SJ News II - шаблон joomla Авто
«ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// Tashkent Islamic University Motto ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ISHONCH TELEFONI: +(371)-244-00-56 SOAT 09:00 DAN 17:00 GACHA

Тошкент ислом университетида тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ҳимоя бўлиб ўтди

 27 июль куни Хабибулло Сагдиевнинг “Абу Жаъфар Таҳовийнинг “Ақида” асари ва унинг шарҳлари – ҳанафийлик таълимотига оид манба” мавзусидаги диссертациясининг ҳимояси ўтказилди.

AAHim2 

Тошкент ислом университетининг “Исломшунослик” кафедраси ўқитувчиси Хабибулло Сагдиевнинг “Абу Жаъфар Таҳовийнинг “Ақида” асари ва унинг шарҳлари – ҳанафийлик таълимотига оид манба” мавзусидаги 07.00.05 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги бўйича тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ўтказилган ҳимояда илмий кенгаш аъзолари, тадқиқотчилар ва барча қизиқувчилар иштирок этдилар.

  Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ҳимояга олиб чиқилган мавзу долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти юқори эканлиги билан ажралиб туради.

Диссертант томонидан илмий иш ҳар томонлама тадқиқ этилган ва манбалар асосида ўрганилган. Шунингдек, ишнинг амалий аҳамияти – бугунги глобаллашув даврида турли оқим ва қарашларга раддиялар беришда муҳим эканлиги илмий таҳлил ва мушоҳадалар асосида очиб берилган.

 AAHImUmum

Илмий кенгаш аъзолари томонидан ҳимояга олиб чиқилган илмий иш бир овоздан маъқулланди ва 07.00.05 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги бўйича тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга муносиб деб топилди.

Университет маъмурияти, Хабибулло Сагдиевни диссертация ишининг мувоффақиятли ҳимояси билан муборакбод этади. Бугунги шиддатли даврда ёш авлодни соғлом эътиқод ва мафкура руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатиб, етук кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшишига омад ва зафарлар тилайди.

Матбуот хизмати

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top