SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

TAVSIYA ETAMIZ

Тошкент ислом университетида “Диний экстремизм ва терроризмнинг мудҳиш қиёфаси” мавзусида тарғибот тадбири ва фотокўргазма ташкил этилди

2017 йил 28 октябр куни мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида “Диний экстремизм ва терроризмнинг мудҳиш қиёфаси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.


Fotok11

Бугун юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг замирида мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ётади. Юртимиздаги барча ютуқларнинг илдизи тинчликка боғлиқ экан, тинч ва осойишта ҳаёт учун жамиятимизнинг барча аъзолари баробар маъсулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишимиз даркор бўлади. Бу масъулият эса, албатта, биринчи навбатда доимо огоҳ, ҳушёр, сезгир ва маънавий уйғоқ бўлиб яшашимизда, юртимиз келажаги учун жавобгарликни ҳис этишимизда намоён бўлади.

Fotok22

Тарихдан маълумки, диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм каби бузғунчи ғоялар кўплаб қонли тўқнашувлар, инсонлар ҳалокати, юртларнинг вайрон бўлишига сабаб бўлган. Бугунги кунимизда қўшни Афғонистон ҳамда Яқин Шарқда содир бўлаётган низолар ҳам буни яққол исботламоқда. Уларнинг фожиали оқибатлари эса, барчага маълум.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқида ҳам мазкур фикрлар ўз аксини топган. Хусусан, муҳатарам Президентимиз ўз нутқида “Муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз” деб таъкидлаб ўтди.  

Fotok2

Тошкент ислом университетида ўтказилган “Диний экстремизм ва терроризмнинг мудҳиш қиёфаси” мавзусидаги фотокўргазмадан кўзланган мақсад ҳам мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлаш, жамият барқарорлиги ҳамда юртимиз фаровонлигини асраш, бузғунчи, ёт ғояларнинг асл мудҳиш, разил мақсадларини фош этиш, диний-экстремистик оқимлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, қотилликлар муқаддас ислом таълимотига буткул зид эканини кенг жамоатчиликка етказиш, юртдошларимизга шукроналик туйғусини сингдиришдан иборат.

FotokS

Йиғилишда Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика маънавият маърифат маркази, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, диний соҳа вакиллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

FotokT

Тадбирда мустақиллик йиллари республикамизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган туб ўзгаришлар, халқимизнинг кўп асрлик миллий анъана ва қадриятларининг тикланиши ҳақида сўз борди. Шунингдек, одамларнинг онги ва тафаккурига салбий таъсир ўтказиб, уларни ўз йўлига солмоқчи бўлган ғаразли кучларнинг асл мақсад-муддаоси, бундай тоифалардан ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, ўз тақдиримизга, эртангги кунимизга бефарқ қарамаслик бугунги куннинг муҳим масалаларидан эканлиги айтилди.

FotokUШунингдек, дунёда диний асосдаги низо ва зиддиятларни авж олдираётган ғаразли кучларнинг ахборот хуружларига нисбатан “жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” тамойили ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр”, Тошкент ислом университети ва бошқа нашриётлар томонидан чоп этилган диний-маърифий адабиётлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Матбуот хизмати

yil

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top