IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48113
BugunBugun959
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7843
Bu oyBu oy33107
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48113

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 83 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Тутундан тўқилган сиртмоқ

  Яхши ва ёмон хулқнинг ҳаммаси шароит, тарбия, одатланиш натижасида вужудга келади.

Ибн Сино

    Кўчага сайр учун ёки бирор юмуш билан чиқсанггиз кўпинча инсонларнинг оғзида ғурур билан ён-атрофга пуркситилаётган сигареталарга кўзингиз тушади. Яхшилаб разм солинг.

Ана битта сочига оқ оралаган киши, ундан бироз орқароқда (кўринишидан ҳомиладорга ўхшайди) бир аёл, орқангизда эса ҳали тамаки ҳақида бирор бир маълумотга, унинг зарари ҳақида тасаввурга ҳам эга бўлмаган, таъбир жоиз бўлса она сути оғзидан кетмаган гўдак тамакини буркситиб келишмоқда. Қизиқ? Одамлар нега чекишаркан?

   Тамаки ўзи нима? Унинг келиб чиқиш тарихи қандай? Ундан қандай зарар кўрилмоқда? Ёшларга қанчалик салбий таъсир кўрсатмоқда? Бу хилдаги саволларга  турли хил кўрсатувлар ва видео-роликлар орқали жавоб берилмоқда. Аммо инсонлар (хусусан дунё аҳолиси)нинг қанча қисмига бундай тарғибот материаллари таъсир кўрсата олдию, қанча фуқоро ушбу ташвиқотларга эътибор бермай, “эски қаҳрамонликларини” давом эттираверишмоқда, ҳамма гап шунда!

  Хўш тамакининг тарихи қачондан бошланган?

  Дастлаб таниқли сайёҳ Христофор Колумб Марказий Америкадан Европага бир нотаниш ўсимликнинг баргини келтирган эди. Сўнг унинг шифобахш моддаси ва тутуни турли касалликларга дори деб, қуритилган баргни найча қилиб одамларга чекишни ўргатди. Албатта, у пайтда бу беозор кўринган баргнинг инсоният учун нақадар хавфли эканлигини инсонлар ҳали билмаган эдилар. Бу ўсимлик Европада биринчи бўлиб швед табиатшуноси Карл Линней томонидан хонакилаштирилади ва Жан Нико деган киши шарафига ундан олинадиган моддага «никотин» деб ном берилади.

    Тамаки чекиш инсон умрининг заволи экани бугун барчага аён бўлган ҳақиқат. Аммо, бу одат зарарли эканини била туриб ҳам уни истеъмол қилишдан ўзини тия олмайдиганлар орамизда кам эмас. Бундай инсонлар гўё саломатликни қайта-қайта сотиб олаверамиз, деб ўйлашади. Чекувчилардан нима учун чекасан, деб сўрасангиз, сиқиламан, асабийлашаман, муаммоларим кўпайиб юрагим сиқилганида чекаман, деган турфа xил жавобларни оламиз. Аммо мантиқсиз жойи шундаки, тамакихўрларнинг катта қисмини бугунги кунда ёшлар ташкил этмоқда. Эндигина 10-15 ёшга кирган ўсмирларнинг ҳам катта қисми бўлажак кашандаларга айланиш тараддудида. Шу ўринда савол туғилади. Ҳали хаётнинг эшигидан бир қадам ҳам ҳатламаган, турмушнинг муштини бир марта бўлса ҳам еб кўрмаган, таъбир жоиз бўлса, она сути оғзидан кетмаган бу ёшларда қандай ғам-ташвиш бўлиши мумкин?

    Албатта, ёшларимизнинг тамакига бугунги кунда ружу қўяётганини кўриш жуда ҳам оғир, бироқ ҳаммаси ўз қўлимизда, агар биз уларга оиланинг ўзида чекишнинг зарари, унинг инсон умрининг кемирувчиси эканлигини эринмасдан, ҳаёт ҳақиқати билан боғлаган ҳолда тушунтириб берадиган бўлсак, ўйлаймизки, бу албатта келгусида ўз мевасини беради.

  Статистик маълумотларга назар ташласак, биргина чекиш оқибатида кўплаб оғир касалликлар келиб чиқмоқда. Жумладан, чекиш, организмда ўсма касалликлари, яъни ракнинг ривожланишига, ўпка касалликлари, ошқозон-ичак йўли касалликлари, қон-томир ва юрак хасталикларига сабаб бўлади. Муттасил равишда чекиш инсоннинг ақлий фаолиятини, кўриш, эшитиш, таъм билиш аъзоларининг сустлашишига олиб келади. Кашандаларнинг аксарият қисмини ёшлар ташкил этаётгани эса, янада ачинарли ҳолдир. Бунга сабаб нима, ҳеч ўйлаб, тафаккур қилиб кўрганмисиз? Бизнинг фикримизча, ўсмир-ёшларнинг балоғатга етаётган даврида назоратсиз қолаётгани, уларнинг ички мақсад-муддаолари билан оилавий муҳитта қизиқишнинг пассивлиги, кўп вақтини бекор ўтказаётгани, ота-оналарнинг эса фарзанд тарбиясига беэътибор бўлаётганлари ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли ёшлар, ушбу зарарли иллатнинг домига тушиб қолишмоқда. Афсуски, эндигина бор йўғи 12-15 ёшни қоралаган болалар орасида катталарга тақлид қилган ҳолда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг кўпайиб бораётгани кишини бениҳоя ташвишга солади. Яна бир жиҳат шундаки, ҳозирги пайтда айрим қизларнинг ҳам тамаки чекишга ружу қўяётганидир. Биз болаларимизни  жисмонан етук ва ақлан баркамол авлод этиб тарбиялаймиз, деб жон куйдириб турган бир пайтимизда, ҳомиладор аёлларимизнинг ҳам сигарета чекишини қандай баҳолаш мумкин?! Энг қизиғи, ана шу аёллар учун сигарета чекиш – бу замонавий маданиятнинг бир тури. Агар у сигарета чекмаса, дугоналари даврасидан гўё ажралиб, феодал жамиятнинг аёли бўлиб қолармиш. Бугун тамакига йўқ дея олмаган бу ожизаларнинг эртага гиёҳвандлик моддалирини истеъмол қилмаслигига ким кафолат беради. Хеч ким!

 — Ҳар бир аёл соғлом фарзандни дунёга келтиришни хоҳлайди, — дейди гинеколог-шифокор Нодира Умарова. — Ҳомиланинг соғлом бўлиши эса оиладаги муҳитга, яъни ота-онанинг соғлом турмуш тарзига бирдек риоя қилишига боғлиқ. Афсуски, кейинги пайтларда хотин-қизлар орасида ҳам тамаки маҳсулотларига ружу қўйиш кузатилмоқда. Тамаки тутуни таркибида ўсма (саратон) касаллигини юзага келтирувчи 50 дан ортиқ кантсероген моддалар бор. Никотин жуда осонлик билан платсентдан ўтади ва оқибатда ҳомиладаги никотин фоизи онанинг қонидаги никотиндан анча юқори бўлади. Сигарета, папирос, трубка ёки сигара чекаётган вақтда жуда кўп, никотиндан ҳам зарарлироқ бирикмалар — угар гази, бензопирен ҳамда радиоактив моддалар нафас йўлларига ўтади. Уларнинг бир қисми она ва ҳомила организмида пайдо бўлади. Натижада онанинг қон айланиш тизимида сиқилиш ҳосил бўлади, ҳомила кислород танқислигига учраб, ривожланиши секинлашади. Бунинг таъсирида чекувчи оналардан туғилган болалар кўпинча камвазнли бўлиб, ҳаётга мослашиши қийинроқ кечади. Марказий асаб тизимида нуқсонларнинг мавжудлиги эса гўдакнинг тез-тез касалликка чалинишига олиб келади. Тадқиқотларда аниқланишича, онанинг чекиши ҳомила ривожланишини икки маротаба қисқартиради. Шунингдек, чекувчи аёллар эркакларга қараганда тамакидан икки баробар кўп зарарланади. Бунга аёлнинг нозик хилқат, бўлажак она экани, аёлга хос бўлган нозик организм асосий сабабдир. Сигарета аёлнинг ҳуснига ҳам салбий таъсир қилади. Репродуктив тизимлар фаолиятига жиддий зарар етказади. Шу боис бундай оналарда ҳомила тушиш ҳолатлари кўп кузатилади.

    Ўзбек халқи азал-азалдан аёлга юқори даражада эътибор қаратиб, нозик хилқат сифатида қадрлаган. Аёл деганда, аввало кўз ўзгимизда она номли ниҳоятда улуғ ва буюк сиймо гавдаланади. Узоқ ва яқин тарихимиздаги ўзбек аёллари бўлмиш: Нодирабегим, Увайсий, Анбар Отин, Дилшоди Барно, Зулфия, Саида Зуннуноваларни эслаганимизда кўз олдимизда нафислик ва ҳаё қўрғони бўй кўрсатади. Уларнинг қилган маънавий жасоратларини ўқиганингда баъзан эркак бўла туриб, биз шундай ишларнинг чорагини бўлса ҳам қила олдикми, деб виждонни сўроққа тутиб қўямиз. Бу тўғрида биринчи Президентимиз И.А. Каримов Зулфия мисолида шундай деб таъкидлаган: Нафақат ўз шеърлари, балки бутун ҳаёти билан ўзбек аёлининг маънавий қиёфасини номоён этган атоқли шоирамиз Зулфияхонимни ҳам мен ана шундай фидойи инсонлар қаторига қўшган бўлардим. Унинг жаҳон минбарларидан янграган шеърлари Шарқ аёлининг ақл-у закоси, фазл-у камолининг ёрқин ифодаси сифатида миллионлаб шеърият мухлисларига одамийлиик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ берган, десак, муболаға бўлмайди”. Бугунги қизларимиз ҳам мана шундай мўтабар ва улуғ аёлларимизнинг ворисику, улар ҳам шундай жасоратларни қилишга кучлари етмайдими? Йўқ асло! Етади, етмоқда ҳам! Аммо кашандаликка берилган айрим қизларни ҳам шундай шахслардек яшашга, улардек фикрлашга, улардек ёниб яшашга, аёллик номини пок ва юксак сақлашга тарғиб қилишимиз керак.

Давоми бор...

Муслимбек Алижонов,

университет талабаси

mulakat