SJ News II - шаблон joomla Авто

LOGO

Тарихинг  залворли, тарихинг буюк,

“Темур”инг яратган қимматли тузук.

Бугун маёқ мисли порлар ифтихор,

Ватаним ботир ўғлонларинг бор.

 

Қиличин яловлаб, жонини тиккан,

Озодлик шукуҳин сатрини битган.

Мардларнинг тукилган қутлуғдир қони,

Муқаддас заминдир ўзбек макони.

 

Тарихинг саҳнида порлар Улуғбек,

Ғаним қадамларин тўсган Темурбек.

Жангларда мардона курашган шердек,

Жасорат бобида улуғдир ўзбек.

 

Сен  учун, мен учун, бу тупроқ учун,

Эрк учун, муқаддас бу Ватан учун,

Аждодлари буюк шонли бу диёр.

Жалолиддин каби ўғлонларинг бор.

 

Жанг саҳнасида дийдаси қотган,

Мўғул ёвларига найзасин отган,

Темур Малик каби баланд ғуруринг.

Шарафли ўтмишинг, миллатинг, шууринг.

 

Бугун давомчидир аскар ўғлонинг,

Келажак умидинг, “қайнаган конинг”,

Шижоатда тенгсиз юртга фидокор,

Ватаним  ботир ўғлонларинг бор.

Botirova Nigina

Read 246 times
Share this article

banner tiu

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top