SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

Асримиз глобаллашув ва ахборот асри деб юритилмоқда. Ҳар томонлама ривожланаётган жамият тараққиётини бугун ахборот технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан замонавий компьютерлардан самарали фойдаланишга доир бир нечта қарорлар қабул қилинган. Таълимда информацион ҳамда педагогик технологияларни қўллаганда, талабалар эшитиш, кўриш, кўрганлари асосида мустақил фикрлаш имкониятига эга бўладилар. Таълим жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкил этиш учун маълум бир шарт-шароитлар ва техник воситалар мавжуд бўлиши лозим. Буларга ахборот ресурслари ва махсус дастурий таъминотлар киради.

Ахборот ресурслари сифатида: шахсий компьютерлар, проектор, мультимедиа воситалари, сканер, рақамли фотоаппарат, видеокамера, принтер, электрон доска ва бошқа ресурслардан кенг фойдаланилмоқда.

Махсус дастурий таъминотларга: таълим тизимида мультимедиали электрон ўқув мажмуа, маърузалар, виртуал лаборатория ишлари, ҳар хил анимацион дастурлар ва яна бошқа ишларни бажариш керак бўладиган махсус дастурлар киради. Масалан, Тошкент ислом университетининг “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедрамизда анимацион роликлар яратиш учун Macromedia Flash MX дастуридан фойдаланилади. Мультимедиали тақдимот маърузаларини яратишда Power Point Macromedia Authorware дастури қўлланилади, электрон ўқув адабиётларни яратиш давомида кенг фойдаланиладиган таҳрирловчи дастурлар ҳам мавжуд бўлиб, улардан Adobe Photoshop дастуридан расмларни таҳрирлаш, сифатини оширишда фойдаланилади, Corel Draw дастури орқали ҳар хил графикларни яратиш мумкин, товуш ва видеоларни таҳрирлаш учун мос равишда Sound Forge ва Adobe Premier дастурларидан, шунингдек, дарс таълим тизимида тайёр ишлаб чиқилган мультимедиали электрон ўқув қўлланмалардан фойдаланилмоқда.

     Кафедрамизда ахборот технологияларини таълим жараёнига қўллашда қуйидаги тамойилларга амал қилинмоқда:

– қўшимча электрон луғатлар, маълумотлар ва кутубхоналар яратиш, тармоқдан ахборотни излашни таъминловчи махсус дастурий таъминотлар ишлаб чиқилган;

– талабаларнинг ўқув-услубий ишларини такомиллаштириш, интернетдан фойдаланиш, ахборот технологиялари ва психологик соҳалар бўйича социологик сўровлар ўтказилмоқда;

– фан-техника ва технологияларнинг сўнгги ютуқлари бўйича интернет маълумотларидан фойдаланилмоқда;

– компьютер воситасида ўқитишда илғор педагогик технологиялар ва фаол методлар қўлланилмоқда;

– баҳолашда талабаларнинг фаоллиги ва мустақил ишлаш қобилиятига алоҳига эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги вақтда кафедрадаги фанларни ўқитишда турли дастурий воситалардан фойдаланилмоқда. Бу дастурий педагогик воситаларга мисол қилиб “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан яратилган электрон мажмуани олишимиз мумкин. Бу мажмуа шахсга йўналтирилган, талабага қулай тарзда яратилган бўлиб, унинг таркибига маъруза матнларини, расмларни, турли анимацион кадрларни, товуш фрагментларини, амалий, лаборатория ва мустақил иш топшириқларини, шунингдек, тестларни киритиш имконияти мавжуд. Бу мажмуани афзаллик томонлари – олийгоҳимиз хусусиятидан келиб чиқиб “Диншунослик” ва “Исломшунослик”ка оид махсус фанлар учун қўллай олиш ва масофали ўқитиш имкониятининг мавжудлиги. Мажмуани яратишда “клент-сервер” интернет технологиясидан фойдаланилган бўлиб, барча турдаги маълумотлар HTML ва “клент-сервер” технологиясида ишлайдиган дастурлар орқали тасаввур этилади. Электрон мажмуа тармоқнинг серверига ўрнатилади. Клент қисми учун алоҳида дастур ўрнатилмайди. Клент қисмида эса ихтиёрий барузернинг (масалан: Internet Explorer, Nets Cape, Opera, Mozila) мавжудлиги дастурнинг ишлаши учун етарли. Дастур ёрдамида дарслик яратишда мазмун, тестлар, расм, анимация файллари ёки улардан йиғилган катта қисмлар модуллар сифатида ташкил этилади. Ушбу модуллар система базасидан тармоқ орқали браузерлар ёрдамида тармоқдаги компьютерларга юкланади ва шу тариқа системанинг сервер қисми билан тескари алоқа ўрнатилади.

Ўқитувчилар янги дарсни система рўйхатига киритиши, ҳар хил усулда янги тест топшириқларини яратиши, тест жавобларни ва топшириқларнинг талаба томонидан бажарилиши статиcтик маълумотларни журнал орқали кузатиб бориши мумкин.

Талабалар тизим ёрдамида ўқув фанининг, маъруза қисмидан матн кўринишидаги маълумотларни ўқиши, мавзуга тегишли анимацион намойишларни кўриши, қийин шаклдаги машқларни бажариш, турли қийматлар учун графикларни кузатиш, тестларга жавоб бериш ва олинган баҳоларни кўриши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, талабада ўзига бўлган ишончни оширади, унда компьютерда ишлаш жараёнида ўзини эркин тутиш имконияти туғилади, натижада ҳар-хил ҳис-ҳаяжонлрга берилмайди, ўқитувчи ёрдамига камроқ эҳтиёж сезади, ўзини ўзи тест саволлари орқали текшириб кўради, яъни ўзини ўзи баҳолай олади, уни ҳеч ким ўқишга мажбурламайди, ўзи ихтиёрий равишда компьютерда ишлашга ўтади.

Р.Джураева,

Тошкент ислом  университети катта ўқитувчиси

Read 578 times Last modified on Enjte, 03 Gusht 2017 15:23
Share this article

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top