SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

TAVSIYA ETAMIZ

17-22 июль кунлари Самарқанд шаҳридаги Имом Бухорий халқаро марказида “Диншунослик” ва “Тарих” йўналиши 2-3 курс талабаларининг малакавий амалиёти бўлиб ўтди.

 Университет талабаларининг малакавий амалиёти июль ойида бошланган бўлиб, шу вақтга қадар талабалар марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, профессор-ўқитувчи ва соҳа мутахассисларидан маърузалар тинглаш баробарида қўлёзма ва тошбосма манбаларни ўқиш, тадқиқ этиш борасида ҳам кўникма ва малакага эга бўлдилар.

Amaliy1

Шунингдек, университетнинг “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ” кафедрасининг мудири юридик фанлар номзоди, доцент Ҳамида Тўйчиева “Замонавий инновацион технологиялардан фойдаланишнинг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида талабалар учун мастер-клас дарсларини олиб борди.

Amaliy22

Талабалар араб ва форс тилида сақланаётган манбаларнинг ҳуснихат услубларини ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш бўйича ҳам муайян билимлар ҳосил қилинди.

Amaliy2

Ўтказилаётган малакавий амалиётлар араб ва форс тилида сақланаётган қўлёзма ва тошбосма манбалар билан ишлаш маҳоратини ошириш баробарида келажакда илмий тадқиқотлар олиб бориш имконини беради.  

Таъкидлаш лозимки, малакавий амалиё июль ойининг охирига қадар давом этади.

Матбуот хизмати

yil

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top