SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) ривояти: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тишларини тозалаб бўлсалар, (мисвокни) қавмнинг каттасига берар эдилар. Сўнгра: “Жаброил (алайҳиссалом) катталардан бошлашимга буюрганлар”, дер эдилар”. Зайд ибн Рофий ривояти: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тишларини (мисвок билан) тозалаётганларида ҳузурларига Жаброил (алайҳиссалом) ва Микоил (алайҳиссалом) кириб келишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мисвокни Жаброил (алайҳиссалом)га узатдилар. Жаброил (алайҳис салом) “Катталардан бошланг!”, (яъни аввал Микоил (алайҳиссалом)га узатинг) дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай қилдилар”.

Абдуллоҳ ибн Каъб (розияллоҳу анҳу) ривояти: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) агар мисвок ишлатсалар (ундан фойдаланиб бўлганларидан сўнг) уни ёши каттага, агар ичимлик ичсалар, қолганини ўнг томонларида ўтирган инсонга берар эдилар”. Бунинг ҳикмати шундаки, ёши катта одамнинг тиши бошқаларга қараганда илгарироқ чиққан бўлади (шу билан у мисвокка кўпроқ ҳақли)[1]. Агар кимнинг ёши катта бўлса, демак, у ҳақлироқ бўлади. Бу тартиб тана аъзоларига ҳам қўлланилади. Анас (рози-яллоҳу анҳу) ривояти: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Қай бирингиз (танасига) ёғ суртмоқчи бўлса, қошидан бошласин, (бу иш) бош оғриғини кетказади”. Қош инсон танасида чиқадиган тукларнинг аввалгисидир. Агар қандайдир бир аъзо ўз яралишига кўра муқаддам бўлса, демак, бу Аллоҳ таолонинг бандасига қўллаган тадбиридир. Банда бу тартибни сақлаши, унга риоя қилиши, Аллоҳ муқаддам қилган нарсани у ҳам муқаддам қилиши даркор. Шу билан у аъзосининг ҳақини адо этган бўлади. Кимки ҳар бир ишида ҳақиқатга эргашса, унинг ақли ором олади, ўткирлашади. Лекин нодонликка эргашса, ақлини чарчатади. Ақлнинг маскани бошда бўлиб, у қалбни бошқаради. Агар у ёғ суртишни қошларидан

бошласа, уларнинг ҳақини адо этган бўлади, зеро, улар хилқатига кўра аввалдир. Аммо банда бу ҳақ-ҳуқуқни зое қилса, тартибга амал қилмай, кейингиларни олдинга ўтказса, илгаридагиларни орқага сурса, унинг бош оғриғи қўзғаши мумкин. Чунки ўз хатти-ҳаракатлари билан ҳақ-ҳуқуқларни поймол этиши туфайли, банда ақлини толиқтиради. Ҳар бир иш катталардан бошланиши лозим, агар банда шундай қилмаса, катталарнинг ҳурматини жойига қўймаган бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Катталаримизни ҳурмат қилмаганлар биздан эмасдирлар”. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривояти: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) агар (ичимлик) қуйсалар: “Катталардан бошланг, зеро, барака катталар билан”, дер эдилар. Аммо Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ичимлик ичсалар, уни ўнг тарафга узатишларининг боиси – идиш битта бўлган, агар катта одам ичиб ундан ортиб қолса, ўнг томондагидан бошқасига узатишидан бошқа иложи йўқ, зеро, ўнг томондаги бунга энг ҳақлисидир. Ўнг томондаги инсон ҳам худди шундай қилиши лозим бўлади.

“Ҳаким Термизий асарларидан сайланма”

 китобидан олинди

Таржимон И.Усмонов.

 “Мовароуннаҳр” нашриёти 2017 йил

 

[1] Араб тилида “синнун” сўзи бир вақтнинг ўзида “умр”, “ёш” ҳамда “тиш” маъносини англатади. Шунинг учун ҳам “ёши катта” деган ибора “тиши катта” маъносини ҳам ифода этади (Таржимон).

Read 337 times Last modified on Shtune, 05 Gusht 2017 10:24
Share this article

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top