SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

Маълумки, Давлатнинг тинчлиги ва ҳар жиҳатдан барқарор ривожланиши – қабул қилинган қонунларнинг юқори даражада, оғишмай, ҳурмат билан ёндашган ҳолда амалга оширилишига боғлиқ. Қонунларга ҳурмат – бу Давлат, жамият ва яшаётган ҳар бир фуқарога ҳурмат демакдир. Бироқ, бугунги кунда қонунларни яхши билмаслик ёки ҳуқуқий маданият етарли даражада шаклланмаганлик натижасида бир қанча салбий ҳолатлар, жиноятлар юзага келмоқда. Айниқса, жиноятларнинг аксарияти вояга етмаган ёшлар ўртасида кузатилаётганлиги, аянчли ҳолдир. Қинғир йўллар билан бўлса-да, мўмай даромад топиш, енгил-елпи ҳаёт, тарбиянинг сустлиги жамиятда кўплаб салбий ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда ўғирлик, тажовузкорлик, бировга тан жароҳати етказиш, талон-тарожлик каби жиноятлар телевидение орқали рақамларда таҳлил қилиб борилаётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Хўш, ёшларни жиноят йўлига, ҳуқуқбузарликлар содир этишига нима сабаб қилмоқда. Нега улар билиб-билмай жиноятчи, деган номга сазовор бўлмоқда. Буни ёшлар ҳаёти билан боғлиқ воқеалар асосида таҳлил этишга ҳаракат қиламиз: мактабда 8-9 синфда ўқийдиган ўғил болалар “Жисмоний тарбия” фанидан кийиниш хонасида гап талашиб, бир-бири билан урушиб қолади. Атрофдаги синфдошлари уларни ажратиш ўрнига, “қара сени ҳақорат қилди”, “нега жим турибсан” қабилида гап ташлаш асносида жанжални кучайтириб юборишади. Жанжал, охир-оқибатда иккинчи бир ўқувчини бўғиш даражасигача бориб етади. Бўғилаётган бола нафас етишмаслигидан хушидан кетади. Бу орада мактаб ўқитувчиси етиб келади ва тезда жабрланган болани шифохонага олиб боради. Ёки яна бир воқелик: 5 синфда ўқийдиган мактаб ўқувчилари дарс тугагач, йўлда тўп-тўп бўлиб, уйга кетишга отланади.  Қиш кунлари бўлганлиги сабабли йўллар оппоқ қор билан бурканган ва бу оқлик болаларда ўйин завқини оширади. Болалар дастлаб бир-бирига қор отишади ва бу ҳолат уларни завқлантирмагач, йўлдаги машиналарга қараб, қор отишга тушишади. Ўқувчилар томонидан отилган қор енгил автомашина ойнасига зарб билан келиб урилади ва ойна синиқлари машина ичида ўтирган 4 ёшли қизча кўзини шикастлайди. Оғир жароҳат олган қизчани шошилинч равишда шифохонага олиб кетишади. Ҳақли бир савол туғилади: нега ёшлар бу қадар қизиққон ва жиззаки бўлиб бормоқда. Мактаб ёшида юзага келаётган бу каби кўнгилсизликлар улар келажагини ҳам маълум маънода белгилашга хизмат қилишини, наҳотки билмасалар.

Бу каби кўнгилсизликлар, жиноят даражасига етадиган воқеаларнинг илдизи қаерда экан? Маълум маънода бунинг асл илдизини топишга уриниб кўрамиз. Буларга қуйидагиларни сабаб қилиб келтириш мумкин:

- оилада тарбиянинг сустлиги, ота-онанинг фарзандига эътибори етарли даражада бўлмаётганлиги;

- ота-оналар фарзандининг ҳар қандай ҳаракатини ҳимоя қилиши ва руҳлантириши;

- тарбия жараёнини фақат мактаб зиммасига юкланиши ва ўқитувчи меҳнатига нисбатан болада ҳурматсизлик туйғусни шакллантириш;

- болаларга катталарнинг салбий ҳаракатлари намуна, сабоқ бўлаётганлиги;

Кўринадики, барча ахлоқсизлик, тарбиянинг сустлиги, маънавий ноқислик оиладаги тарбияга бориб тақалади. Халқимизда “қуш уясида кўрганини қилади” деган ибратли нақл, бежиз келтирилмаган. Юқорида келтирилган мисолларни таҳлил қилганда, уларнинг тарбиясидаги ноқисликка ота ёки она сабаб бўлаётганлигини кузатиш мумкин. Хусусан бу каби ҳолатлар юзага келганда мактаб маъмурияти биринчи бўлиб ота-онага мурожаат этади. Аммо бу мурожаат ота ёки онанинг фарзандига танбеҳи билан эмас, балки ўқитувчиларни тарбия бермасликда айблаш билан якун топади. Оилада тарбия етарли даражада берилмас экан, жамиятда маънавий қашшоқлик, ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар юзага келаверади. Оила тарбиянинг энг асосий ва муҳим бўғини ҳисобланади. Шундай экан, ҳар бир инсон фарзанд тарбиясига эътиборли бўлиши, уларни ҳар томонлама маърифатли қилишга саъй ҳаракат кўрсатиши лозим. Зеро, маърифатли, ахлоқан етук, тарбияли инсонларни иродасизлик, жиззакилик, сабрсизлик каби иллатлар енга олмайди.      

 Лола Азимова,

ўқитувчи

Read 99 times Last modified on Merkure, 13 Dhjetor 2017 10:05
Share this article

  2018 yil Tadbirkorlik, innovatsiyalar va texnologiyalar yili

 

 

 

 

 

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top