SJ News II - шаблон joomla Авто

20170909

TAVSIYA ETAMIZ

Қадрли устоз, филология фанлари доктори Нажмиддин Низомиддинов табаррук 70 ёшни қаршиладилар

12 июнь куни фидойи устоз Нажмиддин Низомиддинов таваллуди муносабати билан университет жамоаси иштирокида табриклаш маросими ўтказилди.

 

Taval3 Устоз Нажмиддин Низомиддинов узоқ йиллар давомида илмнинг нозик қирраларини ўрганиб, тадқиқ этиб, 20 дан ортиқ илмий-оммабоп китоблар, монографиялар, бир қанча илмий мақолалар ёзиб, илм йўлида самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Кўплаб инсонларга устозлик қилган Нажмиддин ака, бугун улар ардоғида табаррук 70 ёшни қаршиламоқдалар.mТиниб-тинчимас, жонкуяр, илм фидойиси Нажмиддин ака, узоқ йиллик илмий ва ҳаётий тажрибаларидан бугунги кунда университет талаба-ёшларини баҳраманд этиб, “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедрасида диншунослик, фалсафа фанларидан сабоқ бериб келмоқдалар. Устоз илмий ва педагогик фаолияти давомида талаба-ёшлар маънавий оламини бойитиш, илмий савиясини юқори бўлиши ҳамда диншунослик, фалсафа, тарих каби фанларнинг нозик қирраларини англатишда катта ҳисса қўшмоқдалар.   Табриклаш маросимида иштирок этган устозлар, ҳамкасблари, шогирдлари Нажмиддин аканинг табаррук 70 ёши билан қутлаб, дил сўзларини эзгу тилаклар орқали изҳор этдилар ва эсталик совғалар, гуллар тақдим этдилар. Қадрли Устоз, 70 ёшли табаррук айёмингиз муборак бўлсин. Узоқ йиллар самарали ижод қилиб, мазмунли умр кечиришингизни, яқинларингиз, шогирдларингиз ардоғида шодон юришингизни тилаймиз.Сизни, ғайрат ва куч-қувват 100 ёшда ҳам тарк этмасин. Талаба-ёшларга билим беришдан, уларни илм сирларидан баҳраманд этишдан асло чарчаманг!

Матбуот хизмати

yil

Biz bilan bog'lanish

      

       100011, Toshkent shahar,

       Abdulla Qodiriy ko'chasi, 11-uy

       Tel: +998 (71) 244-00-91

       e-mail: Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo. , Questo indirizzo email è protetto dagli spambots. E' necessario abilitare JavaScript per vederlo.

       fax: 244-00-65

 

Top