IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48117
BugunBugun963
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7847
Bu oyBu oy33111
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48117

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 93 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

 Баъзи жонзотларни ўлдиришга, баъзиларини ўлдирмасликка буюришнинг ҳикмати

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривояти: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чумоли, асалари, ҳудҳуд ва суродни (боши катта, қорни оқ, майда қушларни овлайдиган қуш Таржимон) ўлдиришдан қайтардилар”.

 

Аллоҳ таоло ерда уммат (махлуқ)ларни яратди, сўнгра Одам Атони халқ этди. Уни бошқа махлуқларидан афзал қилиб, еру осмондаги барча нарсаларни унга мусах хар (бўйсундирди) қилиб берди. Аллоҳ таоло деди: “У шундай зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсаларни яратди” (Бақара, 29). Шу билан уни бошқа барча махлуқлардан афзал қилди. Аллоҳ таоло деди: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70).

Умар (розияллоҳу анҳу) дедилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан эшитдим, улар бундай дедилар: “Аллоҳ таоло 1000 та умматни яратган, 600 таси денгизда, 400 таси қуруқликда. Бу умматдан биринчи бўлиб чигирткаларга ҳалокат етади, кейин эса бошқа умматларга”. Одамзод ҳалокати билан барча жонзотлар ҳалок бўлади, зеро, улар одамзод учун яратилган. Одамзоднинг бошқа жонзотлардан фазли туфайли у қиёмат куни жазо ёки мукофот олиши учун сўроқ қилинади. Улар эса тупроққа айлантириладилар. Инсонлар ва бошқа жонзотларнинг хилқатларидаги фарқларнинг моҳияти уларни яратиш учун олинган тупроққа бориб тақалади. Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Аллоҳ таоло Одам Атони ернинг турли қисмидан олинган тупроқдан яратди, шундан сўнг одамзод яралган тупроғига яраша дунёга келди: қизил, қора ва оқ танли, хушчақчақ ва хазин, пасткаш ва мунис”. Одамзоднинг яралган моҳияти юзага чиққанидек, чорва, қуш ва ваҳший ҳайвонларнинг ҳам моҳияти уларнинг феъл-атворларида намоён бўлади. Масалан, илон Одам Атога хиёнат қилганда, лаънатга учраб, жаннатдан ҳайдалди, шу билан у ўз моҳиятини намоён этди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматларига намозда бўлганда ҳам уни

ўлдиришга буюрдилар. Калтакесак эса Иброҳим (алайҳиссалом)ни ёқиш учун Намруд тайёрлаган оловга пуфлаб, янада алангаланишига ёрдам берганида ўз моҳиятини намоён этган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки калтакесакни ўлдирса, худди кофирни ўлдиргандек бўлади”, дедилар. Сичқон Нуҳ

(алайҳиссалом) кемасидаги арқонларни кемирганда ўз моҳиятини намоён этган. Шунда Нуҳ (алайҳиссалом) Аллоҳ таолога дуо қилдилар, унга шернинг пешонасини силаш буюрилади. Шунда шер бир аксиради ва икки мушук чиқиб, сичқонни еб тугатдилар. Кемада ифлослик, нажосат кўпайиб кетганда Нуҳ (алайҳиссалом)га филнинг думини силаш буюрилади, шунда филдан икки чўчқа чиқиб барча нажосатни еб қўяди. Қарға ўз моҳиятини Нуҳ (алайҳиссалом) кемадан қуруқлик топиш учун юборганида намоён этган. У буюрилган вазифани четга қўйиб, ўлаксага кўзи тушиб, уни ейишга берилиб кетди. Эшак эса ўз моҳиятини лўттивозлик қилганда намоён қилган. Ибн Сирин деди: “Лут қавми ишини (лўттивозликни) тўнғиз ва эшакдан бошқа ҳеч бир ҳайвон қилмайди”. Қурбақа ўз моҳиятини Иброҳим (алайҳиссалом) ташланган оловни ўчириш учун сув сепганда намоён қилган. Шунинг учун унинг маскани сув қилиб белгиланган. Қурбақа Аллоҳга энг кўп тасбеҳ айтувчи жонивордир. Чумоли ўз моҳиятини Сулаймон (алайҳиссалом)ни мақтаганда намоён этган. Асаларида шифо бор, у Қуръонда ҳам зикр этилган. Аллоҳ таоло деди: “Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) барпо қиладиган нарсаларга ин қурингиз” (Наҳл, 68). Ҳудҳуд (Сассиқпопишак) Сулаймон пайғамбарнинг Билқисга элчиси, мактуб элтувчи, Билқисдан хабар келтирувчи қуш эди. Сурод эса “рўзадор қуш” деб ҳам айтилади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дедилар: “Биринчи рўза тутган қуш суроддир. Иброҳим (алайҳиссалом) Шомдан Каъба биносини қуриш учун йўлга чиққанларида йўл бошловчи вазифасини сурод бажарган”. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дедилар: “Пашшалар дўзахга киритилиб, дўзах аҳлига азият берадилар”. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яширинган ғор оғзига ин тўқигани учун ўргимчакни, Сулаймон (алайҳиссалом)ни сувга олиб боргани учун ҳудҳудни, Иброҳим (алайҳиссалом) ташланган оловга сув сепгани учун қурбақани, Иброҳим (алайҳиссалом)га Каъбаи муаззамага йўл кўрсатгани учун суродни ўлдиришдан қайтарилди. Аллоҳ таоло ўзи яратган махлуқларини билганидан улардан моҳияти яхши бўлганларга хайрли ишларни раво кўрди. Бошқалари эса ёмон ишлари билан моҳиятлари тубан эканлигини намоён этдилар, жумладан: сичқон, қарға, калтакесак, илон. Бу ҳайвонлардан азият етмаган тақдирда ҳам, уларни ўлдириш жоиз. Бошқаларни эса фақат азият етказса, зарарини даф қилиш учунгина ўлдириш мумкин. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Хўрозни сўкманг, зеро, у намозга чақиради”.

“Ҳаким Термизий асарларидан сайланма”

 китобидан олинди

Таржимон И.Усмонов.

 “Мовароуннаҳр” нашриёти 2017-йил

mulakat