IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48117
BugunBugun963
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7847
Bu oyBu oy33111
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48117

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 113 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Ёшлар дунёқарашида экстремизм ва терроризимга қарши кураш масалалари

Ватанимизнинг кўп асрли шонли тарихида мутлоқо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига бугун 25 йил тўлди. Ушбу тараққиёт йўлимизга яна бир назар ташлар эканмиз, бугунги тинч, осуда ҳаётга, ёруғ кунларга, ютуқ ва марраларга қандай омиллар эвазига эришганимиз кўз ўнгимизда гавдаланиши табиий.

 

Ўтган тарихан қисқа, мазмунан бой йилларда мамлакатимиз Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримовнинг узоқни ўйлаб олиб борган оқилона ҳамда одилона сиёсати туфайли асрларга татигулик ўзгаришлар амалга оширилди. Бундай оламшумул натижаларнинг асосий омилини, аваламбор одамларимиз, бутун халқимизнинг дунёқараши, меҳнатга, ҳаётга бўлган муносабати ўзгариб, уларнинг сиёсий онги, ижтимоий фаоллиги, энг асосийси, ён атрофдаги воқеаларга даҳлдорлик ҳисси тобора кучайиб бораётганида кўришимиз мумкин. Бунинг натижаси ўлароқ, Лондондаги Иқтисодиёт ва тинчлик институти тайёрлаган “Глобал терроризм хавфи мавжудлиги бўйича рейтинг”да Ўзбекистон 162 давлат ичида 124-ўринни эгаллади. Индексда давлат қанча паст ўрин эгалласа, унда терроризм хафи ҳам шунча кам ҳисобланади”.[1] Бу юқоридаги саъй-ҳаракатларнинг ёрқин далилидир.

Бугун экстремизм ва терроризм том маънода жаҳолат ўчоғидир. Бузғунчи ғояларга асосланган терроризм ва унинг ҳар қандай кўриниши кишилик жамиятининг ўтмишида ҳам, бугунида ҳам бутун халқлар бошига оғир кулфатлар ёғдирмоқда. Ҳар йили унинг тажовузидан юз мингдан ортиқ бегуноҳ кишилар қурбон бўлмоқда, жамият ривожланиши, айрим давлатлар, минтақалар ва инсоният цивилизациясининг тараққиётига жиддий таҳдид солмоқда ва мудҳиш оқибатлар келтириб, чиқармоқда. Дунё бўйича қурол савдосининг ўсиши ва тарқалиши ҳам экстремизм ва терроризмнинг жаҳон миқёсида кенг кўламда авж олишига сабаб бўлмоқда.

Терроризмнинг амал қилган асосий тамойили аҳоли ўртасида вақти-вақти билан “қўрқинч инстинктини” юзага келтириш ва шу асосда ўзининг ғаразли мақсадларига эришишдир. Шулардан келиб чиқиб, қуйидаги таклиф ва мулоҳазаларни баён қилиш лозимдир:

  • Ø Терроризмнинг ҳар қандай кўриниши, у ўзи олдига қандай мақсадни қўйган бўлмасин ва қандай ижтимоий-сиёсий муаммолар билан боғлиқ бўлмасин, ўзининг туб моҳияти билан бузғунчилик ғоясига асосланади. Унинг оқибатида бегуноҳ одамлар қурбон бўлади, халқнинг меҳнати билан яратилган моддий ва маънавий бойликлари вайрон қилинади.
  • Ø Терроризмнинг ҳар қандай кўриниши инсоният тақдирига, унинг тараққиёти ва истиқболига жиддий хавф солаётган таҳдиддир. Унга қарши курашда ҳеч бир инсон четда қолмаслиги керак.
  • Ø Терроризмга қарши кураш, дунё миқёсида тобора авж олаётган қурол-яроғ савдосига, наркобизнесга қарши кураш ва ялпи вайрон этувчи қуролларни бутунлай йўқ қилиш орқали ҳам амалга оширилишига эътибор қаратиш лозим.
  • Ø Терроризмга қарши курашнинг яна бир муҳим йўли, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг: “Халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ёвуз оқимларнинг минтақамизга кириб келиши, тарқалиши тинчлик-осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришни одамлар онгига чуқур сингдириб бориш керак” деган пурмаъно сўзларини амалиётда кенг тарғиб қилиш муҳимдир.
  • Ø Террорчилик ҳаракатлари оқибатида айнан олинган у ёки бу давлатга етказилган маънавий ва моддий талафотлар саноғининг адоғига етиб бўлмайди. Бироқ етказилган маънавий зиённинг акс садоси асрлар оша ўчмаслиги муқаррар, бу заҳматнинг излари халқлар хотирасида абадул-абад муҳрланиб қолиши аниқ. Бугун эса, бундай аччиқ қисмат ҳар бир инсон ёки халкнинг бошига тушиши мумкинлигини бутун жаҳон аҳли теран англамоқда.

Тарихнинг гувоҳлик беришича, кўпчилик томонидан бир тан бўлиб амалга оширилган тадбир, шубҳасиз, ҳақ ишдир ва табиийки, ҳар қандай қийинчиликлару тўсиқларни енгиб ўтиб, пировард натижада, албатта, зафар билан якунланади. Шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, миллий анъаналаримизга мутлақо ёт бўлган экстремистик ва террористик ғояларнинг жамиятимизга кириб келишини бартараф этувчи қудратли воситалардан бири бу – ватанпарварлик, инсонпарварлик, тинчликсеварлик, маърифатпарварлик, бунёдкорлик ва шунингдек, миллий ва диний қадриятлардир.

Ислом динига эътиқод қилувчи халқлар асрлар оша бошқа дин вакиллари билан аҳил яшаб, оламшумул кашфиётлар қилиш ва умумжаҳон тамаддунига беназар ҳисса қўшиш бахтига муяссар бўлмоқда. Бошқача айтганда, динлараро бағрикенглик, уйғунлик бунёдкорликнинг қудратли манбаи эканлигини амалда исботлаб келмоқда.

Аммо, ҳозирда содир этилаётган фожиали террористик ҳаракатлардан кейин, экстремизм, террорчилик деганда кўпчиликнинг кўз ўнгида ислом динини ниқоб қилиб олган радикал диний гуруҳлар гавдаланмоқда. Муқаддас ислом динининг эзгуликка йўғрилган даъватлари билан нотаниш кишиларда ислом фанатизмга мойил дин, деган нотўғри тасаввур пайдо бўлаётган бўлса, айримлар эса, ушбу вазиятдан фойдаланиб, мазкур динга эътиқод қилувчиларга таъна тошларини отмоқдалар. Бу билан турли динларга эътиқод қилувчилар ўртасида адоват уруғларини сочиб, низолар чиқаришга ва шу тариқа ўзларининг нопок мақсадларига эришишга интилмоқдалар. Ҳолбуки, ҳаётнинг ўзи кўрсатганидек, зўравонлик билан сиёсий ҳокимиятга эришишни мақсад қилиб қўйган экстремист ва террорчиларнинг на дини, на миллати ва на ирқи бор.

Миллий-диний қадриятларимиз халқимизни, айниқса ёш авлодни Ватанга муҳаббат, аждодларга садоқат, зўравонликка нафрат руҳида тарбияловчи, уларни эзгулик ва бунёдкорликка даъват этувчи битмас-туганмас куч-қудрат манбаидир. Улар нафақат мафкуравий бўшлиқнинг юзага келишига, балки минг йиллардан бери ҳалол меҳнати ва оламшумул кашфиётлари ила жаҳон тамаддунига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган халқимизнинг менталитетига тамомила зид бўлган террорчилик ғояларининг кириб келишига қарши қаратилган мустаҳкам қалқондир.

Шу ўринда айтиш керакки, “Республикамизда қарор топган бағрикенглик муҳитини оммага холис кўрсатиб бериш, этиқод эркинлиги соҳасида Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатни кенг тарғиб қилиш, диний мутаассиблар томонидан тарғиб қилинаётган ақидавий даволарига манбалар асосида илмий раддиялар бериш, диний экстремизм ғояларининг жамиятга таҳдиди, мутаассиб ғоялар замиридаги ғаразли геосиёсий мақсадлар, исломни бузиб талқин қилаётган мутаассибларнинг кирдикорларини фош этишга қаратилган мақолалар Тошкент ислом университети, ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Исломшунослик илмий тадқиқот марказининг веб саҳифаларида тизимли жойлаштириб борилади”[2].

Юқорида қайд этилганлардан хулоса қилиш мумкинки, бугунги кунда тинчликни асраш, турли хил фитналардан ҳушёр ва огоҳ бўлиш, ушбу йўналишда давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва кенг жамоатчиликнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, халқимизнинг айниқса, ёшларимизни турли мутаассиб кучларнинг таъсирига берилиб қолмасликларини таъминлаш ҳамда уларни Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, энг асосийси, билимли қилиб ўстиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Ў.Собиров,

университет магистранти

 

[1]Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти: рақамлар ва фактлар” 2015. Б-12.

[2] Диний мутаассиблик: моҳият, мақсадлар ва олдини олиш йўллари А.Ҳасанов, О.Юсупов, К.Шермухаммедов, У.Ғофуров, Ж.Каримов; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий тадқиқот маркази. – Тошкент, “Мовароуннахр” нашриёти, 2013 й. – 134 бет.

mulakat