IT Newsy 4 - шаблон joomla Видео

Hikmatli so'zlar

Interaktiv xizmatlar

kamael.com.ua
Расписка при продаже квартиры, образец - fortstroi.com.ua
Чем штукатурят газобетон, смотрим на странице http://stroidom-shop.ru

So'rovnoma

Saytimiz sizga yoqdimi?
February 2017
Mo Tu We Th Fr Sa Su
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 1 2 3 4 5

TASHRIFLAR TAHLILI

We have 120 guests and no members online

MUROJAATLAR

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali
Murojaat kelib tushdi 3
Yakunlangan 2
Qayta ishlash jarayonida 1
Rad etildi 0
Ishonch telefoni orqali
Murojaat kelib tushdi 12
Yakunlangan 11
Qayta ishlash jarayonida 1
(28.04.2016 yil holatiga)

Дарвеш ким? (2-қисм)

Шундай экан, ориф дарвешлар, яъни тариқат йўлига кириб, маърифат топган одамларнинг тиланчилиги – Худо жамоли васлига зорлик,

кеча-кундуз, бутун вужуди билан ана шу ниятига етишиш учун интилиш, Худо ёдида яшаш, фикру зикри, аъмол-амалини шунга қаратиш эди. Бошқача айтганда, ориф дарвеш Илоҳ васлининг муҳтожи, гадоси, оддий дарвеш эса нону ош, яъни нафсни қаноатлантириш воситаларининг муҳтожи. Ориф дарвеш дунё бойликларидан юз ўгирган, Илоҳ ҳақиқатини ўткинчи дунёга зид қўйиб, ундан афзал деб биладиган киши, оддий гадо дунёга боғланган, ўз вужудининг талабларига банд киши. Шу ерда оддий гадолар билан подшолар, ҳокимлар, бойлар ва бошқа молу мулк эгаларининг ахлоқ-нияти тенг келиб қолади, чунки шоҳу ҳокимлар гарчи гадолик қилмасалар-да, аммо моҳиятан гадодирлар, яъни дунёга ҳирс қўйган, унинг бойликларидан тўймайдиган кишилардирлар. Худди шу нуқтада ориф дарвеш ўз ахлоқи билан шоҳлардан ва барча мансабдору амалдорлар, бой-аъёнлардан устун эканлиги аён бўлади, у озод одам: (қадимда дарвешлар “озодагон” ҳам деб юритилган) нафсу ҳирс бандидан озод, руҳан ва қалбан пок, эркин-соҳиб ихтиёр киши. Шоҳ-қул, мол-давлатнинг, тож-тахтнинг қули, унинг дили ҳамиша ғамда, дарвешда дунё ғами йўқ, унинг ғами Илоҳ ишқи холос. Шундай сабабали бундай одамларни шоирлар шоҳлардан устун қўйиб келганлар. Шайх Саъдий ҳақиқий дарвешларнинг аъмоли ва ахлоқи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр юритиб, “Гулистон”да бундай ёзади: “Дарвешларнинг тариқати-йўли зикр ва тоату хизмат шукри, сахо ва қаноат, тавҳид (бирлик) ва таяммум (фикру андиша)дир. Кимки бу сифатларга эга бўлса агарчи қабо (қимматбаҳо тўн) кийса-да дарвешдир. Аммо кунларни шаҳват бандида кеч қиладиган ва тунларни ғафлат уйқусида ўтказадиган, олдига нима келса ейдиган ва тилига нима келса дейдиган бетамиз ва бенамоз ҳавасу ҳаво билан саёқ юрувчи енгилтак кишилар або (оддий, арзон тўн) кийган бўлсалар-да ринддирлар, дарвеш эмаслар”.

Шайх Саъдийнинг ўзига хос бу сажъли ихчам жумласида ифодаланган таърифдан кўп маъноларни англаш мумкин. Бу ерда улуғ донишманд шоирнинг ҳақиқий дарвешларга муносабати, дарвеш ҳақидаги тушунчаси ҳам, ўз замонининг ясама, сохта дарвеш-сўфийларини танқид этганини ҳам ҳис этамиз. Воқеан, “Гулистон”да тасвирланган воқеалар шу таърифнинг турли ҳолат ва вазиятдаги шарҳи, изоҳи, бадиий талқинидир. Келтирилган таърифнинг биринчи қисмида дарвешлар ахлоқигина эмас, тариқат йўлига кирган одамнинг амал қиладиган асосий қараш-мазҳаб-маслагининг негизи ҳам баён этилган. Бу таърифда тасаввуф амалиёти – тариқатнинг бутун бир системаси ҳақида гап боради. Шунинг учун бунда Саъдий келтирган истилоҳ-атамаларни шарҳламасдан унинг фикрини тўлалигича чуқур англаш қийин. Зотан, зикр, шукр, саҳо, (карам), қаноат, тоат, тавҳид, таслим, таваккул сўзлари тасаввуфга оид илмий-назарий китоблар, шайх орифлар ҳаёти ва ижодини нақл этувчи “маротиб” ва “мароқиб”ларда тез-тез учраб туради. Саъдий ҳам бу сўзларни шу манбалардан олган бўлиши мумкин.

Зикр-Худо номлари (тўқсон тўққизта сифатлаш, чунончи: Раҳим, Карим, Қодир ва ҳ.к.)ни тилга олиб тинимсиз такрорлаш, шу орқали уни ҳамиша ёдда сақлаш, кўнгил майлини бутунлай шунга мувофиқлаштириб, илоҳиёт хотироти билан тўлдириш, дуо-оятларни шунга зам этиш. Шукр – Илоҳга етишиш йўлида қилинган тоат-ибодатдан, изтироб қийналишлардан ранжимаслик, ўзни хурсанд ва тетик тутиш, рози ризоликни билдириш. Сахо – бор нарсалар, бойликни бошқалар билан баҳам кўриш, муҳтожларга оқ кўнгил, очиқ дил билан ёрдам бериш, ҳамма вақт ўзликдан воз кечиб, ўзгалар бахти учун курашиш,т адолат, инсоф учун Илоҳ йўлида қурбон бўлишга тайёр туриш. Масалан, тасаввуф оқимининг машҳур шайхи Абусаид Абулхайр (XI аср)дан сўфийлик нима, сўраганларида, у: “Бошингдаги бор ташвишлар – Илоҳ ғамидан бошқа ташвишларни ташлаш; қўлингда бор нарсани бериш: бошингга қандай фалокат, ташвиш келса ҳам чидаш”, деб жавоб берган. Шундай қилиб, сабр, чидам, тавба, мардоналик билан бирга, карам-саховатли бўлиш дарвешликнинг шартларидан бири экан. Қаноат-тасаввуф йўлига кирган киши учун яна бир муҳим талаб. Қаноатли одам ҳаром-ҳалолни ажратадиган, жуда оз нарса, яъни фақат тирик юриш, одам сифатида яшаш учун зарур нарсалар билангина чекланадиган, нафсини тийган одамдир. Ҳамма фалокатлар – ҳасад, ҳирс, бадбинлик, уруш-қирғинлар, тенгсизлик, адоват айнан шу нафснинг қутқусидан пайдо бўлади, деб тушунтирган қадимги донишмандлар. Саъдий ҳам шу ақидани изчил олға суради. “Гулистон” ва “Бўстон”да қаноат ҳақида алоҳида боб ажратиб, ўнлаб ҳикоятлар мисолида буни кўрсатиб, фикрини исботлашга интилади. Тоат – Илоҳга сиғиниш, унинг ягона ҳақиқий дўст, ҳақиқат ва адолат посбони деб билиб, унинг эзгу нуридан баҳраманд бўлиш учун тинимсиз равишда руҳни поклаб, қалбини софлаб бориш. Тавҳид – тасаввуф фалсафасига биноан тариқат йўлини танлаган одам тавба, қаноат, сабр, ишқ, ҳайрат каби руҳий психологик босқичларни босиб ўтолса, маърифат нуридан баҳра олишга етишса, унинг руҳи Илоҳ билан қўшилади – Худо васлига етади, бирлашади. Шу босқични тавҳид деганлар (тавҳид сўзининг луғавий маъноси бирлашиш, қўшилиш). Таваккул – орифлик мартабаларидан бири, яъни бутун борлиғи, вужудини пири комил ёки Илоҳ-ёр ихтиёрига топшириш, пешонага нима келса Худодан деб билиш. Таслим – таваккулнинг давоми, пир иродасига буткул бўйсуниш, унинг барча фармонига сўзсиз итоат этиш. Таҳаммул – фикру андиша, ўй демак. Яъни Илоҳ фикрида бўлиш, ҳамиша шу фикр билан яшаш.

Шайх Саъдий дарвешлар ахлоқига ана шу нуқтаи назаридан баҳо беради, шу нуқтаи назардан туриб, чин ва ёлғон дарвешларни ажратади. Лекин бу ўринда “Гулистон”дан келтирганимиз таърифнинг иккинчи қисмига ҳам тўхталиш зарур. Чунки бунда Саъдий поэзияси яна ҳам аниқроқ намоён бўлган. Саъдий замонида (ундан кейин ҳам) жанда (йиртиқ тўн) кийиб, ўзини дарвеш, қаландар деб кўрсатиб, халқни алдаб юрган фирибгар кўп бўлган. Шунинг учун шоир зоҳирий кўринишга эътибор қилмаслик, одамнинг ботиний оламини эътиборга олиш, яъни суратга эмас, сийратга қараб баҳо беришни талаб этади. Агар одам санаб ўтилган сифатлар (қаноат, саховат, сабр, таслим...)га эга бўлса, у яхши, қимматбаҳо кийим кийган бўлса ҳам дарвеш ҳисобланиши мумкин, аммо бу сифатларга эга бўлмаса, фахш билан шуғулланса, ҳирсу ҳавас йўлидан чиқмаса, у жанда кийган бўлса ҳам, дарвеш эмас, деб таъкидлайди Саъдий. Хулласи калом, асосий мезон – одамнинг ахлоқи, ички олами, қалби-юрагинг қандай экани, гўзал хулқи. Мана шу фазилатларгина уни комил инсон даражасига кўтара олади.

Маъсуда Шокирова,

Манбалар хазинаси ходими

2soglombola