IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48117
BugunBugun963
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7847
Bu oyBu oy33111
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48117

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 134 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Акмалиддин Бобартийнинг ақидага доир асарлари

Олимнинг тўлиқ исмлари Имом Акмалиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Аҳмад Бобартий Румий Ҳанафий бўлиб, фиқҳ, ақида, усул, ҳадис илмлари бўйича етук муҳаққиқ уламолардан бири саналади. Буюк фақиҳ олим Имом Бобартий турли илмлар борасида жуда кўплаб китоблар ёзган.

Ушбу асарлар билан танишиб чиққан киши унинг бир қатор илмлар борасида қанчалик етук олим бўлганига амин бўлади. Ёзган асарларининг аксар қисми бугунги кунга қадар етиб келган. 

Жумладан, Ақоид фанига оид китоблари;

  1. “Шарҳул васият ли Имом Абу Ҳанифа” (Абу Ҳанифанинг васиятлари) китобда эътиқодий масалага тегишли Имом Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)  томонларидан айтилган ўн иккита васият шарҳланган[1]. Муҳаммад Субҳи Оидий ва Ҳамза Муҳаммад Васим Бакрий аллома Акмалиддин Бобартийнинг “Шарҳ Васият ал-имам Аби Ҳанифа” (Абу Ҳанифанинг васиятлари) китобини таҳқиқ қилиб ёзган муқаддималарида қуйидагиларни айтади: “Бу имом аллома фақиҳ Акмалиддин Бобартийнинг Имом Аъзам Абу Ҳанифага тегишли “Васият”ига ёзган шарҳидир. “Васият” асарининг қўлёзма нусхалари дунёнинг кўплаб мамлакатлари кутубхоналарида сақланади. Шайхул ислом Ориф Ҳикматнинг Мадинаи Мунавварадаги кутубонасида 234-рақам остида сақланаётган қўлёзма нусхасининг бошида “Васият”нинг исноди келтирилган. У шайхул ислом Мустафо Оширнинг Абу Ҳанифа кунясини олган “Ғоятул баён” номли китобнинг соҳиби Қивомуддин Амир Котиб ибн Амир Умар Итқонийгача бўлган санадини ривоят қилиш билан бошланади.
  2. “Ал-иршод  шарҳул фиқҳил акбар” (Фиқҳул акбарни тушунишда кўрсатма). Бу асар аслида Имом Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг машҳур  “Фиқҳул Акбар” асарига шарҳ сифатида ёзилган. Акмалиддин Бобартий томонидан  ёзилган ушбу  шарҳ  билан танишиб чиққан олимлар, бу асар ниҳоятда тушунарли, эътиқодий масалаларни жуда ҳам чиройли услубда ёритиб бергани билан ажралиб туришини таъкидлаганлар. Аслида Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул акбар” асарига жуда кўплаб шарҳлар битилган бўлсада, ушбу шарҳлардан мавжудлари билан танишиб чиққан олимлар уларнинг баъзилари қисқа шаклда ёзилган бўлса, бошқалари кенг кўламда таълиф қилинган. Имом Бобартий томонларидан “Фиқҳул акбар” асарига ёзилган шарҳ қисқа услубда бўлиб, далиллар келтирилмасдан, балки ақидага доир муҳим маълумотлар кифояланилган. Бу китобнинг бир нусхаси “Мактабатул Масжидун Набавий” кутубхонасида сақланади ва унинг ҳажми 26 варақдан иборатдир.
  3. “Шарҳу тажридул калом” (Каломни алоҳида ўрганиш).  Бу асар 972 йилда вафот этган машҳур олим Насириддин Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Муҳаммад Тусийга тегишлидир. У киши кўплаб асарлар ёзган бўлиб, калом илмига оид “Тажридул калом” номли китоб таълиф қилган. Ушбу асарга сунний ва шиа уламолар томонидан кўплаб шарҳлар ёзилган. Ўз навбатида ҳанафий олимлардан Имом Бобартий ҳам ушбу асарга шарҳ ёзиб, уни “Шарҳу тажридул калом” деб номлаган. Бироқ ушбу асарга ёзилган шарҳлар билан танишиб чиққан олимлар тадқиқотлари натижасида қуйидагиларни айтадилар:“Насириддин Тусийнинг “Тажридул калом” асарига  ёзилган шарҳларнинг ичида энг яхшиси Шамсиддин Исбаҳонийнинг шарҳи бўлиб, ушбу китоб сўзларнинг қисқалиги ва маъноларининг гўзаллиги билан бошқа китоблардан ажралиб туради”[2].
  4. “Шарҳу ақидатут таҳовия”(Таҳовийнинг ақида китобларига шарҳ). Ушбу асар ҳам сунний эътиқодини баён қилиш борасида ёзилган муътамад китоблардан бири ҳисобланади. Имом Бобартий ҳам бу китобга шарҳ ёзиши мобайнида олдинги ёзилган услублардан фарқли ўлароқ жумлаларни қисқа келтириш ва матнни шарҳлаш борасида ўзгача йўлни тутган. Бу китоб бизнинг давримизгача етиб келган бўлиб, уни қўлёзма нусҳаси устида машҳур олим Ориф Айтигин тадқиқот олиб борган ва унинг биринчи замонавий нашри Қувайт давлатида чоп қилинган[3]
  5. “Ал-мақсад фил калом”(Калом илмида қасд қилинган ўринлар). Бу асарда Имом  Бобартий калом илми борасидаги баъзи жиҳатларга тўхталиб, аслида калом  илми  деганда  нима назарда тутилиши ҳақида  батафсил маълумот келтиради.

            Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллома Бобартий ҳанафий мазҳабининг етук олимларидан бири бўлиб, мотурудийлик таълимоти йўналишида кўплаб асарлар ёзган. Ушбу асарларнинг кўпчилиги дунёдаги энг нуфузли таълим даргоҳларида дарслик сифатида ўқиб ўрганилади. Бир сўз билан айтганда, олимнинг асарлари бугунги кунимизда соф эътиқодни сақлаш ва турли бузғунчи ғояларга қарши курашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

А.Муродов,

  университет магистранти

 

[1]Акмалиддин Бобартий. Шарҳу васияти ли Имоми Аби Ҳанифа. Дорул фатҳ, 2009.-Б. 14

[2]Ҳожи Халифа.Кашфуз зунун. 1-жилд. – Истанбул: 1941. -Б.346-351.

[3]Акмалиддин Бобартий. Шарҳу васияти ли Имоми Аби Ҳанифа. Дорул фатҳ, 2009.-Б. 13.

mulakat