SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

Талаба-ёшлар мамлакатимиз ёшларининг энг кўзга ташланадиган, интеллектуал бой қисми ҳисобланади. Улар ҳақида гaп кетганда республикамизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда кўриш мумкин. Шундай йўналишлардан бири сифатида талаба-ёшларнинг ҳар томонлама баркамоллигини таъминлаш масаласидир.

         Кейинги йилларда психологик билимларнинг турли соҳаларини кўриб чиқиб, уларни интеграциялаш натижаси сифатида айтиш мумкинки, тадқиқот предмети сифатида ўртага чиқаётган муаммолардан бири – бу стресс ва унинг турли хил шакллари ёки турларини ўрганишдан иборат бўлган масаладир. Шуни айтиш лозимки, ўзбек муҳитида стресс ҳолатлари ва стресснинг ижтимоий-психологик жиҳатлари етарли даражада ўрганилмаган. Масалан, талабаларда кузатиладиган эмоционал стресс ҳолатлари, уларнинг омиллари ва бу ҳолатни бартараф этиш усуллари деярли тадқиқотчилар томонидан мурожаат этилмаган муаммолардан биридир.

        Маълумки, талабалик давридаги ўқиш фаолияти давомида ўзига хос ва мос бўлган психологик-эмоционал жараёнлар содир бўладики, бу жараёнлар уларнинг ҳаёт фаолиятига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Ана шундай психо-эмоционал ҳолатлардан бири сифатида талабалик даврида кузатиладиган стресс ҳолати муаммоси бугун кенг илмий жамоатчилик учун қизиқарли соҳалардан бирига айланиб бормоқда. Бу даврда стесслар турли хил объектив ва субъектив сабабларга кўра юзага келиши табиий ҳолдир. Асосийси талабанинг стресс-факторга нисбатан муносабати ва стресснинг талаба шахсий ҳаёти ҳамда ўқув фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши муаммосидир.

          Талабаларда стрессга чидамлиликни паст бўлишига сабаб бўлаётган омилларни таҳлил қилишга уриндик. Булар:

  • - ўқув жараёнида берилаётган маълумот ва топшириқларнинг кўплиги, мураккаблиги (аниқроғи, талаба томонидан шундай деб қабул қилиши);
  • - берилаётган маълумотларни ўзлаштириш, топшириқларни бажариш ҳамда ўз шахсий ҳаётини бошқариш учун вақтни тўғри тақсимлай олмаслик;
  • - аксарият талабаларда ўқув материалларини ўзлаштиришда керакли маълумот нокерагидан ажратиб ола билиш кўникмасининг йўқлиги;
  • - ўқув жараёнида топшириқларни ўз вақтида бажармасдан охир-оқибат уларнинг йиғилиб қолиши натижасида вақт танқислигининг юзага келиши;
  • - талаба учун асосий муаммолардан бири сифатида уларнинг иқтисодий бюджетини тақсимлай олиш кўникмасининг йуқлиги каби омиллар талабаларни стресс сари етакловчи омиллардан саналиши мумкин.

 Айтиш мумкинки, талабаларимизнинг аксариятида стрессли вазиятга тушганда таъсир этаётган стимулни баҳолай олмаслик, яъни юзага келган қийин вазиятларни – мақсадга эришиш йўлидаги, ўқув фаолияти жараёнидаги, шунингдек шахсий ҳаётидаги тўсиқ ва қийинчиликларни енгиб ўта олмайман, деб ўйлаш натижасида хавотирланиш, ташвишланиш, хавф-хатарга берилиш каби салбий ҳолатлар кузатилади, булар охир-оқибат талабада стрессни келтириб чиқарувчи асосий омилга айланиб қолмоқда.

Бундан ташқари, ҳозирги замон талабасини рақобатбардош кадр этиб тарбиялаш вазифаси юклатилган таълим тизимида, ўқув фаолияти давомида турли фан ўқитувчилари томонидан унга нисбатан қўйилаётган талаб ва топшириқлар миқдори ортиб бораётганлиги объектив ҳолдир. Лекин бу топшириқ ва талабларнинг талаба томонидан субъектив тарзда идрок этилиши, яъни “бажара олмайман”, “вақтим етмаяпти”, дея хавотирга тушган ҳолда ўйлаши ҳам унда эмоционал стрессни келтириб чиқарувчи омиллардан бўлиши мумкин.

         Талабалар орасида стресс ҳолатининг кузатилиш сабабларидан бири сифатида миллий турмуш тарзига хос бўлган ҳолатлардан бири бўлган – айрим талабаларнинг ўз қизиқиши билан эмас, балки ота-онанинг истаги, йўналтириши билан олий ўқув юртига киришига эътибор қаратиши мумкин. Бизнингча, талаба ўқишга қизиқиши бўлмаган ҳолда ёки ўзи қизиқмаган олий ўқув юртига кирганидан сўнг унда, аввало, муассасасига мослашув жараёни суст кечади, иккинчидан, у берилаётган топшириқларни ўзи  истамаган ҳолда мажбуран бажаради, учинчидан ўқув фаолияти билан боғлиқ ҳолда унга юклатилаётган ва ундан бажарилиши талаб этилаётган топшириқлар, талаблар унинг имкониятлари билан мос келмаслиги ўз-ўзидан равшандир. Шунга мос ҳолда талабада нафақат эмоционал стресс, балки информацион ва физиологик стресснинг ҳам кузатилиши табиий ҳолдир. Талабаларнинг ўқув фаолияти даврида юзага келадиган стрессли вазиятлардан чиқиб кета олмаслигининг салбий асоратлари уларнинг ўқув фаолияти жараёнида берилаётган топшириқларни бажаришига ҳам ўзига ҳос ҳолда салбий таъсир этишини кузатишимиз мумкин: яъни талабанинг ўқиш фаолияти жараёнига бефарқлиги, давомат ва ўзлаштиришининг пасайиши, сурункали дарс қолдириши ва охир-оқибат талабалар сафидан чиқарилиши каби муаммолар нафақат унинг ўзи учун балки ўқитувчилар ва деканат учун ҳам исталмаган ҳолдир. Шуларни ҳисобга олган ҳолла бугунги кун талабаларининг стрессга чидамлилигини ошириш юзасидан чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши илмий жамоатчилик олдида турган вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

 

Сарвар Қаҳҳоров,

 “Психология” мутахассислиги магистранти

Read 142 times
Share this article

  2018 yil Tadbirkorlik, innovatsiyalar va texnologiyalar yili

 

 

 

 

 

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top