SJ News II - шаблон joomla Авто
«ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ISHONCH TELEFONI: +(371)-244-00-56 SOAT 09:00 DAN 17:00 GACHA ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// Tashkent Islamic University Motto
Христианликда тавба-тазарру қилиш сирли маросими

Сўнгги йилларда дунёда юз бераётган глобал ўзгаришлар, айниқса, сиёсий, иқтисодий, маданий ва техникавий тараққиёт билан бир қаторда ижтимоий ўзгаришларнинг кўлами катта. Бундай глобаллашув жараёнида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари долзарб аҳамият касб этади.

Бугунги кунда нафақат юртимизда, балки дунёда диний бағрикенглик, бошқа дин вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш асосий ҳаётий тамойилга айланиб бормоқда. Шундай экан дунё динлари тарихи, таълимоти, ибодатхонаси, ибодатхонага кириш тартиб қоидалари, диний рамз, динлардаги ибодат ҳамда диний анъана ва маросимлар тадқиқ этиш лозим бўлган долзарб масалалардан ҳисобланади.

Ёшларда диний бағрикенглик маданиятини шаклантиришда диншуносликка оид билимлар муҳим ўрин тутади. Бундай билимларни шакллантириш учун динлар тарихи, таълимоти, диний анъана ва маросимларини ўрганиш зарур. Христианликда тавба-тазарру қилиш сирли маросимини ўрганиш дунёда кенг тарқалган ушбу дин маданияти билан кенгроқ танишиш имконини беради.

“Таинство” сўзи юнонча мистерион – сир, сирли деган маъноларни англатади[1]. Христианликка кўра, сирли маросим муқаддас хатти-ҳаракат бўлиб, унда худонинг кўринмас марҳамати бор деб эътиқод қилинади. Бундан ташқари христианлик ақидасига кўра, мазкур маросимларни бажариш вақтида Муқаддас Руҳ қатнашади[2]. Шунинг учун ушбу етти маросим сирли маросим деб аталади. Етти сирли маросимнинг учтаси (чўқинтириш, тавба-тазарру қилиш ва евхаристие-причащение) Евангелиеда зикр қилинган. Қолган сирли маросимлар ҳақидаги кўрсатмалар апостоллар мактублари китобида, шунингдек, христианликнинг илк асарларидаги черков руҳонийлари асарларидан топиш мумкин.

Христианликда сирли маросимлар иккига бўлинади:

Биринчиси, такрорланмас сирли маросимлар. Унга чўқинтириш, миро мойи суртиш, руҳонийлик унвонини қабул қилиш маросимлари киради.

Иккинчиси, такрорланувчи сирли маросимлар. Унга тавба-тазарру қилиш, евхаристия, елей суртиш ва маълум бир вазиятларга кўра, оила қуриш сирли маросимлари ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур етти сирли маросимни икки категорияга ажратиш мумкин. Биринчиси, мажбурий, яъни ҳар бир эътиқод қилувчи бажаришига буюрилган сирли маросимлар. Уларга чўқинтириш, миро мойи суртиш, елей суртиш, тавба-тазарру қилиш, евхаристиялар киради.

Иккинчиси, ихтиёрий яъни бажарилиши ихтиёрий бўлган сирли маросимлар. Бундай сирли маросимлар қаторига оила қуриш ва руҳонийлик унвонини қабул қилиш каби ибодатларни киритиш мумкин.

Христианликда тавба-тазарру қилиш сирли маросими такрорланувчи маросимлардан саналади.

У христианлар томонидан содир этилган гуноҳлардан фориғ бўлиш мақсадида амалга оширилади. Маросим черковда бажарилади. Унга кўра инсон ўзи қилган гуноҳларига иқрор бўлиши, кейинчалик шу гуноҳларни қилмаслик учун Исо Масиҳдан мағфират сўраши лозим. Маросим Библияда келтирилган қуйидаги кўрсатмалар асосида шаклланган: “Хоҳ аёл бўлсин, хоҳ эркак бўлсин қандайдир гуноҳ содир этган бўлса, истиғфор айтиб, гуноҳларига тавба қилсин” (Сонлар, 5:5,6).

Бунда диндор черковга келиб, қилган гуноҳлари учун тавба қилади, яъни руҳоний “ота”га ўзининг барча қилган гуноҳларини батафсил сўзлаб беради, ҳаттоки, қалби тубидаги яширин сирларини ҳам[3]. Черков номидан гуноҳларни кечириш ҳуқуқига эга бўлган руҳоний унинг гуноҳларидан ўтади (Юҳанно 20:22-23) ва унга насиҳат қилиб, уни тўғри йўлга солади ва Муқаддас Руҳнинг кучи билан уни гуноҳларидан пок қилади[4].

Шуни айтиб ўтиш керакки, христианликнинг турли йўналишларида барча ибодатларда бўлгани каби тавба-тазарру қилиш анъаналарида ҳам фарқ кузатилади. Масалан, православие ва католиклик йўналишларида тавба-тазарру қилиш ибодати сирли маросим сифатида қабул қилинса, протестантизмда  ушбу маросим сирли маросимлар қаторида тан олинмайди. Католик анъаналарига кўра, тавба қилаётган шахс руҳонийни кўрмаслиги талаб этилса, православиеда, аксинча, улар ёнма-ён туриб Исодан биргаликда мағфират сўрайдилар. Шунингдек, православиеда тавба қилаётган инсон руҳоний олдида тиз чўккан ҳолда айбига иқрор бўлса, католик черковида, аксинча, ушбу маросим вақтида руҳоний махсус кабина ичида ўтириб зиёратчининг гуноҳларини эшитади. Бундан ташқари православиеда руҳоний гуноҳларни кечириш ҳуқуқига эга бўлмай, у гуноҳкор учун Худодан мағфират сўрайди. Гуноҳни кечириш Муқаддас Руҳ ихтиёрида бўлади. Католикликда эса, аксинча, руҳоний гуноҳларни қўйиб юбориш, мағфират қилиш ҳуқуқига эга (индульгенция[5]).

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, христианликда тавба-тазарру қилиш маросими гуноҳлардан покланиш маросими ҳисобланади. Уни ўрганиш христианлик дини, унинг анъаналари тўғрисида кенгроқ тушунча олишга хизмат қилади.

И.Ҳайдаров,

Тошкент ислом университети ўқитувчиси

 

[1]http://www.bogoslovy.ru

[2]http://www.pravmir.ru/tainstva-cerkvi

[3]https://azbyka.ru/ispoved

[4]Агзамходжаев С., Раҳимжонов Д., Муҳамедов Н., Нажмиддинов Ж., Дунё динлари тарихи. – Т.: 2011. – 128 б.

[5]Васильев Л. История религий Востока. – М.: Книжный дом “Университет”, 1999. – 51 с.

Read 85 times Last modified on Hene, 31 Korrik 2017 11:38
Share this article

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top