмон ат-Тувейжрий ташриф буюриб, кафедра очилишида иштирок этди.

 

Кафедрани ташкил этишдан мақсад – мусулмон дунёсидаги таълим, илм-фан ва маданият тарихи ҳамда уларнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва улар ҳақида талабаларга чуқурлаштирилган махсус билимларни беришдан иборат.

Ушбу мақсадда кафедрада иккита асосий илмий йўналишда илмий тадқиқотлар олиб борилади. Биринчиси, аждодлар мероси, илмий асарлар, қўлёзмаларни тадқиқ этиш, улар асосида ўқув ва илмий адабиётлар яратиш, рисола, китоблар ёзиш.

Иккинчидан, мусулмон жамиятларидаги илм-фан, таълим ва маданият тарихи, унинг бугунги ҳолати, истиқболлари, у ердаги илмий ва ўқув муассасалари, ижтимоий, маърифий, маданий, иқтисодий ҳаёт, ушбу мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболлари кабиларни ўрганиш, улар бўйича талабаларга фан ва курслар ташкил этиш, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш, илмий ва ўқув нашрлари тайёрлаш.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирда дунё бўйича 18 та ISESCO кафедралари мавжуд бўлиб, Тошкент ислом университетидаги “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедраси ўзига хослиги билан ажралиб туради.

2017-2018 ўқув йилида мазкур кафедра томонидан “Тарих (Ислом цивилизацияси)” магистратура мутахассислиги ажратилиб, шу йилдаёқ 4 нафар магистр қабул қилинди. Мазкур мутахассисликни битирган магистрлар жамиятнинг турли соҳаларида фаолият юритиб, алломалар бой илмий меросини тадқиқ этиб, кенг жамоатчиликка етказишда жонбозлик кўрсатади. Кафедранинг ташкил этилишидан кўзда тутилган мақсад ҳам айни шу жиҳатга эътибор қаратилганлиги билан муҳим.

2017-2018 ўқув йилида “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедрасида ўқитиладиган фанлар

  • Ислом цивизилацияси тарихи
  • Марказий Осиё мутафаккирларининг диний-маърифий мероси
  • Мусулмон мамлакатларида таълим тизими
  • Мусулмон мамлакатлари тарихи,тарихшунослиги ва манбашунослигининг назарий масалалари
  • Халқаро ва минтақавий ислом ташкилотлари

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top