SJ News II - шаблон joomla Авто
ISHONCH TELEFONI: +(371)-244-00-56 SOAT 09:00 DAN 17:00 GACHA ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// Tashkent Islamic University Motto ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

2017 йил 24 июль куни Россия мусулмонлари идораси вакилларидан иборат делегация ташриф билан бўлиб қайтди.

Rossiya1

Тошкент ислом университетига Россия мусулмонлари кенгаши раиси, муфтий - Альбир хазрат Крганов, Татаристон Республикаси Мусулмонлари идораси раиси, муфтий - Камиль хазрат Самигуллин, Россияда исломий таълим бўйича Кенгаш раиси, Россия ислом университети ректори - Мухаметшин Рафик Мухаметшович, Халқаро ислом бизнеси ассоциацияси президенти - Кабаев Марат Вазыхович, Москва ва Марказий вилоят мусулмонлари идораси жамоатчилик кенгаши раиси - Бахитов Марс Фаткрашитович. Татаристон Республикаси муфтийси ўринбосари - Джалялетдинов Мансур Талгатович ва Қозон шаҳри Сенная масжиди имом хатиби – Галиуллин Габдулла Сафович, ҳамда Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раиси Шакиров Рамиль Анварович ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Музокаралар чоғида таълим, фан ва маданият масалалари ҳамда диний-маърифий, илмий меросни ўрганиш, қўлёзма манбаларни тадқиқ этиш, нашрларини амалга ошириш хусусида ҳам ўзаро фикр алмашилди ва муайян хулосаларга келинди.

Шунингдек, ташриф чоғида делегация аъзолари ТИУ янги биноси, Манбалар хазинаси қўлёзмалар фонди, университет ҳудудидаги Юнусхон ва Шайхонтаҳур тарихий мажмуалари билан яқиндан танишди.  

Rossiya2

Икки томонлама ҳамкорлик доирасида ўтказилган учрашув ўзининг диний-маърифий ва илмий аҳамияти юқори эканлиги билан аҳамиятлидир.

Бу каби учрашувлар илмий-маърифий соҳани янада ривожлантиришда ва халқаро аҳамиятини оширишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

 Матбуот хизмати

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top