IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 5
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 3
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 10
Yakunlangan 10
(22.05.2017 yil holatiga)

TASHRIFLAR TAHLILI

48113
BugunBugun959
KechaKecha1385
Bu hafta	Bu hafta 7843
Bu oyBu oy33107
Hammasi bo'libHammasi bo'lib48113

TASHRIFLAR ON-LINE

We have 82 guests and no members online

Tashkent Islamic University Motto ///// “YUKSAK MA’NAVIYAT, QADRIYATLAR UYG’UNLIGI VA BAG’RIKENGLIK” ///// ///// «ВЫСОКАЯ ДУХОВНОСТЬ, ГАРМОНИЯ ЦЕННОСТЕЙ И ТОЛЕРАНТНОСТЬ» ///// ///// “HIGH SPIRITUALITY, HARMONY OF VALUES AND TOLERANCE

Ҳаким Термизийнинг “Наводирул усул” асари ҳақида

       “Наводирул усул” асари “Салват ал-орифин ва бустон ал-муваҳҳидин” номи билан ҳам танилган. Ал-Ҳаким ат-Термизий ушбу китобини ўзининг “Манъҳийот” асарида “Наводир ал-усул” тарзида, “Масоил аҳл Сарахс”да “Китоб ан-наводир” деб ва “ал-Фуруқ” китобида “Китоб ал-усул” номи билан зикр этган.

“Наводир ал-усул” ал-Ҳаким ат-Термизийнинг энг машҳур ва қўлёзма нусхалари энг кўп тарқалган асарларидандир. Асар Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларини 291 бобда жамлайди. Ал-Ҳаким ат-Термизий ушбу асарида фақат ҳадисларни жамлаш билан чекланмай, ҳар бир ҳадисни муфассал шарҳлаб, унинг ботиний ва зоҳирий маъноларини, ҳикматини кўрсатиб, ҳадиснинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда ҳадиснинг асл мағзига етиб боришга, уни тўлиқ идрок этишга ҳаракат қилади. Унинг ҳар бир шарҳида тасаввуфий талқин сезилиб туради. Асарда ҳадислар инсон маънавий-руҳий ва маиший ҳаётига қандай татбиқ қилиш мумкинлиги кўрсатиб берилади.

Иброҳим Усмонов,

тарих фанлари номзоди

“Ҳаким Термизий асарларидан сайланма”

 китобидан олинди

 

 Изоҳ: Университет сайтида мунтазам равишда таржимон, тарих фанлари номзоди Иброҳим Усмонов ва масъул муҳаррир, профессор Убайдулла Уватов таҳрири остида “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан 2017-йил нашр этилган “Ҳаким Термизий асарларидан сайланма” китобидан намуналар бериб борилади. 

mulakat