IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48117
BugunBugun963
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7847
Bu oyBu oy33111
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48117

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 101 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Ахборот соҳасининг глобаллашуви ва маънавий таҳдидлар

        ХХI аср бошларига келиб, дунё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро таъсир шу даражада кучайиб кетдики, бу жараёндан тўла ҳимоялана олган бирорта ҳам давлат йўқ, деб тўлиқ ишонч билан айтиш мумкин.

 

      Глобаллашув шундай жараёнки, ундан четда тураман, уни ўз остонамга бир қадам ҳам оёқ босишига йўл қўймайман, деган мамлакатлар, аксинча, унинг таъсирига кўпроқ учраб қолиши мумкин. Бундай ғайриихтиёрий таъсир эса, кўпинча салбий оқибатларга олиб келади. 

     Давлат ва сиёсат арбоблари, файласуфлар ва социологлар, шарҳловчилар ва журналистлар глобаллашув даврини турлича таърифлаб, ҳар хил номлар билан   атамоқда. Кимдир уни юксак технологиялар замони деса, кимдир тафаккур асри, яна биров универсал ахборотлашув даври сифатида изоҳламоқда. Глобаллашув  жараёнининг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётганини соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам теран ҳис қилиб турибди. Бу ҳақида гапирганда таъбир жоиз бўлса, айтиш керакки, “бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонлардан ҳам кўпроқ кучга эга”[1]. Бу масаланинг кишини доимо огоҳ бўлишга ундовчи томони шундаки, агар ташқаридан ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш мумкин, аммо мафкуравий тазйиқни, унинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб етиш ниҳоятда қийин ишдир.

      Ҳозирги кунда дунёда илдам қадамлар билан ўзгариб бораётган, тобора инсоният оламини ўз домига тортиб ва уларнинг ҳаётига чуқурроқ кириб, миллий маданияти ва маънавиятига таъсир этаётган глобаллашув жараёни юз бермоқда. Бу жараён натижасида эса, турли цивилизациялар, маданиятлар тўқнашуви содир бўлиб, бир қанча муаммоларни келтириб чиқариши оқибатида миллатлар маънавиятига таҳдид солишига сабаб бўлмоқда. Бу жараённи ижобий ва салбий моҳиятини теранг англаган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч”  асарининг “Глобаллашув  жараёнлари  ва маънавий  таҳдидлар” номли учинчи бобида алоҳида тўхталиб ўтилган. И.А. Каримов ушбу асарида глобаллашув феномени ҳақида қуйидагича ёндашиб, “бу жараён мутлақо янгича маъно-мазмундаги хўжалик, ижтимоий-сиёсий, табиий-биологик глобал муҳитнинг шаклланишини ва шу билан бирга, мавжуд миллий ва минтақавий муаммоларнинг жаҳон миқёсидаги муаммоларга айланиб боришини ифода этмоқда”[2] деб, масаланинг моҳиятини тўлароқ ва кенгроқ очиб берганлар. Келинг,  шу  ўринда  глобаллашув сўзи ўзи  нима эканлиги, тўғрироғи луғавий  маъносини аниқлаб олсак. “Глобал”  атамаси  француз  тилида  глобал – “умумий”, лотин  тилида  глобус -  “шар” деган  маъноларни англатади[3]. Яъни, глобаллашув “барча нарсаларни тўлиқ қамраб  олувчи”  атама сифатида  шарҳланиши мумкин.

    Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда қатор қудратли давлатлар ўз ривожланган  ОАВлари орқали ташқи ҳудудларни ўз қараш, ёндашувларига мослаштириб,  қадриятларини сингдириб боришга ҳаракат қилмоқдалар. Афсуски, бундай  таъсирларга тўсиқ қўйишнинг иложи йўқ. Сабаби, бугунги кунда ХХI аср “буюк  технологиялар асри” деб ҳам юритилиб, бунинг асосида ҳатто бир кичкинагина ахборотнинг тарқалиши ҳам кўзга кўринмас даражада, тез суръатларда дунёнинг исталган чеккасига муваффақақиятли етказилмоқда. Бунда, “ўргимчак  тўри” деб номланмиш интернетнинг хизматлари ва улкан кўмаги асосида дунёнинг бир  бурчагида содир бўлган бирор бир воқеа-ҳодиса тафсилоти дунёнинг иккинчи бурчагига яшин тезлигида етиб бормоқда.  Шу  билан бирга,  кишиларнинг  бундан  бохабар ва бехабар  бўлиши  ёки  ахборотнинг  бирор  “элементини”  ўзлаштириши салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқармоқда. Аммо бу ерда масаланинг ачинарли томони шундаки, ахборот аниқ ва ноаниқ бўлиши кишиларни чалғитиб қўймоқда. Шу боисдан, ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, ахборот психологик хавфсизлик  таҳдидининг намоён бўлиши ва унинг инсоният онгига кескин салбий таъсир қилиши, мана шундай ҳолатларнинг негизида вужудга келмоқда десак, муболаға бўлмайди. Бундан ташқари, Шарқ учун абсурд (маънисиз, мавҳум, чигал) бўлиб туюлган сифатлар ҳам кириб келди. Бу эса, ўз-ўзидан ёшлар онгини заҳарланиши,  ўз  миллий  қадрият  ва урф-одатларига, бундан ҳам хавфлиси маънавиятига хилоф равишда, чет эл маданиятини “оммавий маданият” сифатида ўзлаштираётганлиги, ёшларни ўзлигидан ташқарида бўлган бегона куч фойдасига фикр, хулоса чиқаришларига мойил қилиб қўймоқда. Шунингдек, миллий тиллар айрим  хорижий  тилларнинг сўзлари, бирикмалари билан  ҳам “кирланмоқда”. 

     Ҳозирги фан ва технологиялар равнақи даврида ёшлар онгига ғаразли мақсадлар билан таъсир кўрсатадиган манипуляция (фикрий қарамликка тушириш) ҳолати шахсга нисбатан зўрлик, куч ишлатмай маънавий психологик хусусиятга эга бўлган ҳолда унинг мафкуравий иммунитетига таъсир кўрсатиш жараёнида акс этади. Манипуляция ёт мафкуралар томонидан қўлланиладиган таъсир технологиясининг таркибий қисми бўлиб, у инсонни у ёки бу нотўғри ишни қилишга хоҳиш-истак уйғотишга хизмат қилади. Инсонга унинг тасаввурини ўзгартиришга олиб келувчи билимлар беради. Бу эса, шахснинг дунёқараши хулқ-атворига ўз таъсирини кўрсатади. Баъзан шахс ўз характеридаги ўзгаришларни сезмай қолиши, мен тўғри йўл тутяпман, мен тўғри йўлдаман деб ўйлаши ҳам мумкин. Ўзини “дўст”, “диндош”, “миллатдош” қилиб кўрсатиб, гўё диннинг софлигига даъват этувчи айрим кимсалар дин инқобида ҳаракат қилиб, ёшларни ўзига маҳлиё қилиб оладиган террорчилик ҳаракатининг тўдасидан огоҳ бўлиш талаб этилади. Ёшларимизнинг мафкуравий иммунитети қанчалик мустаҳкам бўлса, улар ақида ва мақсадлари бузуқ шахс сўзларига тезда ишониб қўя қолмайди. Уларнинг сўзлари ҳийла ва алдовлардан иборат бўлиб, ўз мақсадларига эришиш учун ўзини ниҳоятда мулойим, тарбияли қилиб кўрсатади ва инсонни ғафлат, ҳасрат ва надоматга дучор этади. Мафкуравий, маънавий таҳдидга даъватчи суҳбатдошини ўзига оғдириб олиш учун қилинадиган уринишларига қарши турадиган ҳар қандай шахс ҳар томонга оғмасдан ўз шахсий фикрига содиқ туради. Бундай инсонлар вафодор, фидойи, ватанпарвар бўладилар. Ёшларимиз ҳар қандай таҳдидларни енгишлари учун ўзида огоҳлик, мафкуравий хавфсизлик, жанговарлик, сафарбарлик, умумммиллийлик, бирдамлик каби ижтимоий сифатларга эга бўлиши керак. Бунинг учун аввало таҳдидларнинг мазмун-моҳиятини англаган ҳолда ёшларимизнинг онги ва қалбига етказишни янада кучайтириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш салоҳиятига эга бўлишлари тақозо этилади.   

     Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат эҳтиром туйғусини болалик пайтидан бошлаб шакллантириш, миллий қадриятларимиз, маданий меросимизга илмий асосда тўғри ёндошиб, инсонпарварлик, ватанпарварлик, тараққийпарварлик, мезонларига кўра, миллийлик, тарихийлик тамойиллари асосида жамиятимиз олдидаги бурч, вазифаларини давр ва замонавий тараққиёт талабларига мос равишда амалга оширишни кучайтириш зарур. 

Муслимбек Алижонов,

 университет талабаси

 

[1] Каримов И.А.  Юксак маънавият-энгилмас куч. –Т..: "Маънавият", 2008. – Б. 113.

[2] Каримов И.А.  Юксак маънавият-энгилмас куч. –Т..: “Маънавият”, 2008. -Б. 111

[3] Что такая глобализация? http://www.univer.omsk.su/omsk/socstuds/glob/index.html.

mulakat