IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48118
BugunBugun964
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7848
Bu oyBu oy33112
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48118

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 140 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

“Тилбату-т-талаба” ва “Муғриб” асарларининг қиёсий таҳлили

    Халқимиз мустақиллик йилларида ўз тақдири, ўз тарихи, миллий-маданий ва маънавий меросининг чинакам соҳибига айланди. Диёримиз олимларининг ҳаёти ва турли соҳалардаги ижоди муносиб тадқиқ этилмоқда. Хусусан, ислом оламида юқори мартабаларга эришган ва салмоқли фаолият олиб борган аждодларимиз ижодининг очилмаган қирралари мавжуд.

 

   Юртимиз олимларидан Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ибн Муҳаммад ибн Али Луқмон Ҳанафий, Насафий, Самарқандий “Муфтию-с-сақолайн”, яъни инсонлар ва жинларга фатво бериш салоҳиятига эга бўлган киши лақаби билан шуҳрат қозонган. У фиқҳ илми билан бир қаторда ақоид, тафсир, араб тили ва адабиёти бўйича муҳим асарлар қолдирган забардаст олимлар сафига киради.

 Умар Насафийнинг ҳаёти ва ижодига доир илк маълумотлар Абу Саъид Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний Марвазий (ваф. 1167)нинг “Китабу-л-ансоб”[1], Жалолиддин Суютий (ваф.1505)нинг “Табақоту-л-муфассирин”, Ибн Нажжорнинг “Тариху-л-Бағдод”, Хожа Халифанинг “Кашфу-з-зунун”, “Тожу-т-тарожим фи табақоти-л-ҳанафия” асарида учрайди.

      Умар Насафийнинг туғилган йили хусусида манбаларда турли хил маълумотлар қайд қилинган. Бу сана тадқиқотларда “Абу Ҳафс Насафий ҳижрий 461/1069 ёки 462/1070 йилда таваллуд топган бўлса керак“[2], тарзида келтирилган.

      Абу Ҳафс Насафий 537/1142 йил Самарқандда вафот этган ва шу ердаги Чокардиза қабристонига, “Имаму-л-ҳуда” Абу Мансур Мотуридий ёнига дафн этилган[3].

      Умар Насафий ёзган асарлар бир қанча илмларни қамраб олган, улар ўз соҳасида муҳим манба саналади. Хусусан, тафсир илмига оид “Тайсир фи-т-тафсир”, ақоид мавзусида “Ақоиду-н-Насафий”, фиқҳга оид “Машариъу-ш-шориъ фи фуруъи-л-Ҳанафийя”, “Манзумату-н-Насафийя фи-л-хилоф” ва бошқаларни келтириш мумкин.

      “Муғриб фи тартиби-л-муъриб” асарининг муаллифи Носириддин Мутарризий Абу Ҳафс Насафийдан тахминан 76 йил кейин 538/1144 йилда таваллуд топган. У Имом Замахшарийнинг шогирдларидан бўлган.[4]Тадқиқотлар Насафий вафот этган санада Носириддин Мутарризий таваллуд топган, деган хулосани беради. 

      Умар Насафийнинг фиқҳий энциклопедия тарзида ёзган  “Тилбату-т-талаба” асарида “Муғриб фи тартиби-л-муъриб” асари каби ҳанафий фиқҳ асарларида қўлланилган фиқҳий истилоҳларни шарҳлаб берилган. Асарнинг тўлиқ номи “Тилбату-т-талаба фи-л-истилаҳати-л-фиқҳийя ала алфаз кутубу-л-ҳанафийя”[5].

      Асарлар Аллоҳга ҳамд ва Пайғамбар (алайҳиссалом)га саловот айтиш билан бошланиб,  кейин асарнинг ёзилиш сабаби келтирилади.

      Хусусан, Носириддин Мутарризий: “Музокараларда бўлганимда одамлар мендан баъзи ихтилоф сўзларни сўрадилар. Мен уларга китоб таълиф қилиб беришни ваъда бердим. Сўнгра сўзларнинг ҳар бирини ажратиб чиқдим...”[6], деб ўз мақсадини баён қилган.

      Умар Насафий эса ушбу фиқҳий энциклопедияни тузишдан мақсадини шундай баён қилади:

      “Илм аҳлидан бир гуруҳ илм ва адаб ўрганишда бўлган ёшларнинг мазҳаб имомлари асарларида ифодаланган арабча лафзларни тушинишга муваффақ бўла олмаётганлари туфайли мендан бир китоб таълиф этмоқни сўрадилар. Уларга ёрдамчи бўлсин деб бу асарни ёздим”.

      Носириддин Мутарризий ҳар бир ҳарфни бериб, сўнгра ундан кейинги ҳарфларни кўрсатиб, сўзлар бериб уни шарҳлайди. Бу ҳозирги кундаги луғатларнинг алифбо шаклида берилиш қоидаси билан бир хил. Масалан: “бабул ҳамза” (“باب الهمزة”) деб келтирилади сўнг “Ҳамза маъал ба” (“الهمزة مع الباء”) деб берилиб, “ҳамза” ва “ба” ҳарфларидан бошланган сўз кетма-кетлиги, кейин эса “ҳамза” ва “ба” ҳарфидан кейин алифбо кетма-кетлигидаги сўзлар келтирилади. Сўнгра “Ҳамза маъат та” (“الهمزة مع التاء”) боби бошланади ва шу кетма-кетлик давом этиб кетаверади. 

      Умар Насафий эса, фиқҳий истилоҳларни мавзулар бўйича 57 бобларга ажратади. Улар исломда фиқҳнинг ибодат ва муамалот масалаларига оид атамалар фиқҳий китобларда келтирилган тартибга муносиб равишда териб чиқилган. Булар: таҳорат, намоз, закот, рўза, ҳаж, никоҳ, ридоат (эмикдошлик), талоқ, қул озод қилиш, мукотаб (ўзини ўзи сотиб олиш ҳақида ёзма битим тузган қул[7]), вало (қул озод қилиш натижасида юзага келадиган валийлик), қасамлар, сариқа (ўғрилик) ва шу тарзда давом эттирилган. 

      Демак, муаллифлар ўз асарларида луғатларни турли ҳолатда бериб, бир-биридан ўзгача услубда ажратганлар.

            Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, қадимдан юртимиз алломалари илмнинг турли соҳаларида муносиб ижод қилишган. Уларнинг самарали меҳнатлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ҳозирда ҳам юқорида қиёсланган икки мўтабар асарга бўлган эҳтиёж кучли. Биз каби ёш тадқиқотчиларнинг вазифаси эса уларни мукаммал ўрганиб, жамият ривожига муносиб ҳисса қўшишдан иборат.

Д.Мустафоев,

университет магистранти

 

[1]Абу Саъидас-СамонийКитабўл-ансоб. – Байрут, 1982. – Ж. II. – Б. 148, 252.

[2]Умар Насафий. “Китабул қандфилмаърифатиуламаас-Самарқанд”. – Тошкент, 1999. – Б. 15-16.

[3]Ибнан-нажжор. “Тарихал-Бағдод”. Ж. XX. – Б. 99.

[4]Абу-л-Фатҳ Носириддин ибн Абу Макорим Абдуссайид Mутарризий. MуғрибфитартибилMуъриб. – Ҳалаб: 1979. Ж-1, - Б. 3

[5] Ahmet Hamdi Murat. “Tilbetuʼt-talebe fiʼl-istilahatiʼl-fikhiyye”. – Istanbul Universiteti Fakultesi. 2005. – B. 120.

[6]Абу-л-Фатҳ Носириддин ибн Абу Макорим Абдуссайид Mутарризий. Aл-Mуғрибфитартибил Mуъриб. – Ҳалаб: 1979. Ж-1, -Б. 21.

[7]Ислом энциклопедияси. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, Давлат илмий нашриёти, 2004. –Б. 166.

mulakat