SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

«ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// ISHONCH TELEFONI: +(371)-244-00-56 SOAT 09:00 DAN 17:00 GACHA ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE ///// Tashkent Islamic University Motto

TAVSIYA ETAMIZ

== O'zbekiston video yangiliklari ==

Имом Бухорий халқаро марказида Тошкент ислом университети талабаларининг малакавий амалиёти ташкил этилди

2017 йил июль ойида университет талабаларининг малакавий амалиёти бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида “Тошкент ислом университети талабаларининг Имом ал-Бухорий ва Имом ат-Термизий илмий тадқиқот марказларида амалиёт ўташларини ташкил этиш” ҳақидаги берган топшириғи асосида талабаларни аждодларимиз мероси, хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий илмий фаолиятлари, ҳаёт йўллари, асарлари билан чуқурроқ таништириш мақсадида малакавий амалиёт ташкил қилинди.

Sam11

Имом Бухорий халқаро маркази раҳбарияти амалиётчи талабалар ва уларнинг раҳбарлари учун муносиб шароит яратиш мақсадида ўз тасарруфидаги 10-коттежни ажратиб берди. Амалиётчилар куннинг биринчи ярмида Имом Бухорий халқаро марказида ташкил этиладиган ўқув машғулотларида қатнашадилар, куннинг иккинчи ярмида эса манбашунослик, диншунослик, исломшунослик (ҳадисшунослик), ўлкашунослик тадқиқотлари билан шуғулланадилар. Улар учун мутахассислар томонидан махсус мастер-класс дарслари ташкил этилган. Амалиётчи-талабаларда аждодларимиз илмий меросини тизимли ўрганиш, маънавий-маърифий меросга оид китоблар билан ишлаш, уларнинг каталогини тузиш, исломшуносликка оид қўлёзма ва тошбосма манбаларни ажрата билиш, таснифлаш ва туркумлаш, тарихий, этнологик тадқиқотларнинг усулларини ўзлаштириш ва таҳлил қилиш, махсус хат машқлари ва турлари, араб ва форс тилларининг ҳуснихат услубларини ўрганиш бўйича амалий кўникма ва малака ҳосил қилинади.

Sam22

Шу билан бирга, диний матн, муқаддас китобларнинг ўзига хос тузилиши ва услубларини тадқиқ қилиш, классик тил йўналиши, мўътабар манбалар ва уларга битилган шарҳларни ўқиш, таржима ва таҳлил қилиш, махсус хат турлари, араб ва форс тилларининг ҳуснихат услубларини ўрганиш, исломшуносликка оид қўлёзма ва тошбосма манбаларни таснифлаш ва туркумлаш бўйича амалий кўникма ва малака ҳосил қилинади.

Sam3

Шу билан бирга Тошкент ислом университети амалиётчи-талабалари Самарқанд шаҳридаги меъморий обидалар, зиёратгоҳларга бориб,  биноларнинг меъморий ечим ва хусусиятлари, зиёратгоҳларнинг инсон руҳиятига таъсири ҳақида дала тадқиқотларини ҳам ўтказадилар. 

Матбуот хизмати

yil

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top