IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48113
BugunBugun959
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7843
Bu oyBu oy33107
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48113

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 83 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Ёшларда соғлом дунёқарашни шакллантириш ва маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлашда диншунослик атамалари қомусининг аҳамияти

 Бугунги глобаллашув шароитида диний бағрикенглик, конфессиялараро ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш асосий ҳаётий тамойилга айланмоқда. Ўзбекистонда диний бағрикенглик борасида олиб борилаётган сиёсат демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни тезлаштириш, турли миллат ва маданиятларга ҳурматсизлик ҳоллари, ҳар қандай тажовузкорлик ва экстремизм шаклларидан холи ҳақиқий демократик жамиятни қуриш омилига айланиши ҳамда жамиятда миллатлараро ва динлараро аҳилликнинг сақланишига имкон туғдирмоқда.

Бу тажрибаларни атрофлича тадқиқ қилиш ҳамда Ўзбекистон ютуқларини жаҳон ҳамжамияти олдида тарғиб этиш мамлакатимиз учун катта аҳамият касб этмоқда.

Республикада фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар тарихи, таълимоти, уларнинг жамият ривожидаги ўрни, улардаги умуминсоний қадриятлар, динлараро бағрикенглик маданиятининг ўзига хос хусусиятларини назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш мамлакатимизда тинчлик, барқарорликни мустаҳкамлашнинг маданий-маърифий ва ҳуқуқий асосларини янада ривожлантиришга кенг йўл очади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, диншунослик соҳасига оид тушунча ва атамаларнинг умумлаштирилган, дунё диншунослиги тажрибаси ҳамда диний-маънавий мерос бўйича амалга оширилган тизимли тадқиқотларни қиёсий ўрганишга асосланган, кенг доирадаги мутахассис ва ўқувчилар учун мўлжалланган диншунослик атамалари қомусини яратиш ва мамлакатимизда диншунослик соҳаси ривожининг илмий заминини мустаҳкамлаш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади.

Тадқиқотда дунё диншунослиги тараққиёти тажрибасидан келиб чиқиб, замонавий диншунослик ютуқларини умумлаштириш ҳамда ёшларда соғлом дунёқарашни шакллантириш ва унинг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлашда диннинг ўрнини илмий холислик асосида кўрсатиб бериш, турли дин ва эътиқодларга бўлган бағрикенглик тамойилини мустаҳкамлаш мақсадида диншунослик соҳасига оид 1500 га яқин истилоҳ ва атамаларнинг илмий асосда шарҳланган нашри амалга оширилади.

Кўп конфессияли ва кўп миллатли юртимизда миллатлараро тотувлик, динлараро соғлом мулоқотни таъминлаш йўлида амалга оширилган кенг кўламдаги ишлар, эришилган ижобий натижалар, уларнинг минтақавий ва глобал барқарорликни таъминлашдаги аҳамиятининг илмий таҳлили илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга.

Ҳозирги кунда миссионерлик билан шуғулланаётган турли оқим ва секта, диний экстремистик гуруҳ вакиллари диний атама ва истилоҳларни ўз манфаатлари йўлида нотўғри талқин этиб, кишилар онгида дин ҳақида нохолис дунёқарашни шакллантиришга уринмоқдалар. Шу нуқтаи назардан қараганда, диншунослик атамалари қомуси нафақат соҳани чуқур тушуниб етиш, балки кишилар, айниқса ёшлар онгида соф диний-маърифий тушунчалар ва ғаразли талқинлар орасидаги фарқни атрофлича ёритиб беришга хизмат қилади.

Диншунослик атамалари қомусидан олинадиган натижалар дин ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва қонуниятлари ҳамда жамият ҳаётидаги ўзгаришларнинг кечишидаги ўрни ҳақида кенг маълумот олишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан қараганда, диннинг ижтимоий-тарихий моҳияти, инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини тадқиқ қилиш кишилик жамияти тараққиётининг бугунги ҳолати ва даражасининг мазмунини тўғри ва чуқур англашга олиб келади.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги мамлакат маънавий тараққиётида янги босқични бошлаб берди. Бугунги кунда диний бағрикенглик, конфессиялараро ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш асосий ҳаётий тамойилга айланмоқда. Ўзбекистон – кўп миллатли, кўп конфессияли давлат. Бундай давлатда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш ва тараққиётни юксалтиришнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун диний бағрикенглик мамлакатимизда қурилаётган демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан биридир. Ҳозирги замонда диний бағрикенглик, диний муҳитни соғломлаштириш ғоялари нафақат турли дин вакиллари, балки бутун жамият аъзоларининг эзгулик йўлидаги ҳамкорлигини назарда тутади ҳамда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Аммо дин орқали ўзликни англаш жамият ҳаётининг барча соҳаларида ҳам ижобий натижа бермай акс таъсир кўрсатиши, унга ўзига хос ранг бериш хусусиятига эга. Шундан келиб чиққан ҳолда, дин соҳаси ривожланишидаги зиддиятларнинг олдини олиш, бартараф этиш унда кечаётган жараёнларни чуқур англаш, назорат қилиш ва бошқаришни тақозо этади.  Бу ўз навбатида уни доимий ва тизимли ўрганиш муаммоси мавжудлигини кўрсатади.

Диншунослик кишилардаги барча билим ва бунёдкор фаолият тизимини ўз ичига олган ва жамият тараққиётининг ҳар бир даврида ўзига хос мазмун касб этадиган, мураккаб ва серқирра ижтимоий ҳодиса ҳисобланади. Дунёқарашлик, гносеологик, аксиологик, интегратив ва коммуникатив функцияларни бажарувчи дин жамиятнинг бутун ҳаёти билан бевосита боғлиқ бўлгани учун ҳам ўз моҳиятига кўра шахс камолоти ва ижтимоий тараққиётда алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, ижтимоий-иқтисодий жараёнларга илмий ёндашув учун зарур бўлган билимлар, улардан фойдалана олиш малакаси меҳнатни ташкил қилиш ва унинг самарадорлигини  таъминлашда соғлом эътиқоднинг таъсири беқиёсдир.

Фуқаролик жамияти қуриш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўп жиҳатдан эътиқод эркинлигини таъминлаш жараёнлари билан узвий боғлиқ. Бугунги кунда этномаданий ўзликни англаш ва тарихий хотирада устувор бўлган майлларни аниқлаш, улардаги позитив жиҳатларни ривожлантириш ҳамда миллий, умуминсоний ва диний қадриятлар уйғунлигига асосланган истиқбол учун замин яратишга қаратилган аниқ амалий ишлар дастурини шакллантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу табиий равишда турли жамиятлар ва мамлакатлар, миллатлар ва маданиятлар, эътиқодлар ва қадриятлар, элатлар ва маросимлар ўртасидаги мулоқот характерини ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий тараққиётни таъминлаш нуқтаи назаридан ҳар томонлама ўрганишни талаб этади. 

Умуминсоний эътиқод ва қадриятлар ҳамиша конкрет миллий-этник қарашлар орқали мавжуд бўлади. Алоҳида олинган миллий эътиқод ва тушунчаларнинг ривожи охир-оқибатда кишилик жамияти эътиқодининг келажагини белгилаб беради. Бу бугунги кунда алоҳида динлар доирасида мавжуд бўлган тенденцияларни, уларнинг  инсоният маданият истиқболини таъминлашдаги ўрни ва аҳамиятини диққат билан ўрганиш зарурлигини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан қараганда, диний тажовузкорлик ва муросасизлик, культурофобия, этнофобиянинг турли кўринишларига хос хусусиятларни ўрганиш, келтириб чиқарувчи сабаб, омилларни тадқиқ қилиш уларнинг олдини олиш йўлларини белгилаш, жамият ва алоҳида олинган фуқаролар онгида диний бағрикенглик қадриятлари устуворлигини таъминлаш кишилик жамияти ва алоҳида олинган қадриятларнинг ривожланишига ҳамда юксак тараққиётига асосланган истиқболини таъминлашга замин яратади.

Диншунослик атамалари қомусий луғати қуйидагиларга хизмат қилади:

– диншуносликнинг ижтимоий-тарихий моҳияти ва ривожланиш қонуниятларини ўрганиш билан боғлиқ  назарий ва методологик масалаларни ўрганиш;

– диншуносликнинг ривожига конкрет-тарихий ёндашувнинг мустақил Ўзбекистон маданий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришларни кўрсатиб бериш;

– мустақиллик шароитида миллий-диний ўзига хосликларни сақлаб қолиш ва янада камол топтириш ҳамда миллий ўзликни англашнинг позитив йўсинда ривожланишини таъминлаш  йўллари ва имкониятларини кўрсатиш;

– глобаллашув ва ижтимоий-иқтисодий интеграция жараёнларининг чуқурлашуви шароитида диншунослик соҳаси ривожининг истиқболи ва бунда цивилизациялараро мулоқотнинг ўрни ва аҳамиятининг ўрганиш;

– нотўғри, бир ёқлама талқин этилиб келинаётган диншунослик соҳаси доирасидаги айрим тушунчаларни шарҳлаш, мазмунини аниқлашга қаратилган янги методологик ёндашув ва усулларни ишлаб чиқиш.

Шунингдек, луғат динларнинг ижтимоий моҳияти, унинг жамият ҳаётидаги ўрни, диншуносликка доир тушунчаларнинг мазмуни, диний бағрикенглик маданияти ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини чуқурроқ англаб етишга хизмат қилади.

З.Исломов,

филология фанлари доктори, профессор

mulakat