SJ News II - шаблон joomla Авто
ISHONCH TELEFONI: +(371)-244-00-56 SOAT 09:00 DAN 17:00 GACHA ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// Tashkent Islamic University Motto ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE
Уюшмаган ёшлар маънавий хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий билимларнинг ўрни

Ҳозирги кун шароити ёшлар дунёқарашини янги сифат ва маънавий етуклик даражасига кўтариш омилларига алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда. XXI аср бошларига келиб дунё мамлакатлари ўртасидаги таъсир шу қадар кучайиб кетдики, бу жараёндан чегараланиб олган биронта давлат йўқ.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов 2000 йилнинг сентябрида БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида, “Кимки қандайдир тор-хавфсизлик қобиғига ўралиб, бу Европа, Америка ёки бошқа бирон минтақага тааллуқли дея “ўзга” давлатлар муаммоларидан гўё четда туришга интилаётган бўлса, мавжуд воқеликдан тамомила йироқдир, бугун дунё мамлакатлари бир-бири билан узвий боғлиқ ва ажралмасдир”[1] деб таъкидлаган эди.

“Глобаллашув даврига келиб, - деб ёзади тадқиқотчи Б.Умаров, - тараққиёт борасида ўзгача қараш – воқеа-ҳодисаларни макон ва замондан ажратмаган ҳолда, синхрон тарзда талқин этиш тамойили кўзга ташлана бошлади...  Назарий жиҳатдан қараганда, тарихий тараққиёт хусусиятларидан қатъий назар, халқаро меҳнат тақсимоти тизимига уйғунлашиб бораётган, хорижий сармояларни ўз иқтисодиётига изчил жалб этаётган ҳамда замонавий технологиялар сари интилаётган ҳар қандай мамлакат учун глобаллашув жараёнлари туфайли вужудга келган иқтисодий афзалликлардан фойдаланиш имконияти туғилди”[2]. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов таъкидлаб ўтганидек, “Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёни ҳам бундан мустасно эмас. Ҳозирги пайтда унинг ғоят ўткир ва кенг қамровли таъсирини деярли барча соҳаларда кўриш, ҳис этиш мумкин”[3]. Глобаллашув  туфайли бутун инсоният яратилаётган жаҳон илм-фан ютуқларидан баҳраманд бўлмоқда, маданиятлар ва цивилизациялар алмашинуви жадаллашмоқда. Лекин шу билан биргаликда, мафкуравий тажовуз ва ахборот хавфсизлиги ҳам кучайиб бормоқда. Мутахассисларнинг фикрича, дунё 80% ахборотни Лондон, Париж, Нью-Йоркдан олади. “Ахборотнинг бундай мўл-кўллиги инсониятнинг руҳий-маънавий тажрибасига, ўзлигига путур етказяпти. Ахборот кўпайгани сайин унинг мазмуни йўқолиб, том маънода “вирус”га айланиб боряпти”[4]. Биринчи Президент И.А.Каримов дунё мамлакатлари билан юзма-юз яшаш хусусида гапириб, шундай деган эди: “Биз яшаётган давр қандай хусусиятларга эга? Сўнгги вақтларда жаҳонда юз берган, дунёнинг жуғрофий-сиёсий тузилишини ва характерини тубдан янгилаган ўзгаришлар ҳозирги замон ва келажак учун қандай тарихий аҳамиятга молик? Булар ҳақида мулоҳаза юритиш ва уларга тўғри баҳо бериш жуда муҳим”[5].

Бугунги кунда бизнинг жамиятимизда шахс маънавий хавфсизлигини таъминлаш масаласи тобора муҳим ва ҳал қилувчи аҳамият касб этиб бормоқда. Жамиятимиз аъзоларининг миллий онгига таъсир қилиш, миллий урф-одатларимизга, маданиятимизга  нисбатан бўлаётган  хуружлар вайронкор сиёсий кучларга қўл келмоқда.

         “Оммавий маданият”нинг кенг тарқалиши, “енгил” ҳаёт тарзини тарғибот қилишга уринишларнинг кундан кунга кучайиб бораётганлиги ҳам жамиятда миллий маънавий қадриятларга путур етказишга қаратилган хатти-ҳаракатдир. Файласуф Ю.А.Шрейдер таъкидлаганидек: “Бизга хавф солаётган ҳалокатлардан энг даҳшатлиси, бу атом, иссиқлик ва шунга ўхшайдиган Ерга инсониятни жисмонан йўқ қилиб ташлашга қодир бўлган вариантлар эмас, балки антропологик вариант, яъни одамдаги одамийлик, инсонийликнинг йўқ қилинишидир”[6].

  И.Каримов таъкидлаганидек, “Ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму маърифат, таълим ва тарбияни инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган”[7]. Тарихий тараққиётимизга назар ташласак, буюк мутафаккир аждодларимизнинг маънавий баркамол инсонни тарбиялаш масалалари акс этган бир қанча концептуал қарашларни идрок этиш мумкин. Ҳадисшунос олим Имом Бухорий уқтириб ўтганларидек, “Боланинг табиати ривожланишга мойил бўлади, уни қандай ғоялар билан тўлдириш ота-она ва устозга боғлиқ”[8]. Юсуф Хос Ҳожиб “Камолотга етиш йўли иккита: билим олиш ва ибрат ўрганиш”[9] эканини таъкидлаб ўтади. Ҳақиқатан ҳам, тарбияли инсон ўзгаларнинг ижобий хислатларидан ибрат олишга қодир бўлади, салбий хислатларидан эса сабоқ чиқара билади. Рудакий “Билим – барча кулфатлар учун қалқон”[10] деб бежиз айтмаган.  

  И.А.Каримов таъбири билан айтганда, “Комил ин­сон­ деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай­ оладиган, хулқ-ат­во­ри билан ўзгаларга ибрат бў­ла­ди­ган­ билимли, маъ­ри­фат­ли кишиларни ту­шу­на­миз. Онгли, билимли одам­ни олди-қочди гаплар би­лан­ алдаб бўлмайди. У ҳар­ бир нарсани ақл, ман­тиқ­ тарозисига солиб кў­ра­ди. Ўз фикр-ўйи, ху­ло­са­си­ни мантиқ асосида қурган ки­ши етук одам бўлади[11]”. Комил инсон тар­бия­сининг­ давлат сиё­са­ти устувор вазифасига айланганлиги ҳам бежиз эмас, албатта.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак маънавий – маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар доимо жамият ҳаётининг юксалиб боришида асосий замин бўлиб келган. Амалга оширилаётган  ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳадаги ислоҳотлар таълим тизимида ҳам янгиланишлар бўлишини тақозо этмоқда. “Ҳар қандай миллатнинг равнақи, умумбашарият тарихида тутган ўрни, мавқеи ва шуҳрати бевосита ўз фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқдир”[12].

Ёшлар маънавий олами дахлсизлигини сақлашда ижтимоий билимлар асосий ўрин эгаллайди. Шундай экан, таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанларнинг ўқитилишига эътиборни кучайтириш лозим. Чунки, “ижтимоий-гуманитар фанлар маънавият ва маърифатнинг манбаи, озуқасидир”[13]. Ҳақиқатан ҳам, маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир. Авваламбор, ёш авлодимиз маънавий оламининг дахлсизлигини асраш барчамиз учун асосий вазифа бўлиб қолмоғи даркор. Чунки “биз бутун маърифатли дунё, халқаро ҳамжамият билан тинч-тотув, эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш тарафдоримиз”[14].

Миллий тараққиётимизнинг келажак ривожи бевосита бугунги ёшларимизда таълим ва тарбия асосида шаклланадиган тафаккур даражалари билан бевосита боғлиқдир.

 

Хусниддин Холматов

  университет Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими ходими.

Мўмин Мирзо Абдупаттаев

Тошкент ислом университети қошидаги

Академик лицей тўгарак раҳбари

 

[1] Каримов И.А.Ватан равнақи учун ҳар биримиз маъсулмиз. Т.9.”Ўзбекистон” Т.:2001. 106-бет.

[2] Б.Умаров “Глобаллашув зиддиятлари” –Т.: Маънавият, 2006. –Б.7

[3] И.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч”. Т.”Маънавият”, 2008 йил.111-бет

[4] Аргументы и Факты, 2004 год, №7

[5] Каримов И.А. “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида:хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”.Т.: “Ўзбекистон”, 1997. 9-бет.

[6] Шрейдер Ю.А. Утопия или устроительство //Глобальные проблемы и общечеловеческие ценности. –М.:1990. –С.25

[7] И.А. Каримов  Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.:Маънавият, 2008. –Б.60

[8] Имом Бухорий. Ал-адаб ал-Муфрат. –Т.: Мовароуннаҳр, 2005. –Б.16

[9] Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. –Т.:Фан, 1971. –Б.103

[10] Куч билим ва тафаккурда. Т.:Ma`rifat-Madadkor, 2003. –Б.177

2 Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. Т.: «Ўзбекистон» 1999. Б134.

[12] Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. Т.: Ўзбекистон 1997. Б. 97

[13] Ҳошимов Н. Ёшлар маънавий тарбияси ва сиёсий маданият //Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари 2009. №3. 14-б.

[14] И.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч”. Т.”Маънавият”, 2008 йил.145-бет

Read 81 times
Share this article

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top