IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48113
BugunBugun959
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7843
Bu oyBu oy33107
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48113

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 83 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Ҳаким Термизийнинг “Наводирул усул” асаридан намуналар

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг Билол (розияллоҳу анҳу)ни

асаларига ўхшатганларининг ҳикмати

            Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривояти: “Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қуръон тиловат қилиб ўтирган Билол (розияллоҳу анҳу)нинг ёнидан ўтиб қолдилар. Билол (розияллоҳу анҳу) гоҳ у сурадан, гоҳ бошқа бир сурадан тиловат қилар эди.

Кейин (Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қараб) “Яхшисини яхшиси билан аралаштиряпман”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)унга қарата: “Сураларни ўз кетма-кетлигида ўқи”, дедилар. Сўнгра: “Билол гўёки кундузи ширин ва аччиқни еб, кечқурун эса шуларнинг барини ширин қилиб чиқарадиган асаларига ўхшайди”, дедилар. Асалари шу ишга буюрилган. Унинг ризқи ширин ва аччиқ нарсаларда белгиланган. Зеро, ширин нарсаларда шифо ҳам, дард ҳам бўлганидек, аччиқда ҳам шифо ва дард бор. Асалари ана шу икковини бир ерга жамлашга буюрилган, токи, шифо дард билан, дард шифо билан аралашиб мўътадиллашиб, зарари кетади ҳамда шифога айланади. Аллоҳ таоло деди: (Эй Муҳаммад), Раббингиз асалариларга ваҳий (буйруқ)қилди: “Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар)барпо қиладиган нарсаларга ин қурингиз” (Наҳл, 68). Шунинг учун асалари Аллоҳга итоат этиб, ўзига кўрсатилган жойларни маскан тутади, зикр этилган жойлардан ризқини теради.

          Маълумки, аччиқ мевани барча жонзот ва жониворлар ёқтирмайдилар. Асалари одамзодга мусаххар қилинган, у ўзига белгиланган ризқни хоҳ тотли бўлсин, хоҳ у аччиқ бўлсин, итоат билан қабул қилади. Яйловдаги ҳайвонларга разм солсанг, тиканли ўсимликлардан ўзларини олиб қочадилар, қанотли жонзотлар ҳам кўплаб меваларга яқинлашмайдилар. Асаларига эса барча мевалар ризқ қилиб берилган, аччиғи ҳам, тотлиси ҳам, яхшиси ҳам ёмони ҳам. У ўзига буюрилган жойдан маскан тутади, у ерда уячалар барпо этади, унинг еган нарсасидан Аллоҳ одамларга шифо қилиб беради. Барча меваларнинг нафи, фойдаси бўлгани учун Аллоҳ таоло асаларига уларни истеъмол қилишни амр қилди. Шу билан у барча фойдани еган нарсасида жамлайди. Асалари Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, шаҳватини тарк этади ҳамда яхши ва ёмон мева унинг наздида бир хил бўлиб қолади. Шунда бу емиш Аллоҳ учун истеъмол қилинган бўлади, ўз нафси учун эмас. Асалари Аллоҳ учун егулигида ўз нафсини тийгани сабабли, унинг ичидаги еган нарсалари лаззатли бўлиб қолади ҳамда одамларнинг дардларига давога айланади. Кўрмай санми, сигирнинг сути шифо бўлади, гўшти эса дард бўлади. Чунки у барча дарахтлардан тановул қилади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Сизлар сигир сутини истеъмол қилинглар, чунки у барча дарахтлардан ейди».Шунингдек, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сигирнинг сути даво, ёғи шифо, гўшти эса дард”, дедилар. Сутининг шифо эканлиги унинг турли дарахтлардан ейишидан, гўшти дард эканлиги эса унинг ютоқиб, очкўзлик билан ейишидандир. Сигир Аллоҳнинг амрига бўйсуниб, асаларига ўхшаб аччиқ ва ширинни аралаштириб ейди, аммо унга Аллоҳ томонидан илҳом (ваҳий) келмагани учун ахлатхоналардан, ифлос ерлардан ҳам озуқаланади. Шу сабабдан ҳамда унинг овқатхўрлиги сабабидан гўшти дард бўлади. Сути эса турли дарахтларни аралаштириб истеъмол қилганидан шифо бўлади. Очкўзлик билан истеъмол қилгани сабабидан эса гўшти бебаракадир. Ҳар қандай бебарака нарса бу дунё ва охиратда дарддир. Асалари эса Парвардигорининг илҳоми билан Унга итоат этиб, Аллоҳ учун аччиқ ва тотли нарсаларни егани учун, унинг асали шифо бўлди. Шу сабабдан ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) асаларини ўлдиришни ман этдилар, зеро, унинг хилқатида энг афзал хислатлар намоён бўлган. Одамзод ҳам худди шундай, агар у Аллоҳ учун нафсини тийса, очкўзлик хусусиятини тарк этса, Аллоҳ учун ўзи яхши кўрган ва ёмон кўрган ишларига бир хил муносабатда бўлса, унинг ёмон кўрган ишлари ҳам яхшига айланиб кетади, унинг сўзлари, феъл-атвори гуноҳкорлар учун, атрофдагилар учун шифо бўлади. Билол (розияллоҳу анҳу)нинг асаларига ўхшатилиши эса, у Қуръон тиловат қилганда раҳмат оятларини, жаннат васфи келган оятларни, яъни нафсига хуш келувчи оятларни ўқир эди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга оятларни кетма-кет, тартиб билан ўқишни буюрдилар. Аллоҳ таоло ўз бандаларининг давосини, ҳожатларини билади. Агар У хоҳлаганда эди оятларни турига қараб, тасниф қилиб, алоҳида-алоҳида қилиб туширарди. Лекин Аллоҳ уларни (раҳмат ва ваъид оятларини) аралаштириб туширди, токи қалбларга таъсир этсин деб. Оятларнинг тартиби ҳикматини анбиё ва авлиё (алайҳиссалом)лардан бошқа ҳеч ким тушунмайди. Қалби ва ақли нафс гирдобида бўлганлар унинг тартиб ва низомини идрок эта олмайдилар. Унинг низоми эса ҳар қандай донишманд ва мутафаккирни ожиз қолдиради. Мана шу тартиб-низомда ажойиботлар мужассамдир. Билол (розияллоҳу анҳу) ана шу нарсани идрок этишга ожиз бўлиб, ўз нафсига хуш келувчи Аллоҳнинг бандаларига раҳмати ҳақидаги оятларнигина тиловат қилаётганини кўрган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Раббул Изза нозил қилган тартибда ўқишга буюрдилар, зеро, У бандаларнинг шифоларни билгувчидир. Аллоҳ таоло Қуръонни: «диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо” (Юнус, 57), деб атади. Чунки дилда нафс дардлари – шаҳватлар бор. Аллоҳ таолонинг мавъизалари мана шу дардларни кетказувчидир. Билол (розияллоҳу анҳу) кундузи аччиқ ва тотли нарсаларни еб, кечқурун барчаси ширинга айланадиган асаларига ўхшатилгани каби, мўмин ҳам ваъд (раҳмат ва мағфират ҳақидаги) оятини ўқиса, қалби ором олади, сўнгра ваъид (азоб ва жазо ҳақидаги) оятларини ўқиса, қалби титроқда – У Аллоҳдан умид ва қўрқув орасида қолади. Бири тотли, бири аччиқ. Сўнгра у Раббисининг раҳматига умидвор бўлиб, кўнгли таскин топади ва барчаси ширинга айланади. Аллоҳ таоло деди: “Қуръондан (ўқилганда) Парвардигоридан қўрқадиган зотларнинг терилари (баданлари) титраб кетар, сўнгра терилари ва диллари Аллоҳнинг зикрига юмшар (мойил бўлур)” (Зумар, 23).Ваъиддан қалблари даҳшатга келиб, баданлари титраб кетади. Бу бир қанча муддат давом этади. Сўнгра Раббиларининг саховатли, раҳмли, меҳрибон эканлигини анг лаб, баданлари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига хотиржам бўлади, нафслари ором олади, баданлари юмшайди. Агарда ваъид оятларини ўқиса, умидвор бўлади, ваъидни ўқиса, хавфсирайди. Сўнгра Аллоҳнинг меҳрибонлигини ўйлаб, кўнгли хотиржам бўлади. Шу жиҳатдан у аччиқ ва тотлини еб, сўнгра барча егани ширинга айланадиган асаларига ўхшаб қолади.

“Ҳаким Термизий асарларидан сайланма”

 китобидан олинди

Таржимон И.Усмонов.

 “Мовароуннаҳр” нашриёти 2017 йил

mulakat