IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48117
BugunBugun963
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7847
Bu oyBu oy33111
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48117

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 110 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Ислом таълимотида инсоннинг жисмоний саломатлиги масаласи

Ислом таълимотида инсоннинг маънавий камолоти билан бир қаторда жисмоний жиҳатига ҳам катта аҳамият қаратилган. Бу Қуръони карим оятлари, ҳадиси шариф ва ислом уламолари асарларида яққол намоён бўлади.

Шайх Маҳмуд Шалтут айтади: “Инсоннинг саодати – унинг жисми ва руҳининг кучлилигидадир:

Инсоннинг қуввати унинг жисми ва руҳий қуввати билан боғлиқ. Чунки ҳаёт оғриқлар, аламлар ва орзу-умидлар билан тўла. У эса оғриқларни енгиши ва орзу-умидларга эришиши керак. Кучсиз, заиф руҳ, истакларга етишда дош бера олмаганидек, оғриқларга ҳам сабр қила олмайди. Шунингдек, жисмнинг заифлиги ҳам  тўхтовсиз ҳаракатланиш лозим бўлган ўринларда етарлича ҳаракатга чидамайди. Шубҳасиз, албатта, жисмоний тарбия жисмнинг кучга тўлиши ва иммунитети ортишида катта таъсирга эга. Руҳий тарбиянинг руҳий қувватланиш ва жасоратли бўлишидаги таъсири беқиёсдир... Самовий динлар инсоннинг жисмоний тарбиясига унинг руҳий тарбиясидан кам эътибор қаратмаган”[1].  

Киши ўзида куч-қувват, шижоат ҳосил қилиши маънан ва жисмонан етук бўлиши ҳақида қуйидаги ҳадисни келтириш мумкин:

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: Набий (соллаллоҳ алайҳи васаллам) айтадилар: “Кучли мўъмин Аллоҳ таолога кучсиз мўминдан кўра яхшироқ ва суюклироқдир. Барчасида яхшилик бор. Сен ўзингга фойда берадиган нарсага интилгин, Аллоҳдан ёрдам сўра ва суст бўлмагин” (Муслим ривояти).

Ушбу ҳадисда назарда тутилган куч-қувват умумий маънода бўлиб, инсон ҳаётининг барча жабҳаларини ўз ичига олади. Демак, имони кучли имони заифдан яхшироқ. Ўз соҳасида кучли суст кишидан яхшироқ, жисмонан бақувват киши кучсиз кишидан яхшироқдир. Агар баданнинг қуввати жисмоний машқлар билан ҳосил бўлар экан, демак, инсон гўзал фазилатларни қўлга киритиши ва Аллоҳ таолонинг муҳаббатини қозониши учун жисмоний машқларни бажариши лозим”[2]

Пайғамбар (алайҳиссалом) яна бир неча ҳадисларда саҳобаларга жисмоний машқларни, жумладан, отда чопиш, камондан ўқ узиш ва сузишни ўрганишни буюрганлар. Саҳобалар ораларида мерган, чавандозлар, чопқирлар ва бақувват курашчилар кўп бўлган.  Улар ўрталарида турли мусобақалар ўтказилган.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматларига руҳий қувват билан биргаликда жисмоний қувватда, шижоатда тенгсиз намуна бўлганлар. Бу борада кўплаб ҳадислар ривоят қилинган.

Анас (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) инсонларнинг энг гўзали ва энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадина аҳли қўрқиб, овоз келган томонга чиқдилар. Уларга Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) рўпара бўлиб, хабарни етказдилар. У зот Абу Талҳанинг эгарсиз оти устида, бўйинларида қилич билан “Қўрқманглар, қўрқманглар” дер эдилар. Сўнг у зотни отга минаётганларини кўрдик” (Имом Бухорий ривояти).  

Араб фатҳи даврида хилма-хил ҳарбий ўйинлар, ўқ-ёй отиш, чавандозлик мусобақалари ўтказиб турилар эди. “Гуйбози” ўйини – қўлда махсус таёқ (сулжон) билан от чопиб ўйналадиган тўп ўйини, айниқса, кенг тарқалаган эди. IX-X асрларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида бу ўйин “Човган” деб аталар эди. Ўша даврда бу жангчиларнинг асосий ўйинларидан бири ҳисобланар эди. Ўйинчилар икки гуруҳга бўлинган, ҳар бир чавандознинг қўлида узун дастали махсус ёғоч болға (сулжон) бўлар эди. Тўпни сулжон билан уриб бир-бирларига ошириб, ҳар бир тараф тўпни катта майдоннинг икки чеккасига ўрнатилган рақиб дарвозасига олиб бориб киритишга ҳаракат қилар эди. Бу ўйин Грузияда машҳур бўлган “Лело” ва Озарбайжондаги “Човкан” ўйинларини эслатади. Баъзан бу ўйин отлиқ эмас, пиёда ҳам ўтказилар эди. Бундай пайтда у ҳозирги ўт устида ўйналадиган хоккейни эслатади[3].

Соғлиқ ҳақида турли даврда яшаган алломалар ўз фикрларини айтиб, бу борада жисмоний тарбиянинг ўрни нечоғли муҳим эканини таъкидлаб  ўтганлар.

 Хусусан, Абу Али ибн Сино бундай дейди: “Соғлиқни сақлашнинг асосий тадбири бадантарбия. Бадантарбия ўзга тадбирлар билан бирга тўғри ишлатилганда гавдани тўлдирувчи нарсалар тўпланишининг олдини олувчи кучли омиллардан бўлиб, туғма иссиқликни оширади, танага енгиллик беради. Ўз вақтида меъёри билан бадантарбия қилган одамга дард яқин йўламайди. Бадантарбия билан машғул бўлинса, ҳеч қандай дори-дармонга зарурат қолмайди, бунинг учун муайян тартибга риоя қилмоқ ҳам шарт. Бадантарбияни тарк этган одам аксари хароб бўлади, зеро ҳаракатсиз қолган аъзоларнинг қуввати заифлашади”.

Ўрта Осиё олимлари орасида жисмоний машқларни таърифлаш ва ўзига хос тарзда классификация қилишда Ибн Синонинг хизматлари беқиёс.

Олим ўзининг машҳур “Тиб илми  қонуни” асари учинчи қисмининг 17 фаслдан иборат бутун иккинчи бўлимини кишилар саломатлиги учун курашда жисмоний машқлардан фойдаланиш масалаларига бағишланган. Бу бўлимнинг дастлабки сатрларидаёқ жисмоний машқлар билан шуғулланиш ва ундан кейин овқатланиш ҳамда уйқу режими саломатликни сақлашда энг муҳим шарт экани қайд этилади.

Олим жисмоний машқларни киши саломатлигини сақлашнинг энг муҳим воситаси деб ҳисоблаш билан бирга, жисмоний машқ нафас олиш узлуксиз ва чуқур бўлишига олиб келувчи ихтиёрий ҳаракат эканини, жисмоний машқлар билан меъёрида ва ўз вақтида шуғулланувчи киши ҳеч қандай муолажага  муҳтож бўлмаслигини айтади.

Жисмоний машқларни ўзига хос тарзда классификация қилганининг ҳам катта аҳамияти бор. У жисмоний машқлар хилма-хил бўлишини алоҳида таъкидлайди. Бундай машқлар, чунончи, кичик ва катта, жуда кучли ва суст, секин ёхуд илдам, бир неча кескин ва тез ҳаракатлардан иборат бўлишини: энг тез билан суст машқлар ўртасида мўътадил машқлар ҳам бўлиши мумкинлигини айтади. Шуниси характерлики, ўша вақтдаёқ курашнинг икки тури маълум бўлган: олим белбоғ ушлашиб курашиш билан қучоқлашиб курашишни тилга олади. Олим тавсия этган системанинг деталлари қандай ва қанчалик аниқ эканидан қатъи назар, у бундан қарийб минг йилча илгари маълум бўлган жисмоний машқлар ва спортнинг жуда кўп турларини тилга олганини алоҳида қайд қилиб ўтишимиз лозим.

Олимнинг жисмоний машқларни қўллаш принциплари тўғрисидаги методологик кўрсатмаларининг аҳамияти ғоятда катта. “Жисмоний машқларни бошлаётганда бадан тоза бўлиши керак” ва “...жисмоний машқлар билан шуғулланувчи киши оч бўлганидан кўра тўқ бўлгани маъқул ҳамда гавда совуқ ва қуруқ бўлгандан кўра иссиқ, нам бўлгани яхши”- дейди Абу Али ибн Сино[4].

Буюк бобокалонимизнинг ушбу сўзлари ҳозирги техника ривожланган асрда жисмоний саломатлиги учун қайғурган ҳар бир киши учун бадан тарбия машқларига янада эътиборли бўлишни кўрсатади.

Халқпарвар, жадидчи, педагог Абдурауф Фитрат бу хусусида: “Бадантарбия баданни соғлом ва кучли ҳамда аъзоларни мукаммал даражага етказишдан иборат, бусиз бахт-саодатга эришиб бўлмайди”, дея инсон танасининг соғлом бўлишига алоҳида аҳамият берган.

Жисмоний машқлар кишининг касалликларга қарши иммунитетини тиклаб, қон айланиш системаси, ошқозон ҳазми тизимини яхшилайди. Кишининг куч-қувватини ва ўзига бўлган ишончини оширади. Шунингдек, ортиқча вазнни, дангасалик ва руҳий тушкунликни кетказади. У нафақат жисмоний, балки маънавий камолотга етишда ҳам муҳим омилдир. Жисмоний тарбия иродани тоблайди, аниқ мақсад сари интилиш, қийинчиликларни бардош ва чидам билан енгишга ўргатади. Инсон қалбида ғалабага ишонч, ғурур ва ифтихор туйғуларини тарбиялайди.

Ҳозирда фан-техника тараққий этиб, инсон кундалик ҳаётига турли техника воситалари кириб келиши унинг жисмоний ҳаракатларининг чекланиб қолишига сабаб бўлмоқда. Натижада турли касалликлар тобора авж олиб бормоқда. Ушбу ҳолатда юқорида айтилганидек, ҳар бир инсон комиллик сари интилиб, доимо маънавият билан биргаликда ўзининг жисмоний жиҳатига ҳам алоҳида эътибор бериши лозим. Айни пайтда, юртимизда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун етарлича имкониятлар мавжуд. Ҳар бир киши бу имкониятлардан оқилона фойдаланиши лозим. Зеро жисмонан соғлом, бақувват киши ўз зиммасидаги вазифаларни тўла уддалайди. Оиласи ва жамиятга кўпроқ фойда келтира олади.

М.Дадамирзаев,

университет магистранти

 

[1]Маҳмуд Шалтут. Мин тавжиҳотил ислам. –Қоҳира.: Дарул қалам, – Б. 169-170.

[2]Солиҳ ибн Аҳмад Ризо. Ал Иъжозул илмий фи-с-суннати-н-Набавий. Мактабатул Абикон, 2001. – Б. 520.

[3]Исмоилов Р. Шолнский  Ю.С.Ўзбекистонда жисмоний тарбия тарихи. – Тошкент: 1969. – Б.10.

[4] Р. Исмоилов. Ю Сергейвич. Шолинский. Ўзбекистонда жисмоний тарбия тарихи. –Тошкент: 1969. –Б. 13.

mulakat