SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

“HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE ///// Tashkent Islamic University Motto ///// ISHONCH TELEFONI: +(371)-244-00-56 SOAT 09:00 DAN 17:00 GACHA ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» /////

XXI аср ахборот асри деб эътироф этилаётгани бежиз эмас. Инсоният тарихида маълумотнинг муҳимлик даражаси бу каби юқори чўққиларни забт этмаган эди. Инсонларни янги билимларни эгаллашга қизиқиши тобора ортиб бораётган глобаллашув жараёнида ижтимоий онгни заҳарлашга қаратилган тажовузлар, мамлакатнинг ахборот бошқарувини издан чиқаришга уринишлар тобора ортиб бормоқда. Бунда ёшларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали уларда турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, диний экстремизм, терроризм, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.Бундай жараёнларни амалга оширишда эса кибермакон қулай муҳит манбаига айланиб улгурган.

Кибермакон дунё компьютер тармоқларининг “виртуал” умумий мажмуи. Ушбу атама 1984 йилда Уилям Гибсоннинг “Нейромант” (“Neuromancer”) романида  қўлланилган, ҳозир эса глобал ахборот маконини ифодалаш учун ишлатилади. Телефон суҳбатлари, “чатлар”, турли онлайн баҳслар, компьютер алоқаси кибермаконда амалга оширилмоқда[1]. Виртуал воқеликка кириб боришнинг замонавий воситалари сифатида қуйигилар айтиш мумкин:интернетга чиқиш имконияти мавжуд мобил телефонлар; онлайн пультли ўйинлар; видео қурилмалар; тармоқдан ташқарида фойдаланиш имконини берувчи дастурий таъминотлар. Бу каби воситалар кибермакондан эркин фойдаланиш имконини яратиш билан бир вақтда, мазкур макондаги хавф-хатарларнинг кўз илғамас даражада юқорилигини англатади.

Кибермаконда диний жараёнлар кўринишлари қуйидаги шаклларда намоён бўлади:мулоқот, маълумот, таълим, тажриба, амалиёт, миссионерлик, маркетинг, шифо ва бошқалар.

Интернет имкониятлари инсонларнинг мулоқотга киришиш ва муайян мақсаддаги фикрлар алмашинувидаги ижтимоий тармоқларга боғлана олиш имконини беради. Дастлаб ташкил этилган жамоалар орасидаВикканлар ва неомажусийларкаби ноанъанавийинтернет гуруҳлар бўлган[2]. Хайди Кемпбелл томонидан христиан жамоалари ўртасида ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, инсонлар онлайн жамоаларга мулоқотга киришиш мақсадида аъзо бўладилар. Бир қатор олимлар виртуал мулоқотнинг характерига боғлиқ муҳим масалаларни кўтарганлар. Уни шунчаки “ижтимоий ҳаётнинг иллюзияси” ёки “оффлайн” дунёда жамоаларнинг яхшиланишига олиб келувчи восита сифатида эътироф этганлар.

Етакчи диний ташкилотлар ҳам ҳозирги кунда аъзолар ва аъзо бўлмаганлар орасида компьютерлаштирилган маълумот олишга эҳтиёжнинг ортганини таъкидламоқда. Диний маълумотларни тарқатишда электрон диний маълумот тарқатувчи “блоггерлар”ёки “блоглар” компьютерлаштирилган мулоқотнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Жадал суратларда “подкастлар”, веб-сайтдан МР3 плеер, “i-Pod”ларга юкланаётган аудиодастурлар, хусусан, маърузалар оммалашмоқда.

Авваллари танқис, кенг тарқалмаган муқаддас матнлар ва ундан кейинги ўринларда турувчи маълумотлар эндиликда омма эътиборидагина эмас, балки исталган киши веб сайтлардан юклаб таълимолиш имконияти мавжуд. Шу мақсадда диний маълумотларга чанқоқлар учун махсус веб сайтлар далиллар, ҳаволалар ва ресурслар билан бойитилган. Масалан, интернетдан фойдаланувчи шахс исталган ҳажмдаги маросимлар шаблонларини юклаб олиб, Йорубада бўлиб ўтаётган Сантериа ёки Кандомбл диний маросимларидаиштирок этиш мумкин. Кўпчилик бундай жараёнларни аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган анъаналарнинг дезагригацияси ёки билимларнинг демократлаштирилгани деб қабул қиладилар. Бошқалар эса диний фаолиятдаги узилиш ва анъаналарнинг йўқотилиши деб биладилар.

Интернетнинг “лиминал[3] макон”и маънавий ёки диний тажрибага (абсорбция, аскетлик, эскапизм, ягоналик, мулоқот) янги имкониятлар очиб бермоқда. Ҳозирги кунда офисда фаолият юритувчилар ҳаёт тарзига монанд 10 дақиқали маънавий машқлар тажриба орттиришга имкон беради. Замонавий суфийлар интернет орқали бундай алоқалар воситасида муршид ва мурид ўртасидаги ўзаро муносабатлар яхшиланаётганини эътироф этадилар. Интернет-радио каби янги технологик имкониятлар ёрдамида тингловчиларни “психонавигацион саёҳатга” чорлайдилар[4].

Компьютер-медиа воситалари диний амалиётга чуқур сингиб кетиши натижасида кибермакон муҳим ритуаллар майдонига ҳамда муайян динга тарғиб қилиш манбаи ва воситасига айланган[5]. Бундан ташқари жамиятдан узоқлашган маълум бир ёшлар ва аёлларни кибер-маънавият расмий ибодатхоналардан кўра кўпроқ ўзига жалб этади. Амалий сўровлар эса мазкур жараёнлар келажакда ёшларни қамраб олишини кўрсатган[6]. Аммо баъзилар интернет жонли, таъсирчан маъруза билан беллаша олмаслигини таъкидлайди. Шунингдек, онлайн-жамоалар тез суратлар билан ўзгараётган дунёда “тўғри йўл”да бўлишнинг амалиёти қандай бўлишига оид савол ва мулоҳазаларни муҳокама қилувчи муҳим “майдон”га айланди.

Умумий олганда кибермакон вақт ва макон чегарасини босиб ўтиш имкониятини кенгайтиради. Бу эса ўз навбатида молиявий қийинчилиги ёки жисмоний камчилиги мавжуд бўлган маълум диний амалларни амалга ошириш имкониятини оширади. Масалан, Сантьяго-де-Компомтелага кибер-зиёратга бориш ёки Ҳиндистондаги муқаддас жойларда “пуджу”ни амалга оширишлари мумкин[7]. Сикхлар эса ҳар куни Амритсардаги Олтин харамдан ўқилаётган Сири Гуру Грантха Сахибнинг муқаддас китобини эшитишлари мумкин.

Мулоқотга киришишнинг яна бир кўриниши бўлган миссионерлик, маълум диний таълимнинг ўсиши ва таъсири доирасининг кенглиги боис алоҳида кўриб ўтиш зарур. Бугунги кунда дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи энг баҳсли масаладир. Масаланинг муаммоли жиҳати шундаки, янги мурожаат қилганларни динга тарғиб қилиниши агрессив руҳда амалга оширилаётганидадир[8].

Тенессе университети Дин, Медиа ва Маданият йўналиши талабалари берган маълумотга кўра,ўзларини “кибер-евангелистлар” деб атовчи баъзи христианлар, мусулмонлар билан онлайн мулоқотга киришиб уларнинг ақидалари ва амалиётлари ҳақида баҳслашадилар[9]. Улар “бот”нинг янги феномени, яъни чатларга Библия матнларини етказиш учун сузиб чиқувчи дастурлар орқали матнли маълумотни (худди пайдо бўлувчи ойна каби) бир лаҳзада юбориш имкониятидан фойдаланадилар.

Муқаддас матнларнинг маркетинги интернет орқали катта бизнесга айланди. Диний ва маънавий эҳтиёжга мос келадиган барча нарсани сотиб олиш мумкин. Диний танишув сайтларида эса қалбан мос инсонни топиш оддий босқичларда амалга оширилади[10].

Компьютер медиа воситаларида касалликларга даво ва муаммоларга ечим топиш кенг ривожланмоқда. Гуру, евангелистлар, маслаҳатчи экстрасенсларга дуоли сўров юбориш ёки диний ва амалий муаммоларга жавоб топиш мумкин[11]. Бунга кўпчиликни мурожаатнинг анонимлиги ва кучли диний етакчининг иштироки жалб этади. Баъзи амалиётчилар Интернет орқали самаралироқ даволашларини таъкидлайдилар. Мисол тариқасида голландиялик антрополог, махсус сертификатга эга анъанавий даволовчи Вим ван Бинсберген сайти ва унинг 2003 йилда чоп этилган “Маданятлараро тўқнашуви” китобини келтириш мумкин[12]

Юқорида кўриб ўтилган жараёнлар интернет бугунги кундалик турмушимизга қай даражада чуқур сингиб борганини намоён қилмоқда. Тобора кучайиб бораётган глобаллашув жараёнида маълумотнинг мазмуни ва стратегиясини таҳлил қилиш муҳим. Чунки, бундай хуружлар ёшларнинг маънавий-ахлоқий, психологик дунёқарашини, сиёсий нуқтаи-назари ва эътиқодини мақсадли равишда ўзгартиришга қаратилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ахборот хуружлари ва кибер таҳдидлардан ҳимояланиш, ўз навбатида, уларга қарши курашиш учун ҳар бир киши ҳушёр ва огоҳ бўлиши, ахборотни таҳлил қила билиши лозимлигини даврнинг ўзи талаб этади. Ахборотлар оқимидан фойдаланиш бўйича ёшларда соғлом иммунитетни ҳосил қилиш, ижобий томонларини ўргатиш билан бирга, салбий оқибатларидан хабардор этиш муҳим.

Моҳира Абдуллаева,

университет ўқитувчиси

[1] Технологияларга оид атамаларнинг шарҳлари ҳақида қаранг: www.netdictionary.com, www.unesco.org/education/educprog/lwf/doc/portfolio/definitions.htm

[2]Қаранг: Religion,№ 4, 2002Arthur Shawn.Technophilia and Nature Religion: The Growth of a Paradox. Religion – Б. 303-314.

[3]“Лиминал”лотинча “limen” сўзидан олинган бўлиб, ихтиёрий нуқтанинг кириш ёки чиқиш нуқтаси. Лиминал макон бу ўтиш, кутиш манзили. Яна қаранг:https://inaliminalspace.org/about-us/what-is-a-liminal-space/

[4]http://www.live365.com/stations

[5]Қаранг: Berger H., Douglas E. Religion Online: Finding Faith on the Internet, 2004. Нью Йорк.

[6]Қаранг: Clark, Lyn Schofield.From Angels to Aliens: Teenagers, the Media, and the Supernatural. New York:Oxford University Press.2003.

[7] http://www.cyberastro.com

[8]Қаранг.:Dawson and D. E. Cowan (eds), Religion Online: Finding Faith on the Internet. New York:

Routledge, 2004

[9]Rosalind I.J. Religion and the Internet.– Б. 69.

[10]http://www.christian-date.org

[11]http://www.cbn.com/spirituallife/PrayerAndCounseling/index.asp,

http://onlineprayerchain.com/

[12]http://www.shikanda.net/african_religion/standard.htm

Read 202 times
Share this article

yil

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top