IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48118
BugunBugun964
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7848
Bu oyBu oy33112
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48118

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 145 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Ахборот соҳасини глобаллашуви ва унинг салбий оқибатлари

Ахборот ўзига хос куч бўлиб, бугунги кунда инсонлар ахборотни тинимсиз равишда олувчи ва бошқаларга етказувчи омиллардан бирига айланиб улгурди. Кундалик вақт давомида ахборотлар алмашувининг ошиши унинг қанчалик тез суратда тарқалаётганлигини тушуниб етиш ҳамда идрок этишда қийинчилик туғдириши мумкин.

Хотирамдан ҳеч чиқмайди: бир куни бозордан уйга қайтаётган эдим, ёнимда учраган бир ўсмир, аниқроғи, у эшитаётган мусиқа диққатимни тортиб, ҳайратланишимга сабаб бўлганди. Ўша таронада бир ёш аёл хонанда қуйидаги сўзлар билан хониш қилаётган эди: “Ҳар бир чеккан сигаретиз юрагимми парчаси...”

“Сермазмун” ушбу қўшиқ негадир глобаллашув тушунчаси ҳақида эшитганимда, дунё глобаллашуви ҳақида фикр юрита бошлаганимда ёдимга тушади. Балки, шу каби “чет элча”, “европача” куйланган реп-тароналарнинг айнан жаҳон халқлари маданиятининг кескин глобаллашуви жараёнида кириб келгани учундир? Ҳа, сўнгги йиллар мобайнида жаҳон халқларининг глобаллашуви шу қадар тезлашмоқдаки, бу ўзгаришлар чекка ҳудудларда яшовчи оддий оилалар турмуш тарзигача етиб борди. Хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин, ўзгаришлар дунёдан узилиб қолмаган ҳар қандай мамлакатда кўзга ташланади. Айниқса, ахборот соҳасида эришилган ютуқлар интернет, ТВ, босма ОАВ ва шу кабиларнинг қисқа муддат ичида ривожланиши билан ўсиб борди.

Иккинчи жаҳон урушини кўрган дунё айнан ахборот соҳасидаги глобаллашув сабаб ҳали ҳам барқарорликка эришганича йўқ. Дунё бойликлари устидан ҳукмронлик қилишни истаган сиёсий кучлар энди ахборот қуролини қўллаш орқали ўз мақсадларига етишга интилмоқда. Шу ўринда бир фактни эслатиб ўтиш жоиз: дунёнинг 20га яқин давлати бугун ядро қуроли устида амалиётлар олиб бораётган бўлса, 120га яқини эса, айнан ахборот қуроли, ундан фойдаланиш бўйича тинимсиз ҳаракатда.

Ядро қуроли орқали исталган ҳудудни томири билан йўқ қилишдан кўра, ахборот қуролидан фойдаланиб радикал ғоя ва қарашларни ўша ҳудуд фуқароларига сингдириш орқали ҳудудни бутун қўлга киритиш осонроқ бўлади. Ҳозир дунёдаги кескин курашлар айнан шу соҳада бўлаётгани эътироф этилмоқда. Ҳатто, дунё мамлакатлари президент ва парламент сайловларига ҳам хакерлар ҳужум қилаётгани, маълумотларни ўзлаштиришга муваффақ бўлаётгани тахмин қилинмоқда. Шундай экан, ушбу соҳа хавфсизлигини таъминлаш, бу соҳада қатор ислоҳотлар ўтказиб туриш ҳозирда ҳар бир давлат ва сиёсий бирлашмалар учун бирламчи вазифалар бўлиб қолмоқда. Айниқса, инсоният душмани бўлмиш террорчилар, яқин йилларда пайдо бўлган “Толибон”, “ИШИД” каби диний-экстремистик оқимлар ўз ғояларини турли оммавий ахборот воситалари орқали жамиятга сингдиришга ҳаракат қилиши ҳам ахборот тизимининг хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифа эканлигини яққол намоён қилмоқда.

Шу ўринда ўсмирлар ташқи таъсирларга кўпроқ мойил бўлишини алоҳида қайд этиш лозим. Муайян ҳолларда ҳаётдаги орзу-мақсадларга мустақил киришиш ҳаракатларининг ҳамма вақт ҳам амалга ошавермаслиги оқибатида ёшларда инфантиллик (ўзини ночор, ёрдамга муҳтож ҳис қилиш)дек хусусият шаклланиши кузатилади. Бундай вазиятда уларда “олий мақсадларга интилаётган мен каби кишилар ёки жамоа мавжуд”, - деган тасаввур пайдо бўлишига замин яратилади. Шунда улар ўзларининг мақсад ва интилишларини тушунадиган кишиларни излай бошлайдилар. Айни пайтда, жиддий масъулиятдан озод бўлган ўсмирлар учун шахсий тажрибанинг етишмаслиги хосдир. У соддадиллик ва хаёлпарастлик билан ёнма-ён келади. Шу билан бирга, ёшлар наздида атрофда кузатилаётган адолатсизлик натижасида юзага келадиган зўриқишни йўқотишда фанат биргина йўл – “буюк ғоя”ни ўзида мужассамлаштирган етакчи билан ҳаммаслак бўлишни танлашга мойиллик юзага келади. Бу йўл ўсмирни диний мутаассиб оқимлар домига тортилишига олиб келиши мумкин.

Маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, 2003 йил январь-сентябрь ойларида диний экстремистик ташкилотлар таркибида конституциявий тузумга қарши жиноят содир этган 150 кишининг 80 тасини (53%) 30 ёшгача бўлган ўсмирлар ташкил этади. XX асрнинг охирги чорагида жаҳон ахборотлаштириш тизимида улкан янгилик ва ўзига хос “портлаш эффекти” сифатида тарқалган ва айниқса, ёшларни ўзига тез жалб этган интернет тармоғидан бугунги кунда мамлакатимизнинг 9,1 миллионга яқин аҳолиси фойдаланмоқда.

Ҳозирда энг катта хавфлардан бири бўлган “ИШИД” ҳам, бошқа террорчи, тинч, демократик сиёсий тузумга қарши оқимлар ҳам айнан “пишиб етилган” ёшларни қармоққа илинтиришга ҳаракат қилишида уларга энг катта ёрдамчи ҳисобланган ИНТЕРНЕТ, барчамизга маълумки, ёшларимиз ҳаётининг ажралмас бўлагига айланиб улгурган. Бугунги кунга келиб, ёшларимиз дунёқарашига ёт ғояларни сингдиришга қаратилган минглаб сайтларни учратишимиз мумкин (Ачинарлиси, булар орасида ўзбек тилидагилари ҳам анчагина). Ана шу сайтлардаги кучли психологик таъсирни келтириб чиқариши мумкин бўлган “мазмундор” мақолалар баъзи мафкуравий иммунитети суст ёшларни ўзига қизиқтириб, таъсир доирасига кирита олади.

Минг афсуски, дунёқараши тор, маънавий бўшлиққа эга бўлган, ёт, бузғунчи ғоялар таъсирига тез тушиб қоладиган ёшларимиз ҳам бор. Фикри ожизимча, бунга асосий сабабчилар фарзандига ҳаддан ортиқ ишониб қўйиб, вақтида етарлича эътибор бермаган ота-оналардир. Шунинг учун ҳам ҳукуматимиз томонидан нафақат ёшларни, балки, катта ёшдаги фуқароларимизни ҳам мутаассиблик ғоялари сингдирилган, тинчлигимизга хавф туғдирадиган экстремистик ва террор ғоялардан ҳушёр торттириб, улар учун бу соҳадаги мутахассислар билан турли суҳбатлар уюштириб, ахборот воситалари орқали ушбу мавзудаги кенггайтирилган ахборотлар, мушоҳадали мақолалар бериб келинмоқда. Бундан ташқари замонамиз ёзувчиларининг турли ҳаётий мисоллар орқали ушбу мавзуни қаламга олиб, ўқувчининг руҳиятига, қалбига етиб борадиган даражада асарлар яратаётгани, ва бу асарлар газета ва журналларимиз орқали давомли равишда бериб борилаётганини алоҳида айтиб ўтиш жоиз.

Жамият ҳаётига таҳдид солувчи ахборот хуружлари тарқатувчилари бўлган ташкилотлар, инсонлар ҳақида сўз юритдик. Хўш, бундай гуруҳлар ўз ғояларини қай йўллар билан тарқатишади? Албатта, ўзлари чоп этган китоблар, тайёрлаган радиоэшиттиришлар ва ИНТЕРНЕТорқали.

Улар ўзлари чиқарган китоблардан ахборот қуроли сифатида фойдаланиб, вайронкор ва сохта ғояларини сингдириш орқали турли ҳудудлардаги тинч аҳолини ўзларига тобе қилишга уринишини тушуниш қийин эмас.

Улар интернет тармоғи орқали ўз wеб-саҳифаларини яратиб, бу сайтларга турли қизиқарли мавзудаги, жимжимадор сарлавҳали мақолалар жойлаштириш орқали инсонларни ўзларига жалб қилишга уринишмоқда.

Улар радио ва телеведение орқали ўзлари тайёрлаган эшиттиришларни узатиб, одамларнинг руҳиятини туширишга, фуқароларнинг жамият қонунларига, осойишталик, бағрикенглигимизга бўлган муносабатини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда.

Улар турли ижтимоий тармоқлар, месенжерлардан ахборот қуроли сифатида фойдаланиб, дўстлик таклифи остида содда, ҳали дунёқараши тўла шаклланмаган ёшларимизни тузоққа туширишмоқда. Ҳа, улар ахборот қуроли сифатида айнан барчамиз ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган ахборот етказиш воситаларидан (баъзан ҳатто инсонларнинг ўзидан ҳам) ўз мақсадлари йўлида фойдаланмоқда.

Шукрки, барча соҳада ўз позициясига эга давлатимиз бу соҳага ҳам аввал-бошдан жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада турли давлат аҳамиятидаги қонунлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилаётгани, жамоатчиликка турли ОАВ, ТВ орқали ушбу мавзуда кенг мушоҳадага олиб борувчи долзарб мақолалар, кўрсатувлар тайёрланаётгани, аҳолимиз орасида тушунтириш ишлари доимий равишда олиб борилаётгани сўзларимизга исботдир. Яққол айтиш мумкинки, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг асосий объекти ёшлар ҳисобланади. Чунки, келажак – ёшларники. Эртанги кунимиз – ёшлар қўлида. Ёшлар Ватанимиз келажаги, миллатимиз эртанги куни, тараққиётини белгилаб беради. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек: “ХХI асрда қайси давлат қудратли, қайси кучли бўлади? Бу саволга, аҳолиси интеллектуал нуқтаи-назардан баркамол, ёшлари билимли, ор-номусли, ватанпарвар бўлиб, униб-ўсаётган давлат, деб жавоб қайтариш мумкин”. Шу маънода уларни турли ёт ғояларга эргашмай, она Ватанга муҳаббат билан ўсиши, ҳар соҳада етук ва меҳнаткаш бўлиб улғайиши мамлакат келажаги юксак бўлишидан далолат беради. Эътибор беринг: Ўзбекистон дунёдаги энг ёш давлатлардан бири бўлиб, ўртача ёш 24 ни ташкил этади. Шунингдек, 30 миллионданортиқ аҳолининг 60 фоизи (17.5 млн.) 28 ёшгача бўлган ўсмирлардан иборат бунда 14-28 ёшдагилар 6,8 млн. кишини ташкил этади. Ушбу статистиканинг ўзи ҳам сўзларимизга исбот бўла олади.

Хўш, биз – тинч ва фаровон жамият аъзолари осойишталигимизга душман ҳисобланган турли террористик-экстремистик гуруҳларга қарши қандай курашишимиз керак?

Аввало, бефарқ бўлмайлик, “Агар сотқинлар, хоинлар ўзичимиздан чиқмаса, ҳеч қачон ҳеч ким бизни енга олмайди”. Ичимиздан сотқинлар чиқишига йўл қўймайлик.

Биз – ёшлар ота-онамиз, Ватанимиз, халқимиз олдида турган бурч ва мажбуриятларимизни сидқидилдан, тўлиқ бажаришга ҳаракат қилайлик.

Ўқийлик, ўрганайлик! Зеро, “Илм ўрганиш – Аллоҳдан қўрқиш, уни талаб қилиш – ибодат, излаш – жиҳод, билмаганга ўргатиш – садақа, уни ўз аҳлига ўргатиш – Аллоҳга қурбатдир” (Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб р.а.).

Яъни, ана шунинг ўзи биз учун жиҳод, ана шунинг ўзи биз учун маърифатсиз, залолатдаги инсонларга бўлган курашимиз бўлади!

 

Азизжон Адизов,

 “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий

 муносабатлар”  йўналиши 1-курс талабаси 

mulakat