IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48114
BugunBugun960
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7844
Bu oyBu oy33108
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48114

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 86 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Ислом  ақидапарастликни қоралайди

Ақидапараст атамаси луғавий жиҳатдан икки сўздан ташкил топган. Ақида – инсон эътиқод қиладиган, ишонадиган тушунчалар мажмуи. Параст – форсча парастан, бирон нарсага хизмат қилмоқ, унинг таъсирига қатъий кўнгил қўймоқ, уни тараннум этмоқ, баъзи ўринларда унга сиғинмоқ маъносида.

 

Таъкид жоиз, ақидапараст атамасидаги “ақида” сўзининг маъноси борасида баъзилар турли фикрларни билдирганлар. “Ҳар бир инсоннинг ўз эътиқоди – ақидаси бўлса, шу эътиқодда мустаҳкам турса “ақидапараст” ҳисобланадими?” мазмунидаги саволларга жазм қилганлар ҳам топилади. Бунга сабаб атама мазмунининг келиб чиқиш моҳиятини англамасликдир. Ақидапараст атамаси икки қисмдан: ақида ва параст сўзларидан ташкил топган бўлса-да, аслида “ақида”параст шаклида ёзилиши керак эди. Бу ердаги ақида сўзи ўзининг ҳақиқий маъносида эмас, балки қўштирноқ ичида ёзиладиган, сохта ва бузуқ эътиқодни ифодалайдиган “ақида” маъносида келган. Аммо, ўзбек тилида бир сўз бўлакларини қўштирноқ билан ажратиш мумкин эмаслиги нуқтаи назаридан, мазкур атама “ақида”параст шаклида эмас, ақидапараст шаклида ишлатилиб келинмоқда. Истеъмолда соғлом эътиқод, тўғри дунёқараш эгасига нисбатан “ақидапараст” ибораси ишлатилмайди.  Ақидапараст – сохта ва бузуқ ғояларни ўзига эътиқод ва шиор қилиб олган кимсадир. Ақидапарастлик – соғлом эътиқоддан бурилиш, воз кечишдир. Бинобарин, мусаффо ислом эътиқодида ақидапарастликка ўрин йўқ. Кимки, ақидапарастлар бузғунчилигини кўриб, ислом шундай экан деса кескин адашади. Соғлом эътиқод ақидапарастликни қоралайди. Комил имон эгаси бундай номақбул йўл сари қадам ташламайди.

Ақидапараст оқимлар – исломнинг мусаффо таълимотини бузиб талқин қилувчилардир. Масалан, мўътазила оқими Яратганнинг сифатларини нотўғри талқин қилиши оқибатида IX асрда Бағдодда инквизиция жорий этилди. Мўътазила ғояларига қўшилмаган кишилар қийноққа дучор қилинди. Хорижийлар оқими гуноҳкорни имонсизга чиқариши ва раҳбарга итоат тамойилини бузиши натижасида ўнлаб экстремистик ва террорчи гуруҳлар юзага келиб, асрлар давомида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солдилар. “Ҳизбут-таҳрир” оқими раҳбарга итоат тамойилини қўпол бузганлари ва “халифалик” сохта ғоясини илгари сурганлари қанчадан-қанча зиддият ва тўқнашувларга олиб келгани тарихдан маълум. Бундай мисоллар қаторини узоқ давом эттириш мумкин. 

Ҳар бир онгли инсон ақида ва ақидапарастлик орасидаги катта фарқни яхши англаши даркор. Айниқса, мафкура полигонлари ядро полигонларидан-да хавфлироқ бўлган бугунги таҳликали даврда. Ташқи кўриниши, либоси замонавий ва кўркам бўлишига мунтазам эътибор қиладиган инсон ички дунёси, эътиқоди ва маънавиятининг гўзаллиги борасида кунига лоақал бир маротаба бўлса ҳам ўйлаб кўриши зарурлигини дунёда кечаётган зиддиятли жараёнлар кўрсатиб турибди. Аслида, ташқи киёфадан кўра инсон қалби, ички дунёсининг жамоли муҳимроқдир. Ҳусн тўйда керак, ақл кунда керак, маънавият ва мусаффо эътиқод ҳар дақиқа, керак бўлса, ҳар сонияда керак. Посбон ўз хизмат вазифасида бир лаҳза уйқуга кетса, бир сония огоҳликни унутса мамлакат хатар остида қолгани каби, қалбдаги ўзгаришларга бўлган кичик эътиборсизлик танани вайрон қилиши мумкинлигини исботлаш қийин эмас.

Муқаддас ислом динининг  ёйилишига тўсқинлик қилиб, натижага эриша олмаган ғанимлар уни ичдан емириш, бунинг учун эса ислом ниқоби остида асли ислом таълимотидан йироқ бўлган оқим ва гуруҳларни шакллантириш пайида бўлиб келганлар. Бунга ўхшаш ҳолатларга  тарих шоҳид. Янги илоҳий таълимот юзага келишига қарши бўлганлар унга тўсқинлик қилишга ёки уни парчалаб, бўлакларга бўлиб ташлашга ҳаракат қилганлар. Ҳадиси шарифда яҳудийлар етмиш бир, насоролар етмиш иккига бўлиниб кетганлари, мусулмонлар етмиш уч фирқага бўлиниб кетишлари ҳақида хабар келган. Етмиш уч оқимдан фақат биттаси тўғри йўлда бўлиши, қолганлари эса залолатга, яъни  ҳақ йўлдан бурилишга юз тутишлари ва  ҳалокатга учрашлари ҳақида маълумотлар мавжуд. Бугунги кунда ислом уламолари етмиш уч гуруҳ орасидан тўғри йўлда бўлган бир гуруҳ, бир жамоа Ер юзи мусулмонларининг 90%и эътиқод қиладиган суннийлик йўналиши экани  борасида якдил фикрдалар.

 Ўзбекистон мусулмонлари ҳам асрлар давомида суннийлик йўналишига эътиқод қилиб келадилар. Маълумки, суннийлик йўналишига тўрт  фиқҳий: ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалий мазҳаблари ҳамда икки ақидавий: мотуридий ва ашъарий мазҳаблари киради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари эътиқод борасидаги савол ва  масалаларга  мотуридий (асосчиси Самарқандда яшаб ўтган Имом Абу Мансур Мотуридий (870-944) мазҳаби, шаръий савол ва масалаларга ҳанафий (асосчиси Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (699-767) мазҳаби асосида жавоб бериб келмоқдалар.       

Мотуридия таълимотига кўра имон етти шартдан иборат: “Имон Аллоҳга, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик тақдир этилишига, ўлгандан сўнг қайта тирилишга дили билан ишониб, тили билан иқрор бўлишдир”. Юқоридаги таърифдан кўриниб турибдики, имон дил ишончи ва тил иқроридир. Аммо замонавий ақидапараст оқимлар бунга амални қўшишлари оқибатида ихтилоф ва зиддиятлар келиб чиқмоқда. Ислом арконларини тан олса-да, шароит тақозоси билан  унга амал қилмаган мусулмонни динсизга чиқармоқдалар. Намоз ўқимаса кофир, шариатга амал қилмаса кофир деган иддаолар билан кишилар онгини чалғитмоқдалар. Ақидапарастлик – мўмин-мусулмонни айблаб, уни кофирга чиқаришда намоён бўлмоқда.

Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит томонидан битилган ҳанафий мазҳабининг машҳур қўлланмаси “Катта фиқҳ (ақида)” китобида қуйидаги жумлалар мавжуд: “Бирор мусулмонни қилган гуноҳи сабаб кофирга чиқармаймиз, гарчи катта гуноҳ қилган (зинокорлик, ичкиликбозлик каби – муаллиф изоҳи) бўлса ҳам, уни ҳалол деб эътиқод қилмаган бўлса. Ундан имон исмини олиб ташламаймиз, уни ҳақиқий мўмин деб атайверамиз, уни фосиқ мўмин дейиш мумкин, фақат кофир эмас”. 

Интернет сайтларининг берган маълумотига кўра 2016 йилда террористик ҳаракатларда 29 376 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 72 фоизи Ироқ, Афғонистон, Сурия, Покистон ва Нигерия давлатлари аҳолисидир. Эътиборли жиҳати, 2016 йилда террористик ҳаракатларда қурбон бўлганларнинг сони табиий офатларда вафот этганлар сонидан (10 000 дан ортиқ) қарийб  уч баробар кўп бўлди.

Қурбонларнинг асосий қисми мусулмон мамлакатларига тўғри келишини ҳисобга олсак, биринчидан, ақидапараст оқимларнинг ислом ва мусулмонларга қанчалик зарар келтираётганига гувоҳ бўламиз. Иккинчидан, аҳолини бузғунчи ғоя ва оқимлар таъсиридан муҳофаза қилишнинг аҳамияти кўз ўнгимизда янада ортади.

Ядро полигонларидан-да мафкура полигонлари хавфли эканини унутмаслигимиз даркор. Террористик ҳаракат содир этилганда уни ҳамма баб-баробар қораласа-да, унга бефарқ бўлаётган, оддий ҳолат дея қабул қилаётган, ҳатто уни тўғри ва савоб деб ўйлаётган баъзи  кимсалар ҳали-ҳануз учраётгани жуда катта муаммодир. Ҳар бир оқил, зиёли инсонни ўйлантирадиган, юрти, Ватани қайғусида кунини безовта, тунини бедор қиладиган оғир дарддир. Дарки, давоси мушкул, дорисини топиш маҳол...

 Сабаби, терроризм ва экстремизм касаллигига чалинган ёшларни даволаш дунё миқёсида глобал муаммога айланган. Оқилу донолар, олиму фозилларнинг бу жирканч касалга чора топишда бошлари қотган. Шунинг учун энг яхши тадбир касалликнинг олдини олиш бўлиб қолмоқда. Бу борада муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямизнинг 24 йиллик байрамига бағишланган тадбирдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маърузаларида  таъкидлаган сўзлари барчамиз учун дастуруламал бўлмоғи лозим:

“Ёш авлод тарбияси ҳақида гапирганда, Абдурауф Фитрат бобомизнинг мана бу фикрларига ҳар биримиз, айниқса, энди ҳаётга кириб келаётган ўғил-қизларимиз амал қилишларини мен жуда-жуда истардим.

 Мана, улуғ аждодимиз нима деб ёзганлар:

 “Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ”.

 Қаранг, қандай бебаҳо, олтинга тенг сўзлар!

 Бугунги кунда ён-атрофимизда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” деган турли бало-қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу сўзларнинг чуқур маъноси ва аҳамияти янада яққол аён бўлади.

 Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда.

Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда.

            Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим.

С.Саиджалолов,

 университет катта ўқитувчиси

mulakat