IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48117
BugunBugun963
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7847
Bu oyBu oy33111
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48117

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 101 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Ўзбекистонда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойили амалда

Бугунги кунга келиб бутун дунёда турли таҳдидлар кўпайди, уларнинг моҳияти ўзгарди, қиёфаси бошқача тус олди. Жаҳондаги ёвуз кучлар инсонлар ва динлар бирлигига путур етказиш, парокандалик келтириб чиқариш мақсадида улар ўртасида фисқ-фасод, фитна ва бузуқ эътиқодларни ёйишга уринмоқда.

Улар бузғунчи ташкилотлар ёки маълум доиралар манфаати йўлида дин ниқобидан фойдаланиб, ҳамма ерда жаҳолат уруғини сочмоқда. Мамлакатимиз аҳолиси ҳам бу хатарли таҳдидлар таҳликасидан ҳали буткул омонда қолгани йўқ.

Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирининг саволларига берган жавобларида таъкидлаганидек: “Мамлакатимиз ташқарисидаги тажовузкор, ақидапараст кучлар бўлиб, улар ислом дини халқимиз учун муқаддас қадрият эканидан фойдаланиб, ота-боболаримз динини ниқоб қилиб, Ўзбекистонни демократик маърифий тараққиёт йўлидан оғдиришга, уни орқага қайтаришга уринмоқдалар” – деган фикрни аниқ ва лўнда қилиб, террористик ва экстремистик кучларнинг Ўзбекистон тўғрисидаги мақсадларини кўрсатиб берган эди.

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда халқаро маънавий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлашдан мақсад шундан иборатки, бу ғаразли кучлар жаҳон миқёсида диний эътиқоддаги турли миллат вакилларини шу жумладан, ислом динига эътиқодда бўлган мўмин-мусулмонларни дин ниқоби остида миллий ва умуминсоний маънавий-маърифий меросдан, миллий ўзликдан маҳрум қилиш, маънавият ва маърифат ўрнини жаҳолатга бошловчи турли хил гуруҳлар, ташкилот ва партиялар тузиб ўз мақсадларига эришишга ҳаракат қилмоқдалар. Чунки ана шундай шароитда Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистондаги баъзи экстремистик кучлар дин, ислом дини ниқоби остида ўзларининг ғаразли истак ва мақсадларини амалга ошириш мақсадида кишиларни маънавий-маърифий жиҳатдан заҳарлаб (асосан ёшларни содда, лақма кишиларни эргаштириб) сиёсий ҳокимиятни эгаллашга интиладилар.

Мамлакатимизда ислом динининг ўрни, унга бўлган қизиқишнинг юқорилигини инобатга олсак, бу омилдан диний  оқимларларнинг фойдаланишга уринишлари қисқа давр мобайнида кўзга ташланди. Бугунги кунда мамлакатимизда бу оқимларнинг тузилиши, таркиби, уларнинг социал муҳитини билиш, уларга қарши курашишнинг самарали йўлларини тадбиқ этиш муҳим вазифага айланди.

Шунга асосан, “Ҳозирги энг муҳим, энг долзарб вазифамиз – жамиятимиз аъзоларини, авваламбор, вояга етиб келаётган ёш авлодни камол топтириш, уларнинг қалбида миллий ғоя, миллий мафкура, ўз Ватанига меҳр-садоқат туйғусини уйғотиш, ўзлигини англаш, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашдан иборат”[1]. Ёшларимиз турли диний оқим ва гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун уларнинг бўш вақтини унумли ўтказиш, касб-ҳунар, фойдали меҳнатга ўргатиш, китоб мутоаласига тарғиб қилиш, турли тўгараклар фаолиятини жонлантириш, спорт клубларида қулай имкониятлар яратиб бериш муҳимдир. Зеро, Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганларидек: “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади”[2].

Агар биз ёшларимиз онги ва руҳиятини заҳарли мафкуралардан қатъият билан ҳимоя қилаолсак, ҳар қандай  ғаразгўй кучлар мамлакат мустақиллигига унинг порлоқ келажагига рахна сола олмайди. Бу жамиятимиз, шу юрт, шу Ватанни муқаддас деб билган ҳар бир фуқаро олдида турган асосий вазифадир. “Бу соҳадаги ишларимизнинг пировард мақсади имон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш, мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурига таяниб яшайдиган баркамол шахс – комил инсонни тарбиялашдан иборат”[3]. Бинобарин, Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик ва хавфсизлик, фуқаролар ва миллатлараро аҳиллик ҳамда ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек асраш, уни мустаҳкамлаш бундан буён ҳам энг муҳим, ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолаверади.

Зеро, Ўзбекистон давлати дунёвийлик асосида шаклланган ва барча динлар тенг ҳисобланиб, диний бағрикенглик асосида жамиятимизда барча динларга ҳурмат билан қаралади. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, дунёвий давлат сифатида, дин давлатдан ажратилган бўлса-да, лекин диндор жамиятдан ажратилмаганлиги боис барча динлар, шу жумладан, ислом динига бўлган муносабат тубдан ўзгарди, Давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабат тўғри йўлга қўйилди. Яъни виждон эркинлигига эътибор қаратилди. Турли дин вакиллари ўртасидаги муносабатлар тўғри йўлга қўйилди. Бу БМТ устави ҳамда 1948 йилда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари умумий декларациясига нафақат мос тушади, балки, дин дунёвий давлат тизими билан муроса қилиш, балки умуммиллий тараққиёт йўлида, у билан самарали ҳамкор бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

Дархақиқат мамлакатимиз мустақиллик йилларида диний ташкилотларнинг сони ўсди. 1990 йилда республикада 119 та диний ташкилот, 2 та диний ўқув юрти мавжуд бўлган бўлса, “2014 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 16 та конфессияга мансуб 2223”[4]та диний ташкилот эркин фаолият кўрсатмокда. Улардан энг йириги Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Рус Православ черковининг Тошкент ва Ўрта Осиё Епархияси, Евангел христиан-баптистлар черкови, Рим-католик черкови, Тўлиқ Инжил христианлари черкови, Ўзбекистон Библия жамияти ва бошқа ибодатхоналар мавжуд бўлиб, у ерда фуқаролар эмин-эркин ибодат қилишлари учун барча шароитлар яратилган.

Афсуски, юқорида зикр этилган эркинликларни суистеъмол қиладиган, улардан ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишга уринган гуруҳлар кўзга ташланди. Шу ўринда мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг: “Биз дин бундан буён ҳам аҳолини энг олий руҳий, ахлоқий ва маданий меросдан баҳраманд қилиши тарафдоримиз. Лекин биз ҳеч қачон диний даъватлар ҳокимият учун курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва қонунчиликка аралашиш учун байроқ бўлишига йўл қўймаймиз. Чунки бу ҳолни давлатимиз хавфсизлиги, барқарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб ҳисоблаймиз”[5] деб қатъий кафолатлади.

Бобирмирзо Ботиров,

 “Диншунослик” йўналиши 4-курс талабаси 

 

[1]“Огоҳликка даъват” Ўзбекистон милий ахборот агентлиги мухбирининг саволларига жавоблар, “Ислом зиёси ўзбегим сиймосида” Т.: 2001. – Б. 202. 

[2] Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. – Тошкент: «Маънавият,» 2008.  –  Б-4

[3] Каримов И.А. Асосий мақсадимиз – юртимизда эркин ва обод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом эттиришдир. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 15 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. // Халқ сўзи. 2007 йил, 8 декабрь.

[4] Ҳасанбоев.Ў. Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари: диний ташкилотлар, оқимлар, мафкуравий курашнинг долзарб йўналишлари:. – Тошкент ислом университети нашриёт матбаа бирлашмаси. 2014 й. Б-27.

[5] Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиет кафолатлари. Т.: Ўзбекистон,  1997.– Б. 44.

mulakat