SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

Дунё бозорлари муайян савдо турига ихтисослашган. Товар ва хизмат кўрсатиш бозори, молия бозори, интелектуал мулк бозори… Бироқ жаҳонда “универсал бозор” ҳам пайдо бўлдики, унда айниқса, инсон онги ва тафаккури билан савдо қилиш мумкин. Бу интернетдир.

Интернетда шидддат билан ривожланаётган жараёнларни кузатиб, таҳлил қилиш натижасида глобал тармоқда диний фаолиятнинг янги виртуал шакли пайдо бўлди дейиш мумкин. Авваллари дин ходими ўз фаолиятини узоқ йиллар давомида шаклланган анъанавий асосларга қурган бўлса, бугун интернет ана шу фаолиятга қўшимча куч ва руҳ баҳш этган ҳолда, уни яна кенгликка олиб чиқди.

Бугунги кунда интернет оммавий ахборот ва комммуникация тизимининг энг тез ривожлвниб бораётган бўғини ҳисобланади. Ҳозирда интернетдан нафақат компютер тармоғи, балки космик алоқа йўлдошлари, радиосигнал, кабел телевидениеси, телефон, уяли алоқа ҳам фойдаланиш мумкин.

Интернет инсониятҳаётинингажралмасқисмигаайланиббормоқда. Бугунгикунгакелибдунёаҳолисинингдеярли 35% (2 миллиард 400 миллиондан ортиқ) қисмиинтернетгауланишимконигаэга. Мутахассислартомонидан 2020 йилгабориб, бу кўрсаткич 50%ни ташкил этишиайтибўтилмоқда[1].

Мутахассисларнингтадқиқотларинатижасигакўра,ҳозирда интернет тармоғидагимаълумотларнинг 70-75 %и инсон учун зараркелтирувчиғояларҳисобланади. Афсуски, бу нисбат йил сайинортиббормоқда. 

Янги полигонлардаинсононгиниэгаллаш учун жангқилаётганбузғунчиғояларқаторига динийэкстремизм, терроризм, миссионерлик, “оммавий маданият” ва турли ахборотхуружлариникиритишимизмумкин. XIX асрнингохири ХХ асрнингбошларидадунёсиёсатчилари орасида “дунёни ким бошқаради?” дегансаволга “Ким темирйўлгаэгаликқилса, ўша” деганжавоббериларэди. Бугун эса бу саволга “Ким ахборотгаэгаликқилса, ўша” деб жавобберилсамуболаға бўлмайди. 

Айнан мана шу ҳолат интернетнинг ғоявий кураш ва тарғибот, жумладан, эътиқодий тарғибот ва тажовузни амалга оширишнинг асосий майдонларидан бирига айланишига замин яратмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, диний таълимотни тарқатиш нуқтаи назари билан қаралганда, интернет анъанавий динларга нисбатан янги вужудга келган, сохта диний ҳаракатларга кўпроқ имтиёз беради. “Агар сиз янги дин тузмоқчибўлсангиз, интернет сизгажуда катта ёрдамберади. Агарда сиз интернет ёрдамида эскидинларнитарғиботқилмоқчибўлсангиз, бу сизгадеярлиҳечқандайёрдамбермайди. Сохтағояларнивирусларкабитарқатиш учун интернет идеал воситаҳисобланади”[2].

Анъанавийдинлар учун интернет босма нашр каби диний тарғиботниқўллаб-қувватлашнингяна бир қуролибўлса, янгидаврда диний ва муайян дин атрофидапайдобўлганҳаракатлар, хусусанмиссионер ташкилотлар учун ўз ғояларинитарқатишдаҳозиргакелиб, асосий ва самараливосита бўлиб хизматқилмоқда.

Бугунги кунда “ўргимчак тўрида” ўн мингдан зиёд миссионер руҳдаги сайтлар фаолият юритмоқда[3]. Бу сайтлар таҳлили ундаги маълумотлар, тезкор ахборотлар ва янгиликларнинг бир вақтнинг ўзида бир неча тилда ва миссионерлар учун фойдали йўналишда бериб борилишини кўрсатади.

Интернетдаги миссионер мазмундаги сайтлар таҳлили ундаги маълумотлар, тезкор ахборотлар ва янгиликларнининг бир вақтнинг ўзида бир неча тилда ва миссионерлар учун фойдали бўлган йўналишда бериб борилишини кўрсатади. Бундай сайтларда эътиқодий тарғиботга хизмат қиладиган қўшиқлар, клиплар, кўрсатувларнинг бериб борилиши эса уларнинг эмоционал таъсир қувватини оширишга хизмат қилади.

“Иегова шоҳидлари” ташкилотининг www.jw.org сайти дунёнинг 784 хил тил ва шеваларида фаолият олиб бормоқда. Сайтда ташкилотнинг фаолияти, нашрлари, миссионерлик билан суғорилган видео ва аудио ёзувлар, болалар учун кутубхона ва миссионерлик борасида қилаётган ишлари кунда ёритилиб борилади. Бундан ташқари ташкилотнинг бош нашриёти ҳисобланадиган “Қўриқчи минора жамияти” учун алоҳида www.watchtowerorganisation.com сайти яратилган. Бу сайтда “Қўриқчи минора” журналинингойликнашрларимунтазамқўйибборилади.

МДҲ давлатлариҳудудида ўз фаолиятини олиб боришгақаратилган “Кеннет Коупленд” миссиясинингwww.kcm.org сайти ўзида миссиянингфаолиятиниҳамдателевидениядакўрсатиладиганкўрсатувларанонсини ҳам мунтазамберибборади. Миссиянинг “Имонли кишининг бараллаовози” номли дастурителевидениядан ташқари ушбу сайтда ҳам берибборилади.

www.missionaryrecourse.comдунё христиан миссияларизаҳиралари сайти. Бу сайт миссионерликнашрларини, киноларини, аудио ва видео ёзувларнибериб боради.

www.onlinebible.us сайти Библияни онлайн таҳлил қилиш ва ўқишгамўлжалланган. Бу сайт “windows” операционсистемасидаишлайдиганкомпютерлар учун махсус ишланган сайт ҳисобланади.

www.trastministry.comмиссионерлик билан шуғулланувчи сайтларнинг қидирув блоги ҳисобланиб, ўзида 100дан ортиқ сайт номлари ва миссионер ташкилотлариманзиллариниқамраболган.

Юқоридаги сайтлар хорижий тилларда фаолият юритаётган бўлса, афсуски ўзбек тилида ҳам христианликни тарғиб қилувчи сайтлар борлигини таъкидлаш зарур. Бу сайтлар миссионерларнинг мақсадларини маълум даражада қондирмоқда. www.gotquestions.orgсайти савол-жавоб тарзида фаолият олиб бормоқда.

www.uzbekmasihiy.weebly.com,www.bible.ucoz.comсайтлари ҳам ўзбек тилида фаолият юритмоқда[4].

     Миссионерлар “Facebook”, “Twitter”, “одноклассники.ру”, “Мой мир” ижтимоий тармоқларида, “телеграм”, “Hellotalk” мессенжерларида гуруҳлар ташкил қилиб ўз сафларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бу ҳаракатлар тил ўргатиш, “беғараз ёрдам” кўрсатиш каби шиорлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Булардан ташқари миссионерлар мулоқот қилиш осон ва қулай бўдган SixDegrees, AsianAvenue, MiGente, BlackPlanet, Friendster, Linkedln, MySpace каби сайтлардан ҳам ўзларига ҳамтовоқлар қидирмоқда. Ҳозирги даврга келиб кўпчилик ёшлар реал ҳаётдаги танишувдан кўра, виртуал танишувни маъқул кўрмоқда. Бу эса миссионерларга жуда қўл келяпди[5].

Христиан миссионерларини қувонтирадиган бир ҳолат шундан иборатки, собиқ Рим Папаси Бенедикт ХVI руҳонийларни интернет имкониятларидан янада фаол ва самарали файдаланишга чақирган. У илоҳийсеминариялар ва илоҳиётфакултетларида интернет курслари ташкил этиш ва унимажбурийпредметгаайлантиришташаббусиниилгарисурган. Унинг фикрича, руҳонийнинг асосий вазифаси “туганмасахборотоқими – “Бутунжаҳонўргимчактўри”гачерковмақсадлариданкелибчиққан ҳолда, астойдилмеҳрқўйишдан иборат” бўлиши керак.

Маълумотларга кўра, 2009 йил май ойида Ватикан томонидан Рим Папаси учун “Facebook” ижтимоий тармоғида аккаунт очиб берилган ва унга ўнлаб қизиқарли очиқ хатлар жойлаштирилиб, iPhone ва iPad иловаси ўрнатилган. Янги портални ишлаб чиққан мутаҳассислар фикрича, “Папа – сен учун” деб номланувчи ушбу катта сайт ўсиб келаётган ёш авлодни черков доирасига жалб этишда катта ўрин тутади[6].

Бундан ташқари, собиқ Папа катта аудитория ва кучли таъсирга эга бўлган ижтимоий тармоқлардан бири – “Тwitter”да 8 тилли аккаунтни ишга туширган[7].

Интернетдан фойдаланиш зарурлиги тўғрисида Европа епископлари Кенгашининг ОАВ бўйича президенти, епископ Жан-Мишел де Фалко: “Интернет – бу Черков инжиллаштириши зарур бўлган махсус оламдир. Миссионер “тарғибот учун жўнатилганмамлакатнинг тили ва маданиятиниўрганганикаби” Черков ҳам интернет маданиятиниўзлаштиришизарур. Черковкоммуникатсиянингянгивоситаларини ўз вақтидапайқаболди, бироқ улардан фойдаланишнижуда кеч бошламоқда”[8], – деб таъкидлайди.

Интернетнинг миссионерлар учун қулай маконга айланишининг асосий сабаблари қуйилагиларда кўринади.

– Интернетнинг тартибга солинмагани – бу сарҳадсиз оламда ҳар хил мазмундаги турфа хил маълумотлар учрайди. Интернет шу даражада инсон қалби ва онгига таъсир қилувчи кучгу айландики, унда тарғиб қилинаётган тартибсиз маълумотларнинг афзалликлари ёки салбий оқибатларини ажратиб олиш қийин масала.

– Интернетдаги фаолиятнинг махфийлиги – ўргимчак тўрида фаолият олиб бораётган шахслар аноним, яъни яширин ҳолатда ҳам фаолият олиб боришлари мумкин. Бу каби махфий фаолиятнинг ғоявий тазйиқи ва таъсирининг ўзига хослиги шундаки, бунда “мақсадли иш” ўқувчи, тингловчи ёки томошабинга сездирилмасдан, зимдан амалга оширилади.

– Матн, тасвир ва овоз уйғунлигидаги ахборотни жойлаш каби қулайликлар– ушбу ахборот оламида дастлаб маълумотлар матн кўринишида бўлган бўлса, ҳозирга келиб интернетда нафақат матн, балки фотолавҳа, видеолавҳа ва овоз уйғунлигидаги маълумотларни жойлаштириш ва уларни электрон манзилларга жўнатиш ҳам мумкин.

– Интернетга кириш осонлиги – ҳозирги кунга келиб, интернетдан фойдаланиш жуда ҳам қулай бўлиб қолди. Бунда нафақат компьютер, балки замонавий планшетлар ва уяли алоқа воситалари, яъни телефонлар орқали ҳам кириб фойдаланиш имконияти мавжуд.

– Чексиз аудитория – глобал тармоқда турли фикр ва қарашдаги миллиардлаб одамлар мавжуд. Бу сарҳадсиз оламда кишилар турли мавзуларда фикр алмашади, ўзаро баҳс-мунозаралар қилади. Бундай одамлар гавжум гўшадан унумли фойдаланиш учун миссионерлар виртуал маконни ўзларининг “ов маконига”га айлантириб олмоқда.

– Маълумотларни етказиш тезкорлиги– интернет орқали бир ахборотни яшин тезлигида дунёнинг бир бурчагидан нариги бурчагига етказиш мумкин. Ушбу қулайликлардан, таассуфки миссионерлар ҳам ўз манфур мақсадлари йўлида усталик билан фойдаланишмоқда[9].

Бугунги кунда интернет имкониятларини ҳисобга олган холда, ундан фойдаланиш маданиятини ёшларга ўргатиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 2008 йилда 2 миллионни ташкил этган бўлса, бу кўрсатгич 2015 йилда 10,2 миллиондан ошган. Фойдаланувчиларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади[10].

Бугун ён-атрофимизда, узоқ-яқин минтақаларда юз бераётган воқеаларни инобатга оладиган бўлсак, ҳали онги, ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларни чалғитишга қаратилган кучлар ҳам интернет имкониятларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринаётгани ва бундай интилишларнинг қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди.

Шунингдек, ёшларни интернет “тузоғига” илиниб қолмасликлари учун қуйидаги йўналишлар бўйича фаолиятни янада ривожлантириш зарур:

– ёшларда интернетдаги маълумотларни ажрата билиш саводхонлигини шакллантириш;

– ўсмирларга интернетдаги қандай маълумотни олиш керагу, қайсиларини қабул қилмаслик лозимлигини тушунтириш;

– ёш авлодга интернетдаги фотосуратлар, видеолавҳаларни кўриш, томоша қилиш юзасидан зарур тавсияларни бериш;

– ёшларнинг интернет тармоғигақизиқишларини мунтазам ўрганиш ва бу борада керакли маслаҳатлар бериб бориш;

– интернет хуружларига қарши мунтазам тарғибот ишларини олиб бориш.

Мумин Мирзо Абдупаттаев,

Хусниддин Холматов,

Диншунослик йўналиши 1-босқич магистрантлари

 

[1]http://buxoriy.uz/Инсон%20онги%20учун%20курашнинг%20янги%20шакллари.html

[2]Морозов А. Вера в мире коммуникаций// Религия и СМИ 16.10.2002// http://www.religare.ru.

[3]http://fikr.uz/blog/poems/missioner-tashkilotlarining-internet-tarmog_idan-foydalanishi23.html

[4]http://fikr.uz/blog/poems/missioner-tashkilotlarining-internet-tarmog_idan-foydalanishi23.html

[5]Қаранг: Тулепов А. Интернетга ин қурган“ўргимчаклар”. – Т.:Мовароуннаҳр, 2014. – Б. 38.

[6]БенедиктXVIпризвал вселить душу в интернет // http:// www.religare.ru/2_72130.html.

[7] Pope makes Twitter debut in eight languages. www.guardin.co.uk./world/2012/dec/12/ pope- makes-twitter-debut-languages

[8] Церков должна проповедовать в Интернете, считает Европейского епископского совета по делам СМИ.

17 ноября2009 г. // http://www.religare.ru/2_70242.html.

[9]Қаранг: Тулепов А. Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя. – Т.: Мовароуннаҳр, 2015.– Б. 36-37.

[10]Тулепов А. Интернетга ин қурган “ўргимчаклар”. – Т.: Мовароуннаҳр, 2015. – Б. 5.



Read 103 times
Share this article

yil

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top