SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

TAVSIYA ETAMIZ

 Университетда Террорчилик – миллат, дин ва ҳудуд танламайди” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

         4 ноябрь куни соҳа мутахассислари иштирокида “Террорчилик – миллат, дин ва ҳудуд танламайди” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.   

          Ректор минбарда2         

         Мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, кенг кўламли ислоҳотлар замирида тинчлик, осойишталик, деган улуғ неъмат ётади. Бу улуғ неъматни қадрлаш учун шу заминда яшаётган ҳар бир инсон огоҳ ва ҳушёр бўлиши, Ватанни кўз қорачиғидек асраши лозим. Зеро, глобал муаммога айланган терроризм таҳдиди, инсоният бошига ядровий қурол кучиданда улкан бўлган вайронкорлик ва талофатларни солмоқда. Аслида терроризм на ҳудуд, на дин ва на миллат танлайдиган, мудҳиш жиноятдир. Шу сабабли жаҳон афкор оммаси террорни дунёдаги энг катта глобал таҳдид сифатида таъкидламоқда.    

         Дунёда бўлаётган хунрезликларнинг бош сабаби ҳам террор балосининг, худкушликнинг аянчли оқибатидир. Хўш, бу худкушларнинг миллати, дини бормикан, деган савол, барчани ўйлантирмоқда.

         Ўтказилган илмий-амалий анжуман ҳам айни шу масалаларнинг мазмун-моҳиятини очишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.   

          Нуриймон Абулҳасан минбарда

 Анжуманда диний-маърифий соҳа мутахассислари, турли мутасадди ташкилот вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

         Илмий-амалий анжуманда “Ўзбекистонда бағрикенгликни таъминлаш, диний экстремизм ва террорчилик, аҳолининг бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар”, “Террорчи оқимлар ортида турган ғаразли кучлар”, “Ислом дини зўравонликни қоралайди” каби мавзуларда маърузалар ҳамда диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм каби бузғунчи ғоялар, уларнинг таҳдиди, кўплаб қонли тўқнашувларни юзага келтиришга, вайронкорликка қаратилган ҳаракатлари,  Яқин Шарқда содир бўлаётган низолар, уларнинг фожиали оқибатлари хусусида гапириб, ислом эзгуликка, покликка, тинчликка, маърифатга чорловчи дин эканлиги, унинг  бунёдкорликка қаратилган ғоялари, шунингдек, ёшларда ғоявий иммунитетни шакллантириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тинчликка даҳлдорлик ҳиссини қарор топтириш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди.

         Анжуман сўнггида ёшларни огоҳлик ва ҳушёрликка чақирувчи, исломнинг маърифий ғояларини кўрсатишга қаратилган видеоролик намойиш этилди.

         Ўтказилган тадбир ўзининг илмий-амалий, маънавий-маърифий қиммати юқори эканлиги билан аҳамиятлидир.

Матбуот хизмати

yil

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top