SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

“YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ISHONCH TELEFONI: +(371)-244-00-56 SOAT 09:00 DAN 17:00 GACHA ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE ///// Tashkent Islamic University Motto

TAVSIYA ETAMIZ

== O'zbekiston video yangiliklari ==

       Тошкент ислом университетида “Оқ йўл сизга, битирувчилар!” номли битирув тадбири бўлиб ўтди

  1 июль куни университетда “Оқ йўл сизга, битирувчилар!” номли битирув тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди.

bitir11

Тошкент ислом университети диний ва дунёвий билимларни уйғунликда олиб бориб, диншунос, исломшунос ҳамда бошқа фан соҳалари бўйича етук кадрлар тайёрлайдиган Республикадаги ягона таълим муассасаси ҳисобланади. Бу даргоҳни тугатган кадрлар жамиятнинг турли соҳаларида фаолият юритиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Бу йилги битирувчилар ҳам ўқув дастурида белгиланган фан соҳалари бўйича билимларни етарли даражада ўзлаштириб, намунадаги дипломга эга бўлдилар. Улар зиммасига турган масъулият эса, эгаллаган билимларни амалиётга тадбиқ этган ҳолда Ўзбекистоннинг порлоқ келажагига муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

Ўтказилган тадбирда айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Тадбирда сўз олган етук олимлар, профессор-ўқитувчилар ўз дил сўзларида битирувчиларга юксак ишонч ва юртимиз тинчлиги ҳамда тараққиётига муносиб ҳисса қўшишига тилак билдирдилар.

bitir2

Тадбир давомида битирувчи талабаларнинг ота-оналари, яқинлари ҳам сўз олиб, фарзандлари камолидан мамнун эканликларини таъкидлаб, таълим берган барча устозларга ташаккур изҳор этдилар.

bitir3

Битирувчилар ҳам ўз навбатида устозлари ва ота-оналарининг юксак ишончини муносиб оқлаган ҳолда юрт ривожига муносиб ҳисса қўшишларини таъкидладилар ҳамда тантанали ваъда бердилар.

bitirtaqd

Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ фидоий устоз-мураббийлар ҳамда иқтидорли, фаол талабалар университет ректорининг Фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

bitir44

Тадбирнинг бадиий қисмида куй-қўшиқлар ижро этилиб, иштирокчиларда янада кўтаринкилик бахш этди.

Тадбир иштирокчилари битирувчиларни диплом билан муборакбод этдилар.

bitiroxir2017 йил битирувчиларига оқ йўл тилаган ҳолда, жамиятимиз, юртимиз тинчлиги ва равнақига муносиб ҳисса қўшишига тилакдошмиз. Оқ йўл Сизга, битирувчилар, парвозингиз хайрли бўлсин!

Матбуот хизмати

yil

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top