SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

TAVSIYA ETAMIZ

Тошкент ислом университетининг tiu.uz веб-сайтини ривожлантириш йўлидаги эзгу қадам

4 июль куни университет веб-сайтини такомиллаштиришдаги ҳиссаси учун ташаббускорлар тақдирландилар.

 Бугунги глобаллашув, техника ривожланган даврда интернет тизими турли ахборотларни тез ва осон етказиб берувчи муҳим воситалардан ҳисобланади. Шу жиҳатдан, бугунги кунда турли ижтимоий, маърифий сайтлар ҳам сон жиҳатдан кўпаймоқдаки, бу эса, турли мавзудаги маълумотларни билиш ва олиш имконини бермоқда.

taqdir1

Таълим муассасалари сайти эса, ўша муассасани кенг жамоатчиликка танитиш ва фаолиятини кўрсатиб беришга хизмат қилади. Шунингдек, университетнинг илмий-маърифий, услубий фаолияти, ундаги ўзгариш ва янгиликлар ҳамда ўқув жараёнларининг бориши, умуман таълим муассасасидаги ҳар бир жараёнлар ҳақида маълумот беради. Бу борада сайтнинг эстетик жиҳатдан сифатли ва қулай бўлиши, мунтазам равишда янгиланиб бориши ҳар жиҳатдан муҳим ва давр талабидир. Шуни инобатга олган ҳолда, tiu.uz веб-сайтини янада такомиллаштириш юзасидан бир қанча ишлар олиб борилди.

taqdir2

Университет битирувчиси, иқтисодчи Азизбек Убайдуллаев саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан таълим муассасасининг tiu.uz веб-сайти маънавий-маърифий ва эстетик жиҳатдан бойитилиб, янада такомиллаштирилди ҳамда фойдаланувчилар учун қулайликлар яратилди. Бу ишларга университет талабалари ҳам бевосита ўз фикр ва ғоялари билан кўмаклашдилар.

DSC00325

Университет маъмурияти томонидан tiu.uz сайтини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ташаббускор мутахассисларга Ташаккурнома тақдим этилди ва моддий рағбатлантирилди.

Матбуот хизмати

yil

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top