IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48113
BugunBugun959
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7843
Bu oyBu oy33107
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48113

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 81 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Тарихий манбаларда яҳудийлар тарихининг ёритилиши

XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар яҳудийлар тарихи бўйича асл тарихий материллар, асосан, Юнон-Рим даврига мансуб бўлган манбалардан олингани сир эмас. Исроил халқининг қадимги тарихини имкон қадар тўлиқ баён қилувчи объектив тарихий манбалар деярли йўқ эди.

  XIX асрнинг сўнгги чорагидан бошлаб Олд Осиё (Яқин Шарқ) Европанинг бир қатор етакчи тарихшунослари ва археологларининг диққатини жалб қила бошлади. XIX асрнинг сўнгги чораги ва ХХ аср бошларида Яқин Шарқни ўрганиш мақсадида олиб борилган кенг кўламли илмий ва археологик тадқиқотлар ушбу минтақанинг қадимги тарихи билан боғлиқ кўпгина материаллар юзага чиқишига сабаб бўлди. Бу йўналишда немис олимларининг фаоллигини алоҳида таъкидлаш зарур. Германиянинг «Deutsche Morgenlamdische Gesellsohaft», «Vorderasiatisch-Agyptische Gesellsohaft», «Deutscher Pale-stina-Verein», «Deutsche Orient-Gesellschaft» каби бир қатор илмий жамиятлари томонидан Яқин Шарқда, хусусан, Сурия, Фаластин ва Месопатамияда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида ушбу минтақанинг қадимги тамаддунлари тўғрисида кўпгина маълумотлар олинди. Ундан ташқари, бугунги кунда Яқин Шарқдаги қазиш ишларида тобора фаол иштирок этаётган француз ва америкалик археологлар ҳам анча салмоқли натижаларга эришишда давом этмоқдалар.

Сурия, Фаластин ва Месопатамияда олиб борилган қазиш ишлари сўнгги 50 йил ичида Олд Осиёнинг қадимги тарихи, хусусан, “ханаан”, яҳудийларга қадар бўлган даврга оид кўпгина материалларни жамлаш имкониятини берди. Бироқ яҳудийларнинг умумий тарихи нуқтаи назаридан олиб қаралганида бу материалларнинг ҳажми жуда кам – гарчи улар мазмунан жуда муҳим бўлсада, уларнинг умумий тарих миқёсидаги улуши ушбу минтақани янада чуқурроқ ва батафсилроқ ўрганиш имкониятини сезиларли даражада чеклайди. Масалан, Қадимги Фаластин тарихи бўйича энг йирик мутахассислардан бири Макалистер Инжилда баён этилган воқеаларни тасдиқловчи археологик маълумотларнинг ниҳоятда кам эканини таъкидлайди. Ҳаттоки, Силоам канали каби йирик иншоот қурилиши тўғрисида сўз юритилганида, ушбу иншоот қурилиши бўйича фармон чиқарган подшо ва юқорида тилга олинган шахслар ўртасидаги боғлиқлик ҳақида бирон маъноли фикр билдирмайди. “Ўша даврнинг Довуд, Иоав, Авессалом, Натан, Гад ва бошқа таниқли ва айтарли машҳур бўлмаган шахслари Инжилда қайд этилгани учунгина бизга маълумдир. Лекин, таассуфки, улар ҳақидаги маълумотларни қадимги мамлакатлар ҳудудида ҳам, уларнинг ташқарисида ҳам учратмаганмиз. Археологик тадқиқотлар янги подшоларнинг ҳаёти тўғрисида бирон салмоқли маълумот тақдим этолмаяпти. Ўрта асрларда қайта кашф қилинган “Довуд минораси” ва “Вирсафия қудуғи” каби артефактлар “Фиръавнга тегишли ориқ сигирлардан бирининг мўмиёси” каби маълумотлардан кўчириб олинган нусха эмаслигига ҳеч кафолат бера олмайди”.

Шундай қилиб, Бобил, Ассурия, Миср, Финикия каби қадимги давлатларнинг тарихи билан боғлиқ ва ўз мазмун-моҳиятига кўра билвосита уларга тааллуқли материалларни истисно қиладиган бўлсак, яҳудийларнинг энг қадимги тарихини ўрганишда энг асосий манба сифатида фақат Тавротни қабул қилишга тўғри келади.

Яҳудий динининг тарихи билан боғлиқ топилмалар эса, аксинча, жуда кўп диний-ашёвий далиллардан фойдаланиш имконини берди. Эътиборлиси, артефактлар ичида яҳудийларга қадар даврга ҳам, яҳудий подшоликлари даврига ҳам тааллуқли далилларни кўплаб учратиш мумкин. Жумладан, худолар тасвирланган кичик ҳайкаллар ва рельефлар, ибодатхоналарнинг вайроналари ҳамда диний маросимларда ишлатиладиган буюмлар. Аслини олганда, бу материаллар яҳудий динининг энг қадимий шаклларини қайта тиклаш учун камлик қилади, сабаби, динни келиб чиқиши ва ривожланишини изоҳлаш учун, албатта, ёзма манбалар бўлиши керак. Шунинг учун ҳам, яҳудий динининг энг қадимги кўринишлари тарихини ўрганишда Тавротга мурожаат қилишга тўғри келади. Лекин археологик материал нафақат Таврот орқали изоҳланиши мумкин, балки муқаддас китобда баён этилган айрим воқеаларни тўғри талқин қилинишига ҳам ёрдам беради, шу билан бирга, яҳудийларнинг диний қарашлари ва подшолик даврига хос сиғиниш объектларининг ханаан ва бошқа фаластинлик динлар ўртасидаги боғлиқлик даражасини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

 Яҳудийларнинг қадимги тарихи, ўша даврларда амал қилган диний қонунчилик ва анъаналар Тавротнинг Ҳакамлар китоблари (I ва II кит.), Самуил китоблари (I ва II кит.), Подшолар китоблари (I ва II кит.), Солномалар (Паралипоменон), катта авлод пайғамбарлари – Осин, Амос, Исайя, Иеремия, Софония китоблари, оятлар ва, ниҳоят, эътиқод қилувчиларнинг назарида энг муҳим ҳисобланган – “Моисейнинг беш китоби”да берилган. Икки минг йил давомида ушбу китобларнинг барчаси асл тарихий ҳужжатлар дея қабул қилинган ва уларни ёзган муаллифлар Худонинг амри билан иш тутганлиги, диний анъаналарга кўра, инкор қилиб бўлмайдиган далил сифатида келтирилган.

Хулоса қилиб айтганда, яҳудийлик тарихи кўплаб тарихий манбаларда акс этган. Олд  Осиё ва Европа тарихшунос ва археологлари ўз тадқиқотларини яҳудийларнинг тарихини ўрганишга бағишлаганлар. Қазишма ишлари натижасида топилган ашёвий материаллар бугунги кунда яҳудийлар тарихини ўрганишимизга ёрдам бермоқда. Бу орқали яҳудийларнинг қадимда мавжуд бўлган эътиқодлари, диний урф-одатларини билиб олиш мумкин.

 

В.Сахибназарова,

университет магистранти

mulakat