IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48118
BugunBugun964
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7848
Bu oyBu oy33112
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48118

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 147 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Барқарор ривожланишнинг экологик омиллари

Дунёдаги бугунги вазият тизимли равишда молиявий, иқтисодий, экологик, энергетик ва ижтимоий-демографик инқироздан чиқиш заруратининг долзарблиги билан тавсифланади.

 Экологик рисклар ва таҳдидлар яқин йилларда дунёдаги бош хавф ҳисобланади, дея таъкидланади Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ)нинг  тайёрлаган “Глобал рисклар 2015” маърузасида [1].

Таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан, бешта етакчи глобал рисклар қаторига сув ресурслари танқислиги ва глобал эпидемиялар (ижтимоий рисклар) ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш муаммолари (экологик рисклар) киритилди.

Шу боис, охирги ўн йилликда жаҳон иқтисодиётининг янги модели ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ тадқиқотларда глобал экологик ўзгаришлар ҳисобга олинмоқда. Мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб, Ўзбекистонда экологик муаммоларга катта эътибор қаратила бошланди. Жумладан, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим вазифаларидан бири сифатида табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик таълим ва барқарор ривожланиш мақсадида таълим соҳасида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни ва норматив-хуқуқий базани такомиллаштириш ҳисобланади.

2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига биноан “глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи ҳалокатининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш” масалаларига катта эътибор қаратилди[2].

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни[3] табиий муҳит шароитларини сақлаб қолиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб беради. Унинг муҳим мақсади инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларни уйғунлашган, мувозанатли ривожлантиришни таъминлаш, экологик тизимлар, табиий комплексларни ва алоҳида объектларни муҳофаза қилиш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлашдан иборат.

 Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасида мазкур Қонун билан, шунингдек ер, сув, ўрмон қонунчилиги, ер ости бойликлари тўғрисидаги, атмосфера ҳавосини, ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик билан ҳамда, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади (Қонуннинг 1-моддаси).

Қонуннинг 33-моддасида  табиий ресурслардан махсус фойдаланганлик учун, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик (шу жумладан чиқиндиларни жойлаштирганлик) ва атроф табиий муҳитга бошқача тарзда зарарли таъсир кўрсатганлик учун тўлов ундиришни; камчиқитли ва ресурсларни тежайдиган технологиялар жорий этилганида, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни қайта тиклашда самара берувчи фаолият амалга оширилганида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, шунингдек айрим шахсларга солиқ, кредит имтиёзлари ва ўзга имтиёзлар беришни; экология нуқтаи назаридан хавфли технологияларни қўлланганлик ва ўзга фаолиятни амалга оширганлик учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан махсус солиқлар жорий этишни; экологик соф маҳсулот чиқарганлик учун рағбатлантирувчи нархлар ва устама ҳақлар белгилашни ва бошқа чора-тадбирларни кўзда тутади.

Экология соҳасида Ўзбекистонда ҳал этилиши лозим бўлган миллий вазифалар,  давлат дастурлари:

- атроф муҳитни ҳозирги ва келажак авлод учун муҳофаза қилишга йўналтирилишини таъминлаш ва табиий захираларни асраб-авайлаш жараёнини кучайтириш;

- тоза сувдан ва санитария хизматларидан баҳраманд бўладиган шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг улушини кўпайтиришдан иборат;

- миллий чора-тадбирлар билан биргаликда мамлакатимиз иқлимнинг ўзгариши, биологик ранг-баранглик, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ерларнинг унумдорлиги пасайиши билан боғлиқ бўлган минтақавий ва халқаро экологик лойиҳаларда иштирок этиш;

 - атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал қилишга янгича – замонавий ёндашувнинг асосий хусусиятларидан бири экологик тафаккурни шакллантириш;

 - мамлакатимиз экологик муаммоларни ҳал этишда  экотизимнинг комплекс ва локал қайта тикланишини таъминлаш, минтақада экотизим мониторинги ва экологик жараёнлар прогнози самарадорлигини оширишдан иборат[4],

XX асрнинг иккинчи ярми ва XXI асрнинг биринчи ўн йиллигидан бошлаб экологик муаммолар глобал даражага етди. Жаҳон ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажми атроф-муҳитнинг инсон фаолияти натижалари билан курашиш имконияти қисқариб бормоқда.

Жаҳон иқтисодиётини барқарор ривожланиши учун сайёрамиз экологик ресурсларини сақлаб қолишга қаратилган технологиялар: атроф-муҳитни ифлослантиришнинг одини олиш бўйича чора-тадбирларни қатъийлаштириш биринчи даражали аҳамиятга эгадир.

Шуни инобатга олган ҳолда, ривожланишнинг янги моделини излаш барқарор ривожланиш парадигмаси эволюциясига, “яшил” (экологик) иқтисодиёт юзага келишига сабабчи бўлди ва 1987 йилда БМТнинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича комиссияси техноген ўсишнинг муқобил сифатида “барқарор  ривожланиш” концепциясини ишлаб чиқди. Унинг бош ғояси – атроф-муҳитга зарарсиз бўлган иқтисодий ўсишни таъминлашдир.

Мутахассислар таъкидлашича, экологик таҳдидлар қаторида иқлим ўзгариши алоҳида ўрин эгаллаб келмоқда, чунки иқлимни таҳлил қилиш мураккаблиги унга таъсир кўрсатадиган омиллар ўртасидаги алоқалар чизиқли эмаслиги қўйидаги омиллар билан изоҳланмоқда[5]:

- тизим сифатида иқлим учун хос бўлган мавҳумлик даражаси юқорилиги; 

- ушбу тизимни таҳлил қилишнинг стандарт ёки универсал усуллари йўқлиги;

- иқлим ўзгариши оқибатлари чизиқли характерда эмаслиги;

- таҳлил қилинаётган даврлар узоқлиги ва муаммонинг глобал характердалиги.

Экотизимга иқлим ўзгаришидан етказилган зарар чуқур оқибатга эга. Масалан, ҳаво ҳарорати атиги 2-3°C га кўтарилганда барча ўсимлик ва ҳайвонларнинг деярли учдан бир қисми ҳалоқатга яқин бўлади.

Иқлим ўзгариши инсон ҳаёти шароитини анча ёмонлаштиради ва унинг фаровонлигига ката зарар етказади.  

Қишлоқ хўжалигида ҳарорат режими ўзгариши, сув билан таъминланганлик камайиши ва атмосферада карбонат ангидрид концентрацияси ўсиши муносабати билан экинлар ҳосилдорлиги пасайиши кутилмоқда

Иқлим ўзгариши табиатдан фойдаланишда муаммолар кескинлашувига олиб келади. Ёнғинлар, қурғоқчилик, сув тошқинлари, бўронлар, аномал иссиқ ва эпидемиялар натижасида инсон саломатлигига ката таъсир кўрсатади.

2015 йилда Парижда бўлиб ўтган БМТнинг халқаро конференциясида иқлим ўзгариши муаммоларига ката эътибор қаратилди. Кун тартибида 2030 йилга қадар барқарор ривожланиш соҳасида 13-мақсад айнан “иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши курашиш бўйича тезкор чоралар кўрилиши”га боғлиқ.

Бучоралар: мамлакатлар қарши туришини ва уларнинг иқлим қалтисликлари ва табиий офатларга мослашиш қобилиятини ошириш; Иқлим ўзгариши тўғрисида БМТ Доиравий конвенцияси (2020 йилга қадар йилига 100 млрд. АҚШ долларини сафарбар қилишни кўзда тутувчи) бажарилишини таъминлаш; Яшил иқлим фондини тезкор капиталлашуви асосида уни амалга ошириш ва тўлақонли фаолият юритиши соҳасида шаффофликни таъминлашни ўз ичига олади[6].

Шу билан бирга, иқлим ўзгаришига мослашишга боғлиқ долзарб муаммолар қаторига иқтисодий фаолият субъектларини экологик норма ва талабларга мувофиқ ҳаракат қилишга ундовчи самарали иқтисодий механизмларни ишлаб чиқиш киради.

Иқлим ўзгаришига мослашишга таъсир кўрсатишнинг энг муҳим инструменти бўлиб, бир томондан, “яшил” иқтисодиётни шакллантиришга мўлжал олган, солиқ сиёсатини атроф-муҳитни муҳофаза қилишга давлат субсидиялари ва инвестициялари билан уйғунлаштирувчи макроиқтисодий сиёсат, шунингдек, энергия тежамкор технологиялар, кам углеродли энергетика ва“яшил” бизнесни ривожлантириш ҳисобланади.

Миллий иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида экологик  хавфсизлик, энергия самарадорлиги ва ресурс тежамкорлигининг юқори даражаси, шунингдек тегишли инновацион талабни шакллантириш бўйича чора-тадбирлар алоҳида долзарбликка эга [7].

Ушбу вазиятда, миллий энергетика сиёсати ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ чоралар минтақа мамлакатларининг диққат-марказида атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш турибди. Шу туфайли энергия самарадорлигини оширишни рағбатлантириш ва унинг тикланадиган манбаларидан фойдаланиш асосий вазифлардан ҳисобланмоқда.

Амалга оширилаётган ишларда  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириш диққатга сазовордир, шу шумладан:

- табиий ресурслардан фойдаланиш масалалари ҳамда технологияларни татбиқ этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, “кўк” инвестицияларни жалб қилиш ва иқлимий ўзгаришларга мослашиш учун  тегишли иқтисодий механизмлар  яратиш масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш;

- ривожланиш соҳасида режалаштирилаётган тижорат ва бошқа турдаги лойиҳаларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш (экологик экспертиза);

- атроф-муҳит ифлосланиши ҳисоботи ўлчамлари тизимини мукаммаллаштириш;

- энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланган энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш;

- атроф-муҳит сифатини тиклаш ёки сақлашга ёрдам берадиган янги иш ўринларини яратишга қаратилган иқтисодий соҳаларни ва корхоналарни қўллаб-қувватлашни таъминлаш ва бошқалар.

Барқарор кенг қамровли (инклюзив) ўсиш моделига эга “яшил иқтисодиётга” ўтиш энергия баланси тузилмасини тубдан ўзгартиришга қаратилган экологик инновацияларни жорий қилиш асосида экологик мўлжал олган ўсишни амалга ошириш учун имкон беради.

Бунда энергия баланси таркибида тикланадиган энергия манбалари улушини ошириш, ресурсларни тежаш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилади.

Давлат томонидан янги технологиялар ва маҳсулотни тарқатиш учун керакли шароит яратган ҳолда, инновацияларга талабни рағбатланитириш шаклларига эътибор қаратиш лозим ва мамлакатимизнинг ривожланиш  дастурларида экологик вазиятни яхшилаш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ҳисобига барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда экологик муаммоларни ҳал этиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш масалалари катта аҳамиятга эга.

А.А. Исаджанов,

иқтисод фанлари доктори

 

[1]Global Risk Report.World Economic Forum. 2015.

[2]Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони.

[3]Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 09.12.1992 г №754-ХII-сон.

[4]Isadjanov A. Central Asia: Ecological Threats and Priorities of the Regional Cooperation. "Environmental Security and Eco-terrorism", NATO Science for Peace and Security, NATO Advanced Research Workshop. Moscow, April 27-29, 2010.

[5]Frank Ackerman and Elizabeth A. Stanton.Climate Economics.The state of the art. 2013./http://bookez.biz/concepts-and-trends/ekonomika-izmeneniya-klimata/

[6]http://www.un.org/sustainabledevelopment/ru/summit/

[7]Пахомова Н.В., Рихтер К.К., Малышков Г.Б. Инклюзивный устойчивый рост: приоритеты, индикаторы, международный опыт, потенциал согласования с моделью реиндустриализации // Проблемы современной экономики. –2014. – № 3 (51). –С.15–24.

mulakat