SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

“YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ISHONCH TELEFONI: +(371)-244-00-56 SOAT 09:00 DAN 17:00 GACHA ///// Tashkent Islamic University Motto ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ»

TAVSIYA ETAMIZ

== O'zbekiston video yangiliklari ==

Тошкент ислом университети талабалари малакавий амалиётда бўлиб қайтдилар

2-29 июль кунлари Самарқанд вилоятидаги “Имом Бухорий халқаро маркази”да университет талабалари малакавий амалиётда бўлдилар.

AMali111 

Тошкент ислом университети “Ислом тарихи ва фалсафаси” факулътети “Ислом тарихи ва манбашунослиги” ва “Диншунослик” йўналиши 3-босқич талабаларининг ижтимоий, махсус, психологик ва педагогик фанларни ўрганиш   жараёнида олган назарий билимларининг амалиёт билан алоқасини ўрнатиш ва мустаҳкамлаш ҳамда мутахассислик касбига нисбатан ҳурмат ва  муҳаббатни тарбиялаш мақсадида ташкил этилди.

   Амалиёт давомида талабалар марказнинг фаолияти, унинг бўлимлари билан яқиндан танишдилар. Хусусан, манбашунослик бўлими бошлиғи Олимхон Юсупов, мутахассислар Боратулло Амонов ва Аловуддин Хофийлар томонидан манбаларни тавсиф қилиш ва турларга ажратиш, шунингдек, хат турлари ҳақида қимматли маълумотлар бериб ўтилди.

Нашриёт бўлими бошлиғи Отабек Муҳаммадиев “Имом Бухорий сабоқлари” журналининг йиллик нашрлари, унинг мақсад ва мазмуни ҳамда марказнинг сўнгги йиллардаги нашр этилинган тадқиқот ишлари, шу билан биргаликда нашр қоидалари ҳақида маълумот берди.

Ҳадисшунослик бўлими бошлиғи Йўлдошхон Исаев ва мутахассис Нодиржон Қобилов ҳадисларни таржима қилиш усуллари ҳақида амалий кўрсатмалар бериб ўтди.

Шунингдек, талабалар амалиёт даврида марказ кутубхонаси ва манбалар хазинасида бўлдилар. Бу ерда сақланаётган асар ва манбалар билан танишдилар ҳамда ҳозирда хазинада тугалланилаётган коталоглаштириш жараёнининг ҳам гувоҳи бўлдилар. Манбалар хазинаси мудири талабаларга ҳужжат ва манбаларнинг замонавий реставрация қилиш жараёнлари ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

Шу билан бирга, Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ф.ф.д, проф., Бахтиёр Тўраев илмий тадқиқот методологияси фанидан ҳамда марказ илмий котиби Шукурулло Умаров томонидан талабаларга диний мазмундаги маълумотларнинг экспертиза жараёнлари ҳақида мастер класс дарслари ташкил этилинди.

 Талабаларнинг диний, ижтимоий, сиёсий ва маънавий саводхонлигини ошириш мақсадида ҳар куни биринчи жуфтликда имомларнинг малака ошириш курсида бўлиб ўтадиган дарс машғулотларида иштирок этдилар.

 AMali3

Амалиёт давомида талабаларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини сингдириш мақсадида Ҳадисшунослик бўлими илмий ҳодими Ирода Даурбекова бошчилигида Самарқанд шаҳридаги Регистон мажмуаси, Биби хоним жомеъ масжиди, Гўри Амир мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Мўйи Муборак масжиди, Шохи Зинда мажмуаси, Қусам ибн Аббос мақбараси, Етти пир ҳамда Имом Бухорий мақбараларига ташрифлар ташкил қилинди.

Ўтказилган малакавий амалиёт талабаларда кўникмалар ҳосил бўлишида муҳим аҳамият касб этди ва таассуротларга бой бўлди.

Биз амалиёт қатнашчилари Имом Бухорий халқаро маркази раҳбарияти ва ҳодимларига Тошкент Ислом университети раҳбарияти ва кафедралари номидан чексиз хурмат ва миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.  

 

                                                                Амалиёт раҳбари З.И.Зинатуллаев,

университетнинг “Тарих” кафедраси ўқитувчиси 

yil

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top