IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48117
BugunBugun963
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7847
Bu oyBu oy33111
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48117

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 98 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Тутундан тўқилган сиртмоқ (давоми)

    Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда 7 миллиард 100 миллион нафар, деб эътироф этилаётган дунё аҳолисининг 1,7 миллиард нафари кашанда экан. Тамаки деб аталмиш заҳри қотил ҳар йили 5-6 миллион нафар одамнинг умрига зомин бўлмоқда.

Агар вазият шу тарзда давом этаверса, яъни чекувчилар сонини камайтиришга ҳаракат қилинмаса, социологларнинг фикрича, 2025 йилга бориб аҳвол янада оғирлашиб, йилига 10 миллион нафардан ортиқ одам тамакининг қурбонига айланаркан. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, сурункали тамаки чекувчининг умри ўртача 22 йилга қисқараркан. Шунингдек, ҳар бир кашанда бир кунда ўртача 8-10 донадан сигарета чекса, 10 миллиард донага яқин тамаки тутаб, атроф-муҳитни булғайди. Чекаётган одам, биринчи навбатда, ўз соғлигини йўқотади, иккинчидан эса, ён-атрофидаги соғлом ва чекмайдиган инсонларни ҳам ўзидан кўра кўпроқ заҳарлайди. Шундоғам ҳозирги кунда атроф-муҳитни асраш масаласи долзарб бўлиб турган пайтда шунча миқдордаги тамаки тутунининг ҳам атмосферага зарар келтириши – бу улкан фожиа эмасми?

    Олимларнинг исботлашича, никотин тутуни таркибида никотин, олтингугурт, аммиак, азот, ис гази, турли эфир мойлари, цианид кислотаси, чумоли кислотаси, цирка ва валериана кислоталари, шунингдек, инсон организми учун ўта зарарли бўлган бошқа ҳар хил моддалар мавжуд. Бир қарашда оддий ҳолга ўхшаб туюлган чекиш миллионлаб одамларнинг бошига етаётганини оддий назар билан илғаш қийин. Статистика маълумотларида келтирилишича, Ер юзида ҳар йили 3 миллиондан ортиқ киши чекишга ружу қўйиши оқибатида ҳаётдан эрта кўз юмаркан. Шу боис Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти кашандаликка қарши кенг кўламли курашни аллақачон бошлаб юборган. Масалан, 1999 йил 24 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида тамаки чекадиганларни назорат қилиш Конвенциясини ишлаб чиқиш бўйича резолюция қабул қилинган.

— Тамаки нафақат чекадиганлар, балки чекмайдиганларга ҳам катта зарар етказади, — дейди олий тоифали шифокор Қаҳрамон Амиров. — Яъни ундан ажралиб чиқадиган тутун саратон, юрак, ўпка касалликлари келиб чиқишига замин яратади. Ташвишли жиҳати, тутун болаларда ўткир респиратор касалликлар юзага келишига сабаб бўлиши, натижада янги туғилган чақалоқларда сурункали касалликлар ёки тўсатдан ўлим оқибатлари кузатилиши мумкин. Кашандалик туфайли қайд этиладиган ўлим миқдори бошқа гиёҳванд моддаларга нисбатан 13 баравар кўплиги ҳам унинг инсон организми учун нақадар хавфли эканлигидан далолат беради. Сигарета тутуни таркибида соғлиқ учун зарарли 4 минг хил модда мавжуд. Булар орасидаги цианли бирикма кучли заҳар ҳисоблангани учун, асосан, ҳашаротларга қарши курашда кенг қўлланилади. Унинг асосини ташкил қилувчи никотиннинг 100-120 миллиграмми томир орқали бирданига танага юборилса, одам шу ондаёқ ҳалок бўлиши муқаррар. Шунча миқдордаги никотинни эса, бор-йўғи, икки қути сигарета таркибидан ажратиб олиш мумкин.

    Олиб борилган кузатишларга кўра, бир дона сигарета чеккан кишининг юрак уриши ва нафас олиш мароми тезлашади, қон айланиши бузилади, натижада тана аъзоларига борадиган қон миқдори камаяди ва уларнинг фаолияти сустлашиб, қон босими ошади. Демак, кўпчилик ўйлаганидек, тамаки, тинчлантирувчи, муаммоларни ҳал қилувчи эмас, аксинча, танада тангликни кучайтирувчи, иммун фаолиятини ишдан чиқарувчи ва кемирувчи хусусиятларга эга. Бир дона сигарета мана шунча ўзгаришни келтириб чиқаришига эътибор қаратсак, кунига бир ёки икки қути чекувчиларнинг аҳволи не кечишини тасаввур қилаверинг.

  Сил касаллиги ҳақида ҳаммамиз муайян тушунчага эгамиз .  Унинг қандай оқибатларга олиб келиши ҳам маълум. Аммо айнан тамаки силга дучор қилишини била туриб, уни эрмакка айлантириш таажжубланарлидир. Яна рақамларга мурожаат қилсак: сил касаллиги билан оғриган ҳар юз нафар одамнинг қарийб 80 таси ашаддий кашандалар ҳисобланаркан. Сил касаллиги кўкрак қафасида бўладиган оғриқ плевра бўшлиғида ва сатҳида экссудат (суюқлик) ҳосил бўлиши билан давом этадиган яллиғланиш натижасида пайдо бўлади. Бунинг таъсирида кўкрак санчиб оғрийди. Иситма ўпка силининг дастлабки белгиси бўлиб, бошланғич даврида ҳарорат 37,5 даража атрофида бўлади, у касалликнинг ривожланишига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Алалоқибат, асаб тизимини ишдан чиқаради.

  Бугун биз одамларнинг лоқайд бўлишга асло ҳаққимиз йўқ. Жамиятда қандай ижтимоий иллат мавжуд бўлса, қандай янги ижтимоий иллат вужудга келса бу албатта лоқайдликнинг “мевасидир”.

  “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекисон Республикаси қонуни кучга кирганига ҳали кўп фурсат бўлмади. Бу қонун алкогол ва тамаки савдоси билан шуғулланувчиларнинг имкониятини чеклагани аниқ. Бироқ, кашандалар-чи? Улар ушбу қонун тўғрисида ўйлаб кўришдимикин, ушбу қонун ҳақида фикр ва мулоҳазаларга, ҳеч бўлмаганда бирор бир тушунчага эгамилар? Афсуски, бундайга ўхшамайди. “Болаларингизни асранг: уларнинг тамаки тутунидан нафас олишига йўл қўйманг”,  ”Чекиш инсонни ўлдиради”, “Чекиш ҳаёт учун хавфли”, “Чекиш ўпка ракига олиб келади”- шу каби ҳар бир сигарет қутисига катта ҳарфлар билан битилган хавф-хатардан огоҳлантирувчи жиддий сўзлар афсуски, эътиборсиз қолмоқда. Тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиниши таъқиқланган жойларда: жумладан иш жойларида, таълим муассасаларида, болалар дам олиш жойларида, жамоат транспортларида, бекатларда, хиёбонларда, кўп қаватли уйларнинг жамоат жойларида, корхона ва ошхоналарда бемалол чекиляпти. Бунга қарши биз нима қилмоқдамиз? Афсуски, ҳеч нима қилаётганимиз йўқ!  Боиси бу ҳолат биз учун одатий, ҳар куни дуч келинадиган кундалик манзарага айланиб бўлган. Биз ҳаммамиз, айниқса кашандаларнинг ўзлари, сигаретнинг соғлиқ учун зарар эканлигини билишади. Кўра-била туриб ўз соғлиғига бефарқлик қилишади. Боз устига кашандалар чеккан сигаретадан фақатгина ўзлари зарар кўришганда ҳам кошкийди, энг катта жабрни биз, тортамиз. Бизнинг бефарқлигимиз нималарга олиб келишини биласизми? “Менга нима, мен чекмайман-ку”, “чекса чекавермайдими?” деяпсизми? Унда билиб олинг, кашанда сигарет тутунининг 20 фоизини ютса, биз 80 фоизини ютамиз. Шунинг учун “пассив чекувчилар” ҳисобланамиз. Сигарет тутуни чекувчига ҳам, ҳидловчига ҳам хавфли. Айниқса ёш болаларда ўткир респератор касалликларни, катталарда атеросклероз касаллигининг ривожланишига замин яратади. Мутахассислар чекишни эпидемия, деб баҳоламоқда. Нафақат катта ёшли эркаклар, ҳатто балоғатга етмаган ўсмирлар ва наслимизни дунёга келтирувчи хотин-қизлар орасида сигарет чекишни одат қилганлар кўпайиб бормоқда. Жаҳонда ҳар йили 700 миллион бола тамаки тутунидан азият чекади. 3 миллион инсон шу сабабли ҳалок бўлади. Сигарет таркибидаги никотин ва заҳарли химикатлар жиддий касалликларга, айниқса атеросклероз ривожланишига замин яратади. Атеросклероз томир касаллиги бўлиб, бунда қон томирлар дағаллашиб, уларни “занг” босади. Шунингдек, қонда холестерин - летситин ва оқсил моддаларнинг таркиби бузилади. Липопротеид моддалар қон томир деворларида тўпланиб, атероматоз бляшкалар ҳосил қилади. Бу бляшкалар қон томир деворини қаттиқ қилиб қўяди. Натижада бутунлай беркилиб қолади- занглайди. Занглаган, яъни ҳажми кичрайган қон томирларидан оқиб келадиган қон органлар талабини қондира олмайди. Оқибатда бу аъзолар нормал қон алмашинуви бузилиб, юрак сиқилиши, бош айланиши, юрак ва мияда “қонсизланиш”, яъни ишемик касалликлар ривожланади. Авваллари ишемик касалликлар қарияларга хос деб ҳисобланарди. Ҳозирги кунда кашандалик каби зарарли одатлар кўпайиб, касаллик анча “яшарди”. Касаллик ривожланиб борувчи характерга эга бўлиб, беморларни дастлаб бош оғриғи, бошда оғирлик ҳисси, умумий дармонсизлик, тез чарчаш, эмоционал лабиллик, диққат-хотиранинг сусайиши, бош айланиши, юришда мувозанат бузилиши, уйқу бузилиши безовта қилади.

   Шунингдек тамаки чекиш инсон соғлигигагина зарар етказиб қолмасда, унинг мол-мулкига ҳам катта ҳавф туғдиради. Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси 2014 йили сигарет чекиш оқибатида 1353 та ёнғин келиб чиққанлигини маълум қилган. Бу 2012 йили содир бўлган ёнғинларнинг қарийб 10 фоизини ташкил қилади. Уларда 55 нафар фуқаро вафот этган. 53 нафар киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Шулардан 3 нафари болалар. Аҳоли мол-мулкига етказилган моддий зарар эса 156 миллион сўмни ташкил қилади.

   Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, биз тараққий этган, ривожланган, фаровон жамият қуришни мақсад қилиб қўяётган эканмиз, бунинг учун, энг аввало, ёшлар қатламининг соғломлик даражаси юқори туриши, энг муҳим масаладир. Кашандалик эса,  ана шу қатламни ичидан емирувчи, таназзулига сабаб бўлувчи энг чиркин иллатдир. Ундан оқилона ва самарали тарзда ёшларни ҳимояласак, ўйлайманки, келажакнинг фаровон бўлишини кафолатлаган бўламиз.

Муслимбек Алижонов,

университет талабаси

mulakat