IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48118
BugunBugun964
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7848
Bu oyBu oy33112
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48118

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 137 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Бағрикенглик ва виждон эркинлиги

Халқимиз ўзининг тарихий тараққиёти давомида жуда кўп синовларни бошидан ўтказган, ҳаётнинг оғир паллаларида пишган, ор-номуси, қадр-қиммати, маданияти, урф-одат ва анъаналарини йўқотмаган. Собиқ шўролар даврида буюк халқимизни ўз тарихидан, дин-диёнат, имон-эътиқодидан айиришга уринишлар кўп бўлди.

Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши кўплаб ҳуқуқ ва эркинликларимиз қатори виждон эркинлигимизни ҳам кафолатлаб қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. 

Конституция асосида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, унинг нормалари умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларига, жумладан, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига  тўла мос келади.

      Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг мақсади ҳам бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек, диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборатдир.

16 та диний конфессия, 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларини жамлаган  халқимиз орасида  динлараро, ўзаро меҳр-оқибат, миллий ва этник қарашлардаги тенгликни, бағрикенгликни сақлашда ушбу қонуннинг ўрни беқиёсдир. Қонунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, расмий ҳужжатларда фуқароларнинг динга муносабати кўрсатилмаслиги,  фуқароларнинг динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқлари чекланишига ёки имтиёзлар белгилашга, душманлик ва адоват уйғотиш, ёки уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний зиёратгоҳларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқариши  белгиланган.

Бугунги кунда дунёнинг турли нуқталарида дин ниқоби остида содир этилаётган кўплаб хунрезликларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Икки дин ёки  турли мазҳабдаги бир дин вакиллари орасига нифоқ солиб, уларни уруштириб манфаат топаётган давлатлар ҳам йўқ эмас. Энг ачинарлиси эса, экстремистик гуруҳларнинг дин ниқоби остидаги жиноий ҳаракатларидир. Улар дин номидан фойдаланиб, турли йўл ва воситалар орқали шахсларни ўз сафларига оғдириб олишга уринмоқдалар.

Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ҳеч қайси дин ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан чеклов ёки имтиёз белгиланишига йўл қўйилмайди. Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўлла-қувватлайди. Диний экстрeмизм, бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар  (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти  ман этилган. Шу ўринда прозелитизм ва миссионерлик атамаларига тушунча берадиган бўлсак, турли адабиётларда бу ҳақда турлича келтирилган. Хусусан, миссионерлик лотин тилидан “missio”, яъни “жўнатиш” “топшириқ” сўзидан олинган бўлиб, диний ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан биридир. Унинг асосий мақсади ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиган ёки бошқа динга мансуб шахсларни муайян динга киритишдир.  Прозелитизм эса миссионерлик фаолиятининг энг чўққиси ҳисобланиб, тўғридан-тўғри бирор бир динга эътиқод қиладиган фуқарони мажбуран ўз динидан воз кечтириш ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдир. Бундай ҳаракатлар  миллий маънавий барқарорликка путур етказиши билан хавфлидир.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс” ва “Жиноят кодекси”да ушбу ҳаракатлар ижтимоий хавфли ҳаракат ҳисобланиб, жавобгарликка тортилишга олиб келиши белгилаб қўйилган. Биз қонун йўли билан диний экстремизм, миссионерлик ва прозелитизмга қарши чоралар кўрмасак, улар ўз мақсадларига эришадиган бўлсалар мамлакатда халқнинг парокандаликка юз тутиши ва маънавий таназзул келиб чиқиши тайин. Чунки дин – минг йиллар давомида шаклланиб келган урф-одат ва анъаналарнинг, миллий маънавиятнинг таркибий қисми, миллатни бирлаштириб турувчи муҳим омиллардан бири.

Қонунда миссионерлик ва прозелитизмнинг олдини олиш, ноқонуний фаолият учун жавобгарлик масалаларидан ташқари диний ташкилотларни рўйхатга олиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, янги ташкил этиладиган диний ташкилотнинг марказий бошқарувини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан, бошқа диний ташкилотлар эса жойлардаги адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.  Диний ташкилот рўйхатга олиниши учун белгиланган ҳужжатларни тақдим этиши, адлия органлари қўшимча материаллар талаб қилиб олиши ва тегишли органларнинг эксперт хулосасини  олишга ҳақли эканлиги ҳам кўрсатилган. 

Таъкидлаш жоизки, миллий қонунчилигимизда диний экстремизм, миссионерлик ва прозелитизмга қарши нормалар ҳамда бундай ҳаракатлар учун жазо чораларининг назарда тутилиши билан ушбу фаолиятга бутунлай чек қўйиб бўлмайди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун диний экстремизмнинг, миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш зарур бўлади. Айниқса, ёшларимизнинг ахборот бўшлиғини турли ташқи таҳдидлардан асрашимиз, бунинг учун эса уларда мафкуравий иммунитетнинг шаклланишига шароит яратишимиз ва уларни миллий-маънавий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашимиз лозим бўлади.

Ф.Рашидов,

университет ўқитувчиси

mulakat