SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

Бизнинг юртимизда аёлларга бўлган эътибор азал-азалдан шакланиб, ҳалқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, ажддодларимиз асарларида аёл оила фариштаси, гўзалик рамзи сифатида ўз аксини топган. Қолаверса халқимизнинг мақолларидан бирида “Аёлнинг сариштаси – рўзғорнинг фариштаси” деб тилга олинади.

Мустақиллик йилларида оналар ва болалар жамиятнинг энг имтиёзли ижтимоий қатламига айланди. Ўзбекистон Респуьликаси Конституцияси ва амалдаги қонунларнинг барчасида аёлларнинг у ёки бу ҳуқуқлари, ижтимоий турмуш тарзи ҳимоя қилишининг ўзи ҳам бу соҳага катта аҳамият берилаётганлигини англатмоқда. Конституциямизнинг алоҳида бир қисми – XIV боби “Оила” деб аталиши ҳам бежиз эмас. Унинг 65-моддасида қуйидаги сўзлар битилган: “Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади”[1].

Мамлакатимизда Истиқлолнинг илк кунлариданоқ хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеи ҳамда фаоллигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси ҳамда ҳуқуқларининг таъминлаши, улар саломатлигини муҳофазалаш ва маънавиятини юксалтириш каби масалалар давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Натижада Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидорлари, билим ва салоҳиятларини намоён этишлари учун шарт-шароитларни яратиш борасида давлатимиз томондан кенг қамровли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда[2].

Дастлаб шуни таъкидлашимиз мумкинки, 2004 йил 25 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони аёлларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар учун муносиб таълим, меҳнат шароитини яратишга оид муҳим вазифаларни амалга оширишда дастуриламал бўлмоқда. Фармонга кўра, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар миллий  анъана ва қадриятларимизнинг асл мазмун-моҳияти, аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига тўғри тушунтириш, оила, маҳалла, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда[3].

Ҳозирги кунда ўсиб-улғайиб келаётган ёшлар маънавиятини ахлоқий

 қадриятлар билан бойитиб, ватан учун ҳизмат қилишда комил инсон қилиб тарбиялашда аёлларимизнинг ўрни беқиёсдир. Улар фақат фарзанд тарбияси билан чекланиб қолмай, турли хил ижтимоий-сиёсий соҳаларда ўз фаолиятларини олиб бориб, она-юртимиз фаровонлиги, равнақи ва ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Жумладан, олис қишлоқларда фермерлик билан шуғуланаётган аёллардан тортиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларигача Ватан камоли учун сидқу-дилдан ҳизмат қилиб келишяпти. Шулар билан бир қаторда Мустақиллик йилларида Жаҳон Олимпия ўйинлари совриндонлари қаторида аёл спортчилари орасида Оксана Чусовитина 1992 йил Барселонада спорт гимнастикаси бўйича олтин медал, Лина Черязова 1994 йил Лиллехаммерда фристайл бўйича олтин медал, Екатерина Хилко 2008 йил Пекинда трамполин бўйича бронза медал соҳибалари бўлиб[4], она-юртимиз Ўзбекистон байроғини кўкларга кўтариб, умум жаҳон аренасида танилтириб келишмоқда. Бежизга ҳам доно халқимизнинг ноёб мақолларида аёл зотига нисбатан қуйидаги таъриф акс этмас экан: “Аёл кишининг қирқ чироғи бор, бири ёнмаса, бири ёнади”.

Ислом таълимотида эса аёлни ҳаётнинг барча жабҳаларида: илм олишда, меҳнат қилишда, мерос олишда, жамият тарақиётида фаол қатнашишда эркак билан тенг ҳуқуқли қилди ва ўзига хос масъулиятларни ҳам юклади. Хусусан бу масъулият аёлнинг яхшиликка даъват қилиш, ёмонликдан қайтариш каби ижтимоий масалаларда яққол кўзга ташланади. Бу тўғрисида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Мўмин ва мўминалар бир­бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшилика буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни мукаммал адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Ана ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир”[5], “Мунофиқ эркаклар билан мунофиқ аёллар бир­бирларидандирлар. (Улар одамларни) ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан қайтарадилар ва қўлларини (хайр­эҳсондан) юмадилар. Аллоҳни унутишгач, (У) ҳам уларни “унутади”. Мунофиқлар, албатта, фосиҳдирлар”[6]. Албатта яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ислом таълимотидаги аёлнинг энг катта бурчларидандир. Мазкур оятлар маъносига кўра бу борада аёл эркак билан баробар масъулдир[7].

Шунингдек, ислом динимизда аёлларнинг ишлашлари ҳақида уламо Муҳаммад Саид ал­Бутий қуйидагича фикр тарафдори: “Аёлнинг ўзи ёки оиласи учун ризқ топиш мақсадида бирон­бир касб билан шуғулланиши ёки бирон­бир фойдали илмни эгаллаши учун таҳсил олиши ҳақида гапирадиган бўлсак, исломда унинг ҳукми эркак ва аёл учун баробар, умумийдир”[8].

 Ислом илм­маърифат соҳасида ҳам аёлларни эркаклар билан тенг ҳуқуқли қилди. Пайғамбар (с.а.в.): “Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир” деганлар[9]. Аёл киши нафақат таълим олиш, дарс, хутба ва ваъз эшитишгагина ҳақли, балки таълим бериш, дарс бериш ва бошқа илмий ишлар билан шуғулланиш ҳуқуқига ҳам эгадир. Кўплаб муслима аёллар илм­фан ва маданият соҳасида улкан ютуқларга эришганликлари фикримизнинг далилидир. Бундан ташқари,  муслима аёлларнинг ишлашлари, таълим олишлари ва жангларда ҳамшира бўлганликлари ҳақида Имом Бухорийнинг “Ҳадис”лар тўпламида жуда кўплаб мисоллар келтирилган[10].

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда мусулмон аёллари яхши билим олган ва дин соҳасида етарли билимга эга. Аёлларнинг баъзилари ҳатто эркаклардан ҳам кўпроқ ютуқларга эришганлар. Ҳозирда физик, инженер, фалсафа фанларида олима аёлларни кўришимиз мумкин.

Юқорида келтирилганлардан хулоса қилиш мумкинки, юртимизда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, уларнинг жамиятдаги мавқеи ва нуфузи ошириш масалалари, бу соҳадаги кўплаб муаммоларни ечимларини топиш, аёлларни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва таъминлашни яхшилашга доир хулосалар, тавсиялар, таклифлар ишлаб чиқарилиб, давлат сиёсатининг асосий диққат-эътибори хотин-қизларни жамиятдаги ва давлат бошқарувидаги ўрнини янада юқори даражаларга кўтариш ишлари олиб борилмоқда.

Барно Анварова,

университет магистранти

 

[1] Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали – Жамият тараққиётида хотин-қизларнинг ўрни. // http://www.gov.uz/ press/society/9749

[2] Аёлга эътибор – жамиятга эътибор. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг портали, 13.02.2015. //http:// kasaba.uz/kun-tartibida xotin-qizlar masalasi

[3] Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали – Жамият тараққиётида хотин-қизларнинг ўрни. // http://www.gov.uz/ press/society/9749

[4] Аюпов О. Мир политика общество. – Гулистан: Издательство «Зиё», 2014. – Б. 149

[5] «Тавба» сураси. 71­оят.

[6] «Тавба» сураси. 67­оят.

[7] Юсупова Н.Ж. Исломда аёл ҳуқуқлари. – Тошкент: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси», 2006. Б. 142

[8] Юқоридакўрсатилган манба.

[9] Мущаммад Камол. Б. 24.

[10] Маълумот учун қаранг: Имом ал­Бухорий. – Т. 2. Б. 256.

  

Read 529 times Last modified on Enjte, 03 Gusht 2017 09:43
Share this article

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top