IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48113
BugunBugun959
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7843
Bu oyBu oy33107
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48113

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 81 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Қадрли устоз, филология фанлари доктори Нажмиддин Низомиддинов табаррук 70 ёшни қаршиладилар

12 июнь куни фидойи устоз Нажмиддин Низомиддинов таваллуди муносабати билан университет жамоаси иштирокида табриклаш маросими ўтказилди.

 Устоз Нажмиддин Низомиддинов узоқ йиллар давомида илмнинг нозик қирраларини ўрганиб, тадқиқ этиб, 20 дан ортиқ илмий-оммабоп китоблар, монографиялар, бир қанча илмий мақолалар ёзиб, илм йўлида самарали меҳнат қилиб келмоқдалар.

   Кўплаб инсонларга устозлик қилган Нажмиддин ака, бугун улар ардоғида табаррук 70 ёшни қаршиламоқдалар.

 Тиниб-тинчимас, жонкуяр, илм фидойиси Нажмиддин ака, узоқ йиллик илмий ва ҳаётий тажрибаларидан бугунги кунда университет талаба-ёшларини баҳраманд этиб, “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедрасида диншунослик, фалсафа фанларидан сабоқ бериб келмоқдалар.

 Устоз илмий ва педагогик фаолияти давомида талаба-ёшлар маънавий оламини бойитиш, илмий савиясини юқори бўлиши ҳамда диншунослик, фалсафа, тарих каби фанларнинг нозик қирраларини англатишда катта ҳисса қўшмоқдалар.

  Taval2  Табриклаш маросимида иштирок этган устозлар, ҳамкасблари, шогирдлари Нажмиддин аканинг табаррук 70 ёши билан қутлаб, дил сўзларини эзгу тилаклар орқали изҳор этдилар ва эсталик совғалар, гуллар тақдим этдилар.

Taval3Қадрли Устоз, 70 ёшли табаррук айёмингиз муборак бўлсин. Узоқ йиллар самарали ижод қилиб, мазмунли умр кечиришингизни, яқинларингиз, шогирдларингиз ардоғида шодон юришингизни тилаймиз.

Сизни, ғайрат ва куч-қувват 100 ёшда ҳам тарк этмасин. Талаба-ёшларга билим беришдан, уларни илм сирларидан баҳраманд этишдан асло чарчаманг!

Матбуот хизмати

mulakat